Жанубий Африка Республикаси

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) (африкаансча: Републиэк ван Суид-Африcа; инг: Републиc оф Соутҳ Африcа) — Африка жанубдаги мамлакат. Майдони 1221 минг км². Аҳолиси 60 млн. кишидан ортиқ (2021). Пойтахти—Претория шаҳри Маъмурий жиҳатдан 9 вилоят (провинсия)га бўлинади.

Жанубий Африка Республикаси
Шиор!ке э: /харра //ке
(Хамча: Диверсе пеопле уните)
Мадҳия: Нкоси Сикелел иАфриcа & Диэ Стем ван Суид Африка
Лоcатион оф Жанубий Африка Республикаси
Пойтахт Претория (административе), Кейптаун (легислативе), Блумфонтейн (жудиcиарй)
Расмий тил(лар) Африкаанс, Шимолий Сотҳоча, Инглизча, Жанубий Ндебелеча, Шимолий Ндебелеча, Сwазича, Цонгача, Цwанача, Вендача, Хҳосача, Зулуча
Ҳукумат Семи-Президентлик Давлат
Кирил Рамафоса
Мустақиллик (БҚ Доминион статусини тортиқ қилди)
• Сана
31-май 1910
Майдон
• Бутун
1,219,912 км2 (25-ўрин)
• Сув (%)
аҳамияциз
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
44,344,136 (26-ўрин)
• Зичлик 36/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$534,600 мил. (22-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$12,056
Пул бирлиги Ранд (ЗАР)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма СФ
Телефон префикси 27
Интернет домени .за

Давлат тузуми

edit

Жанубий Африка Республикаси — федерализм нишоналари бўлган унитар республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. 1997-йил 4-февралдан кучга кирган конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — президент. Миллий ассамблея томонидан унинг аъзолари орасидан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият — 2 палатали парламент. У вилоятларнинг Миллий кенгаши (юқори палата) ва Миллий ассамблея (қуйи палата)дан иборат. Ижрочи хокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

edit

Жанубий Африка Республикаси ҳудудининг ер юзаси, асосан, плато ва ясситоғликлардан иборат. Қирғоқлари деярли текис, соҳил бўйлаб тоғ тизмалари жойлашган. Оранж дарёсидан шимолда Калаҳари текислиги бор. Платоларнинг шарқий соҳилидаги камбар пасттекисликка, жанубда Катта Карру сойлигига тик тушган қисми Катта Жарлик деб аталади. Дракон тоғлари унинг шарқий қисмидир. Дракон тоғларидаги Табана-Нтленяна чўққиси (3482 м) Жанубий Африкадаги энг баланд нуқтадир. Катта Карру сойлигидан жанубда Кап тоғлари (баландлиги 2326 м гача) бор. Иқлими, асосан, тропик, 30° ж. к.дан жанубда субтропик. Катта Жарлик Ҳинд океанидан эсувчи нам шамолларни тусиб, ички ҳудудларга ўтказмайди. Шарқий соҳилда ва Катта Жарликнинг шарқий ён бағрида денгиз иқлими, йиллик ёғин 1000-2000 мм, энг иссиқ ойнинг ўртача температураси 25°, совуқ ойники 18°. Континентал иқлимли ички платоларда йиллик ёғин шарқда 750 мм гача, ғарбда 150 мм гача. Ёз ойларининг ўртача температураси 27°, жануби-ғарбида 18°. Субтропик иқлимли жануби-шарқида йиллик ёғин 600-1000 мм, ёз ойларининг уртача температураси 21 — 24°, қиш ойлариники 14—17°. Чўл ва чала чул иқлимли ғарбий соҳили совуқ Бенгела оқими таъсирида, йиллик ёғин 60-100 мм, ёз ойларининг уртача температураси 15°, қиш ойларники 11°.

Энг йирик дарёси — Оранж (Валл ва Каледон ирмоқлари билан). Шимоли-шарада Лимпопо дарёси бор. Ҳинд океанига қуйилувчи бошқа дарёлари қисқа, серсув ва серостона. Ички платолардаги дарёлар йилнинг кўп вақтида қуриб ётади. Мамлакат ҳудудининг 2 % ўрмон. Мамлакатнинг шарқий соҳилида шимолий чегарадан 30° ж. к.гача қизил ва қизил-қўнғир тупроқли ерларда саванна, дарё водийларида палма ўрмонлари бор. Тоғ водийларида тропик сернам ўрмонлар учрайди. Дурбандан Мосселбай шаҳригача бўлган соҳилдаги қўнғир тупроқли ерларда субтропик ўрмонлар, Кап тоғлари ён бағрида доим яшил бутазорлар, платолардаги қизил-қунғир ва қора тупроқли ерларда баобаб ва бутали саванналар бор. Калаҳари текислигида чул ўсимликлари ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан арслон, қоплон, ёввойи мушук, қашқир, кийик, зебра, жирафа, фил, каркидон, ҳашаротлардан термитлар, сеце пашшаси, безгак чивини ва бошқа бор.

Йирик ҳайвонлари кам қолган. Коюгер, Калаҳари-Гемсбок миллий боғлари ва қўриқхоналар бор.

Аҳолиси

edit

Аҳолисининг 3/4 қисми африкалик банту халқлари (шу жумладан 38,5 % зулулар, 27,5 % сотолар, 11,6 % косалар, 6,6 % шангаанцонга ва цваналар). Европаликлар 5,1 млн. (шундан голланд, франсуз, немис келгиндиларининг авлодлари бўлмиш африканербурлартахминан 57,5 %), ҳиндилар 1 млн.га яқин, қора танлилар 3,4 млн. Расмий тиллари — африкаанс (бур), инглиз, исиндебеле, сесото са лебоа, сесото, савати, хицонга, сецвана, цҳивенда, исикоса ва исизулу тиллари. Динлари: христианлик (аҳолининг 77 %), анъ-анавий динлар (18 %), ҳиндулик, мусулмонлик, яҳудийлик (3,2 %) ва бошқа Ахолининг 60 % шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Ёханнесбург, Кейптаун (Капстад), Дурбан, Претория ва бошқа

Тарихи

edit

Жанубий Африка Республикаси аҳолисининг қад. ва ўрта асрларга оид тарихи кам ўрганилган. Жанубий Африка Республикасининг қад. аҳолиси готтентот (койкоин)лар, бушмен (сан)лар ва кейинчалик бу ерга келиб ўрнашган банту халқларидир. Археологик қазишлар (топилган олтин ва бошқа буюмлар)дан маълум бўлишича, Трансваал ҳудуди (милодий 1-минг йиллик)да маданият юқори бўлган, темир, мис ва бошқа металлар эритилган.

17-аср 50-йилларида Голландиянинг Ост-Индия компанияси Жанубий Африка Республикасида Кап манзилгоҳини тузди. Манзилгоҳ ҳудуди секин-аста кенгая борди. Голланд ва франсуз келгиндилари — бурлар (кейинчалик ўзларини африканерлар деб аташган) маҳаллий аҳолини бўш ерларга сиқиб чиқариб, қулдорлик хўжаликларини тузди. Бу хўжаликларда маҳаллий аҳоли ва Ғарбий Африка, Мадагаскар, Осиёнинг турли давлатларидан келтирилган қуллар меҳнат қилди. Жанубий Африка Республикаси маҳаллий аҳолисининг мустамлакачилик зулмига қарши кураши 17-асрдаёқ бошланиб, 1870—80 йилларда кучайди. 1838, 1879 ва 1906-йиллардаги зулу халқининг уруши ва қўзғолонлари, басутоларнинг 1880-йилгача давом этган қуролли ҳаракатлари Африка халқининг мустамлакачиликка қарши курашида энг муҳим тарихий воқеалардан ҳисобланади. 18-аср охири ва 19-аср бошларида Буюк Британия Кап манзилгоҳини босиб олди. Инглиз хукуматининг зулми бурларни Кап манзилгоҳидан шимолга — коса, зулу, басуто, боцван ва бошқа банту халқлари ерларига кириб боришга мажбур қилди. 19-аср 50-йилларида бур республикалари — Жанубий Африка Республикаси (Трансваал) ва Озод Оранж давлати тузилди.

19-аср 60-йиллари охири ва 80-йиллари ўрталарида Жанубий Африкада олмос конлари топилгач, инглизлар банту халқларининг мустақил қудудларини шафқацизлик билан тортиб ола бошлади. 1899—1902-йиллардаги инглизбурлар урушидан кейин бур республикалари Англия қўл остига ўтди. 1910-йилда эса Британия империясининг доминиони бўлган Жанубий Африка Иттифоқи (ЖАИ) тузилди.

Жанубий Африкада олмос ва олтин конларининг очилиши билан жамиятнинг ижтимоий таркиби кескин ўзгарди: ишчилар ва социалистик ҳаракатлар пайдо бўлди. 19-асрнинг 40—50-йилларида касаба уюшмаларининг биринчи ташкилотлари тузилди. 80-йилларга келиб, улар европалик ишчиларнинг йирик касаба уюшмаларига айланди.

1912-йил ҳукуматнинг апартеид сиёсатига қарши Африка миллий конгресси (Саҳрои Кабирдан жанубда яшовчи африкаликларнинг энг йирик ташкилоти) тузилди. 1-жаорт-Шепето ҲИНД ОКЕАНИ ҳон урушида ЖАИ Буюк Британия томонида иштирок этди. Урушдан сўнг Германия Жануб-Ғарбий Африка (Намибия)ни бошқариш учун Миллатлар Иттифоқи мандатини олди.

ЖАИда ишчи ва миллий озодлик ҳаракати авж олди. Оқ танли ишчилар ва африкаликларнинг йирик иш ташлашлари бошланди. 1920-йил бошларида африкалик кончиларнинг биринчи умумий иш ташлаши (70 мингдан ошиқ киши), 1922-йил мартда оқ танли кончиларнинг қуролли қўзғолони бўлиб ўтди.

Иккинчи жаҳон урушида ЖАИ гитлерчиларга қарши коалиция томонида қатнашди, аммо африканерларнинг ашаддий миллатчилари фашист Германияси билан ҳамкорлик қилишди.

Урушдан сўнг Жанубий Африка Республикасининг Европадаги давлатлар билан алоқаси кучайди. Ҳокимият Миллат партияси қўлига ўтгач (1948), мамлакатда реаксия кучайди. Бу партия раҳбарларидан Д. Ф. Малан (1948-54), И. Г. Стрейдом (1954-58), Х. Ф. Фервурд (1958—66), Б. Форстер (1966—79) ва П. Бота (1980—89) даврида террор ва ирқий камситиш кучайди. Партиянинг апартеид сиёсати туфайли африкаликлар, метислар, индейслар ҳаёти янада оғирлашди. 1961-йил 31-майда ЖАИ ҳукумати „оқ танли“лар ўртасида референдум ўтказиб, мамлакатни Жанубий Африка Республикаси деб эълон қилди.

Апартеид сиёсатига қарши кураш 1980-йилларда айниқса кучайди. Ҳукмрон Миллат партияси ҳукумати ирқчилик қонунларини бекор қилишга мажбур бўлди, сиёсий партияларнинг, шу жумладан Африкаликлар Миллий Конгресси фаолиятига рухсат берилди. 1991-йилда парламент турар жойларда ва ер эгалигида ирқий айримачиликни бекор қилди. 1994-йилда муваққат конституция кучга кирди. Шу йил апрелда Миллий ассамблеяга кўп ирқли сайлов бўлди. Африкаликлар Миллий Конфесси раиси Н. Мандела Жанубий Африка Республикаси президенти этиб сайланди. 1999-йилдан президент Т. Мбеки. Жанубий Африка Республикаси — 1945-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 27-апрел — Озодлик куни (1994). Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992-йил 12-августда ўрнатган.

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

edit

Жанубий Африка Африкаликлар Миллий Конгресси, ҳукмрон партия, 1912-йилда асос солинган; Янги миллат партияси, 1914-йилда ташкил этилган; Демократик партия, 1989-йил ташкил этилган; Жанубий Африка консерватив партияси, 1982-йил тузилган; Миллий халқ партияси; Панафрика конгресси, 1959-йил тузилган; Жанубий Африка Коммунисток партияси, 1921-йил тузилган. Жанубий Африка касаба уюшмалари конгресси, 1985-йил ташкил этилган. Жанубий Африка Республикаси — хўжалиги юксак даражада ривожланган индустриалаграр мамлакат, Африкада иқтисодий жиҳатдан энг тараққий этган давлат. Унда саноати ривож топган мамлакатларга хос кўрсаткичлар ҳам, учинчи дунё мамлакатлари учун хос бўлган айрим иқтисодий белгилар ҳам учрайди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан Жанубий Африка Республикаси дунёдаги 20 етакчи индустриал мамлакат каторига киради. Бутун Африка худудининг 5 % ни ва аҳолисининг 9 % ни эгалловчи Жанубий Африка Республикаси улушига қитъа ялпи ички маҳсулотининг 27 %, саноат маҳсулотининг 40 %, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 30 % тўғри келади.

Иқтисодиёти

edit

Иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари — ишлаб чиқарувчи саноат (ялпи ички маҳсулотнинг 22,6 %), кончилик саноати (13 %), молия (15,21 %), савдо ва сайёхлик индустрияси (11,52 %), транспорт ва алоқа (9,11 %), қишлоқ хўжалиги (5 %) ва балиқчилик (4,7 %). Хизмат кўрсатиш соҳаси, нефт ва газ қазиб олиш ҳамда қайта ишлашни истиқболли соҳалар қаторига қўшиш мумкин.

Саноати. Жанубий Африка Республикаси олтин (йилига ўртача 530 т дан кўпроқ), платина металлари гурухи (100 т га яқин), ванадий, хром ва марганец рудалари, сурма, олмос қазиб олишда дунёда олдинги ўринларда, кўмир қазиб чиқаришда 5-ўрин, уран қазиб чиқаришда 7-ўринда туради. Темир рудаси, мис, асбест ва бошқа ҳам қазиб олинади. Йилига ўртача 170 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Қора металлургия, машинасозлик, кимё, нефтни қайта ишлаш, семент, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ривожланган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг деярли ҳаммаси оқ танлиларга қарашли фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Асосий экинлари: маккажўхори (7,7 млн. тонна, 1999), шакарқамиш (21 млн. тонна), буғдой (1,5 млн. тонна), картошка, тамаки, ситрус ва бошқа мевалар. Мамлакат ҳудудининг тахминан 80 % (98 млн. гектар)дан қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун фойдаланилади. Қарийб 1,4 млн. гектар ер суғорилади. Экинларни суғориш учун Ваал, Улифанц, Крокодайл, ГрейтФиш ва бошқа дарёлардан сув олинади. Чорвачиликда қорамол, қўй, эчки, чўчқа боқилади. Қўй жуни етиштиришда мамлакат фақат Австралия, Янги Зеландия, Аргентинадан кейинги ўринда туради. Сут чорвачилиги асосан йирик шаҳарлар атрофида.

Транспорти. $1ранспорт йўлиларнинг уз. — 33,8 минг км, шундан 5 минг км га яқини электрлаштирилган. Қаттиққопламали автомобил йўлларининг уз. — 56,4 минг км. Нефт ва нефт маҳсулотлари портлардан асосий саноат марказларига қувурлар орқали оқизилади. Денгиз флоти ривожланган. Энг муҳим портлари: Дурбан, Кейптаун, Порт-Элизабет, ИстЛондон. 3 та халқаро аэропорт бор.

Ташқи савдо айланмаси йилига 40 млрд. АҚСҲ долларидан ошади. Четдан асосан машина ва асбоб-ускуналар сотиб олади, четга минерал ва қишлоқ хўжалиги хом ашёси, олмос ва металлар, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқаради. Жанубий Африка Республикаси жун экспорт қилишда дунёда 4-ўринда туради. Йилига салкам 70 млн. литр вино экспорт қилади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: АҚСҲ, Буюк Британия, Германия, Япония, Швейсария, Пул бирлиги — ранд.

Тиббий хизмати

edit

Жанубий Африка Республикасида апартеидга барҳам берилгунга қадар соғлиқни сақлаш соҳасида оқ танли ва қора танли ахоли орасида катта айирмачилик ҳукм сурар эди. Ўртача умр кўриш, болаларнинг нобуд бўлиши, касалхоналардаги ўринлар каби кўрсаткичлар кескин фарқ қиларди. Кўпчиликни ташкил этувчи қора танлилар вакиллари ҳокимиятни қўлга олгач, тиббиёт соҳасида ҳам тенгликка эришиш чоралари курила бошлади. Соғлиқни сақлашга ажратиладиган маблағ кўпайди. Шифокорлар 7 та унтнинг тиббиёт факултетларида тайёрланади.

Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари

edit

Ҳозирги Жанубий Африка Республикаси ҳудудига европаликлар келгунга қадар (17-аср ўрталаригача) африкалик ёшларга таълим бериш анъанавий африкача йўлдан борган: кексалар ёш авлодга турмуш кўникмалари ва ҳаёт фалсафасини ўргатар эди. Европаликларнинг дастлабки манзилгохлари барпо этилгач, уларнинг фарзандлари черков рухонийсидан диний китоб ўқишни ўрганарди. Сўнг „сайёҳ ўқитувчилар“ пайдо бўлди. Христиан дини тарғиботчилари (миссионерлар) 18-аср охири — 19-аср бошларида дастлабки мактабларни очишди. Инглизлар аввал бошданоқ бу мактабларда европаликлар ва маҳаллий миллат болаларининг алохида-алоҳида ўқишини жорий этдилар. Апартеид тугатилгунча маориф қатъий ирқий тамойилга асосланган ва оқ танлилар, қора танлилар, бантулар, индларнинг фарзандлари турли мактабларда, ҳар хил дастур асосида ўқитиб келинди, улардаги таълим даражаси, моддий шароит бир-биридан мутлақо фарқ қилар эди. Апартеидга барҳам берилгандан сўнг маориф соҳасида ҳам айирмачиликни тугатиш чоралари кўрилди. 1995/96 ўқув йилида маориф эҳтиёжлари учун 8,9 млрд. АҚСҲ доллари миқдоридаги маблағ, яъни давлат бюджетининг 21,2 % сарфланди. Жами ўқувчилар 9,3 млн. кишига етди. Бошланғич мактаб ўқитувчилари коллежларда, ўрта мактаб ўқитувчилари 17 университет ва 3 политехника институтида тайёрланади. Йирик университетлар: Претория, Витватерсранд, Стелленбош, Кейптаун унтлари. Йирик кутубхоналари: Блумфонтейндаги оммавий кутубхона (1875-йилда ташкил этилган), Кейптаундаги шаҳар (1952), Парламент (1857), Жанубий Африка оммавий (1818) кутубхоналари, Кейптаун университетининг кутубхонаси (1829). Асосий музейлари: Блумфонтейндаги Миллий музей, Жанубий Африка табиат тарихи музейи, Жанубий Африка маданият тарихи музейи, Кейптаундаги Миллий галерея.

Илмий ишларни уюштириш ва мувофиқлаштириш давлат маркази — Илмий ва саноат тадқиқртлар кенгаши 1945-йилда ташкил этилган. Унинг қарамоғида электротехника, мат., ўрмончилик ва бошқа институтлар, Космик нурларни тадқиқ қилиш бирлашмаси, бир қанчалаб., расадхона ва илмий стансиялар бор. Атом энергияси комиссияси (1948-йилда тузилган), Жанубий Африка Республикаси илмий ва техникавий жамиятлари уюшмаси (1920), Жанубий Африка фан ва санъат академияси (1909), Ижтимоий тадқиқотлар кенгаши (1969), Жанубий Африка қироллик жамияти (1877) ва бошқа энг йирик илмий ташкилотлардир.

Матбуоти, радио эшиттириши ва телекўрсатуви

edit

Жанубий Африка Республикасида 20 дан кўпроқ умуммиллий (ҳаммаси бўлиб 220 дан зиёд) газ. ва 700 га яқин журнал нашр этилади. Энг йирик газ.лари: „Санди тайме“ („Якшанба вақти“, 1906-йилдан), „Раппорт“ (1970-йилдан), „Соуэтан“ („Соуэтоликлар“, 1981-йилдан), „Стар“ („Юлдуз“, 1887-йилдан). Жанубий Африка радиоэшиттириш корпорацияси 1936-йилда ташкил этилган. Телекўрсатувлар 1976-йилдан олиб борилади. Жанубий Африка матбуот уюшмаси (Саут Африкен Пресс Ассошиэйшн — САПА) аксиядорлик ахборот агентлиги 1938-йил ташкил этилган.

Адабиёти

edit

Адабиёти банту халқлари (зулу, сото, коса, цвана), шунингдек, инглиз ва африкаанс тилларида ривожланмоқда. Фолклори илк мустамлакачилик даврида вужудга келган қаҳрамонлик достонларини, афсоналарни, зулу афсона эртакларини, жониворлар ҳақидаги бушмен ва готтентот ривоятларини, ҳикматли мақоллар ва маталларини ўз ичига олади. Африкаликларнинг ёзма адабиёти 19-асрнинг 2-ярмида маҳаллий тилларда лотин графикаси асосидаги алифбо жорий этилиши билан бошланди.

Христиан даъваткорлари назоратидаги африкалик адиблар европача жанр шаклларидан фойдаланиб, азалий маҳаллий анъана ва қадриятларнинг европача қадриятлар билан тўқнашувини тасвирлашга ҳамда уларни бир-бири билан муросага келтиришга уриндилар. 19-аср охирида мустамлакачиликка, ирқчиликка қарши норозилик адабиёти вужудга келди.

19-аср охири — 20-аср бошларида публицистика, ҳикоя, романлар пайдо бўлди. Атоқли демократ адиба О. Шрейнернинг „Африка фермаси“ асари қаҳрамонлари буржуа жамияти иллатларини фош қилдилар. Биринчи басуто ёзувчиси Т. Мофолонинг зулулар доҳийси ҳақидаги „Чака“ романи диққатга сазовор. Жанубий Африка Республикаси адабиётида ирқий муносабат асосий мавзу бўлиб қолди. 20-асрнинг 20—30-йилларида Ж. Дубе, М. Фузе, Р. Зломо ва бошқаларнинг тарихий ва публицистик романлари пайдо бўлди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин „норозилик адабиёти“ тез суръатлар билан ривожланди. А. Пейтоннинг „Йиғла, севимли юртим“, „Лойхўрак, жуда кечикдинг“, Н. Гордимернинг „Келгиндилар ери“, „Матбуот учун эмас“ ва бошқа асарлари ирқчилик ва ирқий хурофотни қоралаш руҳида ёзилган. И. Абраҳамснинг „Кончи“, Ж. Коупнинг „Ажойиб уй“, Ж. Гордоннинг „Бу кунга лаънат“ ва Э. Мпахлеленинг „Иккинчи кўча бўйлаб“ романлари, шунингдек, Г. Блумнинг „Трансваалдаги воқеа“, Ф. Алтманнинг „Қузғунлар қонуни“ романлари ва бошқа асарларда ишчиларнинг бирдамлиги, зулуларнинг талончиларга қарши қаҳрамонона кураши ва бошқа воқеалар акс эттирилган, иркчйлик фош этилган. Жанубий Африка Республикаси адабиётининг энг яхши намуналари (Ж. Коупнинг „Дарз кетган осмон“ ҳикоялар тўплами ва бошқалар) ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

edit

Милоддан аввалги 7-минг йилликка ва мил.нинг охирги аcрларига мансуб қоятошларга йўниб ва уйиб ишланган расмлар (фил, каркидон, бегемот, жирафа, зебра, кийик ва бошқалар) сақланган. Африкаликларнинг турар жойлари асосан тахта, тунука ва бошқаларлардан қурилган кулба-чайлалардан иборат. Претория, Кейптаун, Ёханнесбург каби йирик шаҳарларда 17—18-асрларда қурилган голланд меъморлигига хос бинолар бор. 1666—72 йилларда тарҳи 5 бурчакли тош қўрғон қурилган (меъмори П. Домбаер). 18-аср охирларида меъмор Л. М. Тибо Кап манзилгоҳи меъморлигига франсуз классицизми услубини олиб кирди. 19-асрдан Порт-Элизабет, Дурбан, Блумфонтейн, Претория, Ёханнесбург ва бошқашаҳарлардаги кўплаб иморатлар тўғри чизиқли режага биноан ва қоришиқ услубда қурилди. Кейптаунда янги готика, Ёханнесбургда янги классика услублари устунлик қилган бўлса, Преторияда „Кап меъморлиги анъаналари“га риоя қилинди. Шаҳарларнинг чеккаларида африкаликлар яшайдиган пастқам кулбалар пайдо бўлди. Жанубий Африка Республикаси меъморлигига 20-асрнинг 20-йилларида Р. Мартинсен, У. Макинтош каби меъморлар янгилик киритишди, ҳашаматли жамоат биноларининг лойиҳаларини туза бошлашди. 30-йилларда Европа ва Америка машҳур меъморлари (Ле Корбюзе, Л. Кан, О. Нимеер ва бошқалар) самарали таъсир ўтказдилар. 60—70-йиллар Претория маркази қайта қурилди, Ёханнесбургда маҳобатли театр (меъмор Д. Росс) ва 50 қаватли Карлтон марказ (меъморлар Родс-Ҳаррисон, Меллоус, Хоффе) ва бошқа иншоатлар барпо этилди. Жамоат ва маъмурий бинолар юксак бадиий дид, мураккаб меъморий ечимлар билан қурилганлиги, уларда ҳайкалтарошлик, рассомлик, мозаика унсурларидан фойдаланилганлиги кўзга ташланади. Шаҳар ташқарисидаги боғларда бадавлат оилалар учун шинам кошоналар барпо этилди. Зулу, коса, ндебеле, басуто каби маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамон лой, бўйра ва хашакдан қурилиб, турли нақшлар билан безатилган кулбаларда яшашни афзал кўрадилар. Шаҳарлардаги замонавий меъморликда темирбетон, ойна ва пластмассадан кенг фойдаланилади. Пойтахтда расмий муассасалар, банк, дўкон, меҳмонхоналар, уларнинг атрофида турар жойлар қурилган. Жанубий Африка Республикаси миллий бадиий санъат мактаби 17-аср ўрталарида узоқ вақтдан бери шу ерда истиқомат қилувчи европаликлар санъати таъсирида вужудга келди. Жанубий Африканинг биринчи ҳайкалтароши А. Анрейтнинг немис барокко ва рококо услубидаги асарлари Кейптаун ва бошқа баъзи шаҳарлар йирик меъморий ёдгорликларини безаган. 19-аср ўрталаридаги европалик рассомлардан Т. У. Боулер ва Д. У. Ангас африкаликлар қиёфасини меҳр билан тасвирлаган. Африкалик рассомлардан Ж. Секотонинг қитъа табиати ва ҳаётини тасвирловчи асарлари биринчи бўлиб европаликлар эътирофига сазовор бўлди. Ёғоч уймакори Ж. Кекан, рассом С. Мвуси, ҳайкалтарош С. Кумало, тош ўймакори Ж. Кубхек ва бошқа кўпгина жамоат биноларини барпо этишда ўз санъати билан ҳисса қўшдилар. Мамлакат амалий санъатида металлсозлик (темир болта, пичоқ, мис билагузук, мунчоқ), кулоллик, ўймакорлик, кўнчилик, тўқимачилик, ёғоч буюмлар ишлаш кадимдан ривожланган. 20-аср ўрталарида Кейптаунда Жанубий Африка рассомлари уюшмаси тузилди. И. Стерн (рассом аёл), график ва ёғоч ўймакори Л. Липшиц, манзарачи рассомлардан С. Седибане, С. Зонди, М. Зване ва бошқаларларнинг Жанубий Африка воқелиги ва манзараларини акс эттирувчи асарлари машҳур.

Мусиқий маданияти мамлакат туб жой аҳолиси ва оқ танлилар мусиқасидан иборат. Бушмен ва готтентотларнинг қад. мусиқий шакллари билан бир қаторда зулу, коса, венда ва бошқаларнинг ривожланган бадиий ижодиёти мавжуд. Мае., матебеле ва шона халқларининг оммавий қўшиқларида кўп овозли усуллардан кенг фойдаланилади. 20-асрдатуб жой аҳолисининг ижоди гуркираб ривожлана бошлади. Миллий, европа (христиан диний қўшиқлари) ҳамда америка (жаз, Лотин Америка рақс усуллари ва бошқалар) мусиқа анъаналарининг уйғунлашуви негизида 1930—50 йиллари анъанавий қўшиқчиликнинг янги — „квела“, „мбубе“, кейинчалик — „жайв“ услублари юзага келди. Жанубий Африка Республикасининг шаҳар ва қишлоқларида яшовчи оқ танли аҳолининг қўшиқ ва рақслари ҳам ўзига хос. Инглиз мусиқачиси У. Г. Белл 1912-йил Кейптаундаги Жанубий Африка коллежига директор бўлган пайтдан мусиқий маданиятни ривожлантириш йўлида кўп иш қилди. 20-асрнинг 1-ярмида П. Рейнир, Г. Фаган, Б. Герстман, А. ван Вейк ва бошқаларнинг композиторлик мактаби юзага келди. 20-асрнинг 2-ярмида миллий опера жанри яратилди. Унинг энг яхши намуналаридан бири — „Кинг-Конг“ (муаллифи Т. Матчикиза, 1959) Европа ва АҚСҲ саҳналарида хам ижро этилди. Г. Скосан ва бошқа Лешоайнинг долзарб мавзудаги операларига халқ қўшиқчилиги анъаналари сингдириб юборилган. Қўшиқчилардан М. Макеба, Ж. Моготон, Н. Мдледле, П. Фанго, Т. Кумалолар машҳур. Жанубий Африка Республикаси университетларининг мусиқа фтлари мусиқа таълими ва бу соҳадаги илмий фаолият марказларидир. Ёханнесбург, Претория ва бошқа йирик шаҳарлардаги санъат ишлари кенгашлари ва мусиқа жамиятлари катта ташкилотчилик ишларини олиб боради.

Театри қишлоқларда қад. маиший ва диний маросимлар, мусиқа, рақс, қўшиқдар асосида шаклланган. Европаликтруппалар 18-аср охирларида дастлабки театр томошаларини кўрсатишди. 1801-йилда Кейптаунда театр биноси қурилди. Унда четдан келган труппалар билан бир қаторда Буюк Британия, Нидерландия, Германия, Франсиядан кўчиб келиб ўрнашиб қолганларнинг маҳаллий ҳаваскорлик жамоалари ҳам томоша кўрсата бошлади. Драматург, бастакор, саҳналаштирувчи Ш. Э. Бонифас ва Л. А. Мёраннинг фаолияти 19-аср бошларида театрни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлди. 19-аср 2-ярмида Европадан, асосан Буюк Британиядан профессионал жамоалар кўплаб келиб, бутун мамлакатда инглизча томошалар кўрсата бошлади. Африкаанс тилидаги театр 20-аср бошларида ривожланди. Драматурглардан М. Бринк ва Я. Х. де Ваалнинг хизмати катта булди. 20-йилларда африкаанс тилида дастлабки профессионал театрлар вужудга келди. Театр арбоблари иркчилик ва апартеидга қарши курашга, қора танли аҳолининг сиёсий онгини ўстиришга ва унинг инсоний қадр-қимматини қарор топтиришга ҳисса қўшдилар. „Кингконг“, „Қонли тугун“, „Яшаш учун кураш“, „Вука“ каби спектаклларда ирқий айирмачиликка қарши кураш акс этган.

Жанубий Африка Республикасида қора танли артистлар федерацияси, Претория театр ташкилоти тузилган. Улар африкаликлардан артист ва драматурглар тайёрлайди. Зулуленд университетида драма кафедраси бор. Турли миллат ва ирқ намояндалари иштирокидаги театр труппалари вужудга келган.

Киноси. Жанубий Африка Республикаси ҳудудидаги дастлабки ҳужжатли филмлар 1898-йилда яратилган. 1912-йилдан кинохроникалар чиўарила бошлаган. 1915-йилдан „Киларни филм“ студиясида бадиий филмлар ишлаб чиқариш мунтазам туc олди. Товушли кино пайдо бўлгач, африкаанс ва инглиз тилларида филмлар суратга олишга киришилди. 1964-йилда тузилган Миллий кинематография кенгаши хроника филмлари чиқарилишига раҳбарлик қилди. Ихтиёрида катта кино жамғармаси мавжуд бўлган Жанубий Африка кино институти мамлакат сайёхдик филмларини чет элларда тарғиб қилиш билан ҳам шуғулланади. Тарихий эпопеялар („Шангандаги соқчи“, режиссёр Д. Милин), турли комедия, мелодрама, мусиқий ленталар яратилди. 70 —80 йиллардаги айрим филмларда („Босман ва Лена“, „Меҳмон“ — режиссёр Р. Девениша, „Бехуда ран“— режиссёр В. Кентриж, „Бобожон, ўнг оёғингиздан ажраддингиз“ — режиссёр Ю. Эшмед) ирқчиликни танқид қилишга ҳаракат қилинган. Бироқ Жанубий Африка Республикасидаги апартеид тартиботини айбловчи филмлар — „Аслингга қайт, Африка“, „Уйғон, вулкан“, „Мулоқотнинг интиҳоси“, „Димбаздаги сўнгги қабр“, „Қаршилик авлоди“, „Беш тақдир“ яширин тарзда суратга олинди ва ўша вақтда мамлакат экранларига чиқмади.

Ирқчилик кишанларидан кутулган Жанубий Африка Республикаси киночилари эндигина эркин ижод йўлига чиқиб олдилар.[1]

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил