АҚШ доллари

Кўпчиликка маълумки АҚСҲ доллари купюраларида инсонлар тасвирланади. Хусусан 1 долларда АҚСҲнинг биринчи Президенти Жорж Вашингтон тасвирланган. Ёш болалар, одатда, ота-онасидан пул сўрашганида, биринчи Президентни яхшилаб таниш ва эслаб қолиш учун кўпинча 1 доллар беришади.

АҚСҲ доллари
United States dollar
ISO 4217: USD yoki US$
Давлат номи:  УСА АҚСҲ
Символ: $

Доллар (инг . доллар, нем. „Талер“ сўзидан) – 1) Америка Қўшма Штатлари пул бирлиги. 1786-йилдан муомалага (кумуш Д.) киритилган. 1 Д. = 100 сент. Халқаро ифодаси УСД. АҚСҲ Д. халқаро ҳисоб-китобларда кенг қўлланади. Муомалада 100, 50, 20, 10, 5 ва 1 Д.ли қоғоз пуллар; 1 ва 0,5, 0,25 0,1 Д.ли тангалар ва 5, 2, 1 сентли тангалар ишлатилади. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 694 сўм 83 тийин (2002-йил 5 фев.). 2) Австралия пул бирлиги. 1966-йил февралда Австралия фунти ўрнига муомалага киритилган. 1 Д.= 100 сент. Халқаро ифодаси АУД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ Д.= 1,97 Австралия Д.; 3) Канада пул бирлиги. 1 Д.= 100 сент. Халқаро ифодаси КЙД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ Д. = 1,53 Канада Д. Шунингдек, Багама, Барбадос Ороллари, Белиз, Бермуда Ороллари, Бруней, Гаяна, Зимбабве, Кайман Ороллари, Либерия, Намибия, Сингапур, Соломон Ороллари, Тринидад ва Тобаго, Фижи, Ямайка, Янги Зеландия пул бирликлари ҳам Д. деб аталади.[1]

АҚШ доллари – АҚШ миллий пул бирлиги.

$ белгисининг келиб чиқиши

edit

Бундан 245 йил олдин, 1778-йилнинг апрелида дунё валютасига айланган АҚСҲ долларини англатувчи $ белгиси ўйлаб топилган[2].

Унинг келиб чиқиши бўйича ўнлаб таҳминлар мавжуд. Улар орасида камроқ оммалашган, бироқ энг ҳақиқатга яқин бўлгани асли ирланд миллатига мансуб янги орлеанлик бизнесмен Оливер Поллок томонидан биринчи марта песони ифодалаш учун ишлатган $ белгиси ҳисобланади. Ўша даврда испан пул бирлиги ҳисобланган песонинг кўплик шакли қисқартмаси (испанча песос) „Пс“ ёки „Пˢ“ шаклида пул бирлигини ифодалашда қўлланиб келинган. Кейинроқ катта „П“ ҳарфи устига кичик „с“ ҳарфи бостириб ёзилган. Оливер Поллок эса 1778-йил 1-апрел куни конгрессмен Роберт Моррисга ёзган хатида бир миқдорни аввал „Пс“ белгиси билан, кейин эса замонавий $ билан ёзди. Бу биринчи марта ушбу белги ёзилган ҳужжат сифатида тарихда қолди. Кейинчалик расмий ҳужжатларда Моррис уни қўллай бошлади[2].

Тарихи

edit

Доллар сўзи ўрта асрлардаги дастлаб 1519-йили Германияда пайдо бўлган танга номи „Таллер“дан келиб чиққан. 1873 йилда таллер Германияда бутунлай муомаладан чиқиб кетди. Унинг ўрнига марка кириб келди. Бироқ унинг номи халқ орасида қолиб кетди. Ўша пайтларда Англия ва Испания колонияларида песо номи билан машҳур бўлган испан тангалари муомалада бўлган. Бу тангаларни кўп жойларда адашган ҳолда „далар“ деб аташар эди. Бизга машҳур бўлган доллар номи ҳам унинг дунёга машҳур белгиси доллар ҳам ўша пайтда пайдо бўлган. Узун инглизча ибора „пиэсе оф Эигҳт“, яъни 1/8 (нимчорак) қоғозда ўчирилган 8 га айланиб, охир-оқибат бизга таниш бўлган доллар белгиси пайдо бўлган.

1879-йилда АҚШ ҳукумати давлатнинг расмий валютасини муомалага киритиш чоғида унга ҳеч иккиланмай ҳаммага маълум ва машҳур бўлган доллар номини танлашди. Ўша пайтда машҳур шахслардан бири „Янги Америка ўзининг янги пулига жуда эски ном танлади“ – деган эди. 1792-йилда муомалада бўлган АҚШ пулининг таркибидаги соф олтин миқдори 1,6033 гр ёки 24,057 гр соф кумушдан таркиб топган эди. 80 йиллардан сўнг, яъни 1876-йилда мазкур олтин тангалар давлатнинг расмий пул бирлиги сифатида тан олингандан сўнг унинг таркибидаги соф олтин миқдори 1,50463 гр қилиб белгиланди. Бу миқдор АҚШда яна 30 йил, 1929-33 йиллардаги жаҳон иктисодий кризисигача амалда бўлди. Шу алфозда қабул қилинган „олтин заҳираси“ ҳақидаги ҳужжатга биноан, тилла миқдори 0,88867 гр.га, яъни 41 фоизга туширилди[3][4].

Шу пайтда Троя унсиясининг нархи 35 доллар эди. ИИ-жаҳон урушидан кейин АҚШ дунёдаги ҳукмронлигини мустаҳкамланиши билан долларнинг дунёдаги ўрни ҳам аста-секин билиниб борди. Маршал шартномасига асосан, вайрона ҳолга келган Европага АҚШ инвестицияси билан биргаликда долларнинг йирик оқими ҳам кириб кела бошлади. Уруш туфайли ачинарли ахволга тушиб қолган Европада долларнинг кенг истеъмолга кириши қийин кечмади. Шу пайтда Европанинг марказий банкларида долларни исталган Европа давлати пул бирлигига ёки келишилган миқдордаги олтинга алмаштириб олиш мумкин эди. Бироқ ХХ асрнинг 60-йиллари ўрталарига келиб, долларнинг кадри тушиб кета бошлади. Инфляциянинг ўсиши ва АҚШ савдо балансидаги танқислик навбатдаги доллар девал’вациясини келтириб чиқарди. 1971-йилнинг охирида олтиннинг бир унсияси 38 долларга чиқди. Долларнинг таркибидаги олтин миқдори эса умуман тўхтатилди. 1973-йиллар яна 10 фоизга девал’вация қилинди. 1974-йилнинг февралига келиб, олтиннинг бир унсияси дунёнинг йирик биржаларида 150 долларга кўтарилди. Ҳозирги кунда бу кўрсаткич 260 долларни ташкил этади. 100 йил мобайнида доллар 10 баробар арзонлашди. Аммо олтин стандартидан воз кечилган пайтда доллар ер юзининг кўпчилик аҳолисини ишончини қозонган эди. Кўплаб давлатларнинг норасмий пулларига айланиб қолди. Охирги йилларда эса Жанубий Америка давлатларининг кўпчилигида доллар асосий пул ўрнида қўлланилмоқда.

АҚШдан бошқа яна 26 давлат пул бирлиги доллар номи билан юритилади. Замонавий „долларчи“ давлатларнинг катта қисмини Британия империясидан мустақил бўлгандан сўнг қабул қилишган. 1857-йилда Канада Британия колониясидан домин’онига айланган вақтдан бошлаб, бу давлатнинг расмий пул бирлигига айланди. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда замонавий Канада банкнотларида ҳам Британия қироличаси Елизавета ИИ ни портрети акс этган. Охирги муомалага киритилган долларлардан бири – бу Сингапур долларидир. 1967-йилда кенг муомалага киритилган ушбу банкнотлар қушлар, кемалар, гуллар ва бошқа нарсалар билан безатилган. Бу пул дунё пуллари ичида ҳам энг чиройли бўлишига даъвогарлик қилади. Лекин замонавий АҚШ долларлари эса ҳамон ХХ аср бошидаги тасвирини ўзгартирганича йўқ. Олд қисми кулранг, орқаси яшил. Барча банкнотлар бир хил ўлчамда (157х67 мм). ХХ аср охирига келиб, пул қалбакилаштириш авжига чиққан пайтда долларнинг содда кўриниши давр талабига жавоб беролмай қолди. Яқин-яқингача пулни қалбакилаштириш жуда осон эди. 1996-йилда чиққан долларнинг янги нусхаси фирибгарлар учун жиддий синов бўлди.


Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. 2,0 2,1 „Барчанинг кўзини қувнатадиган белги. Доллар белгиси — $ ҳақида бешта банд“. Бугун.уз. 2021-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-апрел.
  3. Лангланд, Cонниэ „Wҳат ис а миллаге рате анд ҳоw доэс ит аффеcт счоол фундинг?“. WҲЙЙ. ПБС анд НПР (2015-йил 27-май). 2021-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-декабр.
  4. „Миллс Cурренcй“. Паст & Пресент. Стамп анд Cоин Плаcе Блог (2018-йил 26-сентябр). 2021-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-декабр.

Ҳаволалар

edit