Jump to content

Серра-Леоне

From Vikipediya
Сиерра Леон Республикаси
Републиc оф Сиэрра Леоне
ШиорУнитй, Фреэдом, Жустиcе
(Инглизча: Иттифоқ, озодлик, адолат)
Мадҳия: Ҳигҳ Wе Эхалт Тҳеэ, Реалм оф тҳе Фреэ
Лоcатион оф Серра-Леоне
Пойтахт Фритаун
Расмий тил(лар) Инглизча
Ҳукумат Президентлик Республика
Аҳмад Тежан Каббаҳ
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
27-апрел 1961
Майдон
• Бутун
71,740 км2 (119-ўрин)
• Сув (%)
1.1
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
6,017,643 (103-ўрин)
• Зичлик 83/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$5,022 мил. (156-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$835
Пул бирлиги Леоне (СЛЛ)
Вақт минтақаси УТC+0
• Ёз (ДСТ)
УТC+0
Қисқартма СЛ
Телефон префикси 232
Интернет домени .сл

Серра-Леоне (Сиэрра Леоне), Серра-Леоне Республикаси (Републиc оф Сиэрра Леоне) — Африканинг ғарбида, Атлантика океани соҳилида жойлашган давлат. Майдони 72,3 минг км². Аҳолиси 5,6 млн. киши (2002). Пойтахти — Фритаун ш. Маъмурий жиҳатдан 3 вилоят (провинcе)ра ва Ғарбий вилоятга бўлинади.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Серра-Леоне — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1991-йилда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (1996-йилдан Ахмад Тежан Кабба). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий мажлис (парламент), ижрочи ҳокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

[edit | edit source]

Океан соҳилларининг аксари қисми паст, ясси, қумли. Ҳудуднинг кўп қисмини ЛеонЛиберия қирлари (энг баланд жойи — 1948 м) эгаллайди, бу қирларда темир, титан рудалари, олмос, мамлакат ғарбида боксит конлари бор. Иқлими экваториал муссонли иқлим. Май ойидан сентабргача ёғингарчилик, октабрдан майгача қуруқ мавсум. Энг салқин ой — августда ўртача температура соҳилда 24°, энг иссиқ ой — апрелда 27°, мамлакат ички қудудида 21—24°. Йиллик ёғин тоғларда 4000 мм дан ортиқ, мамлакат ички ҳудудида 2000–2500 мм. Дарёлари серсув, серостона. Асосий дарёлари: Каба, Рокел, Жонг, Сева, Моа. Тупроғи қизилсариқ ферралит, соҳилда ботқоқли ва аллювиал, мангрозорларда шўр тупроқ. Мамлакат ҳудудининг ярмига яқини, шимолида асосан саванна, жанубида бутазорлардан иборат. Ҳудудининг 5% га яқинини эгаллаган тизмалари ва тепаликларнинг нам шарқий ёнбағирлари доим яшил ва аралаш ўрмонлар билан банд. Ҳайвонот дунёси шафқациз қириб юборилган бўлсада, айрим жойларда маймун (шимпанзе, бабуин, макаки ва бошқалар), кийик, зебра, сиртлон, қоплон, ўрмон ичкарисида фил, бегемот, буйволларнинг митта турлари, дареларда тимсохлар сақланиб қолган. Қуш ва ҳашарот, соҳил яқинидаги сувларда балиқ кўп. ЛомаМаунтинс, МамунтаМаёза ўрмон қўриқхоналари ташкил қилинган.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Аҳолиси 2 асосий этник гуруҳ: ғарбий атлантика ва манде тил оилаларига бўлинган халқдардан иборат. Расмий тил — инглиз тили; крио, манде ва темне тиллари ҳам тарқалган. Аҳолининг аксарияти маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади, бир қисми христиан ва мусулмон. Шаҳар ахолией 37%. Йирик шаҳарлари: Фритаун, Кенема, Макени, Конду, Бо.

Тарихи

[edit | edit source]

Серра-Леоне ҳудудида одам палеолит давридан яшай бошлаган. 2 минг йил аввал темирдан меҳнат қуроллари ясалганлиги маълум. 7—8-асрларда бу ерда лимба ёки булом элатларини шим. дан келган манде, коранко ва бошқа халқлар соҳилга суриб юборган. 15-аср ўрталарида қарор топган қабилауруғчилик анъаналари 20-аср бошларигача давом этган.

Европаликлардан биринчи бўлиб бу ҳудудга 1462-йил португалияликлар етиб келиб, унга СерраЛеоне (Шерлар тоғи) номини берди. 16-асрда инглиз қул савдогарлари келиб, 1662-йил дастлабки қалъани қурдилар. 18-асрда қул савдоси расман тақиқлангач, инглизлар томонидан озод қилинган бир неча юз қул "эркинлар шаҳри" — Фритаун манзилгоҳига асос солдилар. 1808-йил Фритаун ва унинг атрофидаги ерлар, кейинчалик бутун мамлакат Англия мустамлакасига айланди. 1898-йил маҳаллий халқ мустамлакачиларга қарши катта қўзғолон кўтарди. Англия ҳукумати юборган армия қўзғолончилардан 2 минг кишини қириб, 100 га яқин қишлоқни йўқ қилиб юборди, 98 қабила бошлиғини отиб ташлади. Биринчи жаҳон урушидан сўнг маҳаллий ишчилар касаба уюшмаларини туза бошладилар. Иккинчи жаҳон урушидан кейин миллий озодлик кураши кучайди. Сиёсий партиялар тузилди. 1955-йил давомида бўлиб ўтган ғалаёнлар натижасида Англия ҳукумати бироз ён босишга мажбур бўлди. 1961Й 27. апрелда Серра-Леоне Британия Ҳамдўстлиги доирасида мустақилликка эришди. Серра-Леоне ҳукумати барча мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш, ирқий камситишга қарши кураш, Африка қитъасидаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини билд’ирди. Серра-Леоне — 1961-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 27-апрел — Мустақиллик куни (1961). Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 21-декабрда тан олган.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Умумхалқ конгресси, 1960-йил тузилган; Халқдемократик партияси, 1991-йил ташкил этилган; Бирлашган инқилобий фронт, 1991-йил қўзғолончи гуруҳ сифатида тузилган, 1999-йил партияга айлантирилган; Миллий бирлик партияси, 1995-йил асос солинган; Тинчлик ва бирлик партияси, 2002-йил ташкил этилган. Серра-Леоне Меҳнат конгресси, 1966-йил асос солинган.

Хужалиги

[edit | edit source]

Серра-Леоне — кончилик саноати бир мунча ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 52%, саноатнинг улуши 16%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 32%.

Қишлоқ хўжалиги мамлакатнинг озиқовқатга бўлган эҳтиёжини қондирмайди. Мамлакат ер фонди 7,2 млн. гектар, шундан 4 млн. гектари деҳқончилик учун ярокли, аммо 0,8 млн. гектар ердан фойдаланилади, 2,2 млн. гектар ер яйлов. Соҳил яқинидаги мангрозор ботқоқликлар ўзлаштирилиб, шоли экила бошлади. Экспорт учун палма ёнғоғи, кофе, какао, ер ёнғоқ, занжабил, ситрус мевалар, ички эҳтиёж учун шоли, маниок, маккажўхори, тариқ, оқ жўхори, батат, шакар қамиш, тамаки етиштирилади. Чорвачилик суст ривожланган, қорамол, қўй, эчки, чўчқа боқилади. Балиқ овлаш ва паррандачилик ривожланган.

Саноати

[edit | edit source]

Конларда олмос, темир рудаси, боксит, рутил, олтин қазиб олинади. Ишлаб чиқариш. саноати мустақиллик йилларида ташкил этилди. Нефт ва қишлоқ хўжалиги. хом ашёсини қайта ишлайдиган, қурилиш материаллари, поябзал ишлаб чиқарадиган корхоналар, тамаки фабрикаси ва пиво заводи, кимё, металлсозлик саноати корхоналари, автомобилларни таъмирлаш устахоналари бор. Йилига ўртача 237 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Транспорт йўли узунлиги 84 км, автомобил йўллари — 11,7 минг км. Асосий денгиз порти — Фритаун, хапқаро аэропорти — Лунги. СЛ. четга олмос, боксит, какао, кофе дони, палма ёнғоғи мағзи чиқаради; четдан машина ва ускуна, кимё ва озиқовқат маҳсулотлари келтиради. АҚСҲ, Нигерия, Япония, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо қилади. Пул бирлиги — леоне.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Мустақиллик эълон қилинганидан кейин 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий этилди. Давлатга қарашли мактаблар билан бир қаторда хусусий мактаблар ҳам бор. Бошланғич мактаб 7 йиллик. Фритаун ва унинг атрофида дарслар инглиз тилида, вилоятларда кўп тарқалган маҳаллий тиллардан бирида олиб борилади. Бошланғич мактабни тугатган болалар ўрта мактабда ёки ҳунартехника ўқув юртида ўқишни давом эттиришлари мумкин. Ўрта мактаблар 7 йиллик умумий таълим мактаблари ва 3—4 йиллик замонавий ўрта мактаблардан иборат. Ҳунартехника таълими бошланғич ва замонавий ўрта мактаб негизида олиб борилади; уларда ўқиш муддати 1—3-йил Фритаун ва Кенемадаги техника интлари махсус ўрта маълумот беради. Бошланғич мактаб ўқитувчилари пед. билим юртларида, ўрта мактаб ўқитувчилари пед. коллежларида тайёрланади. Фритаундаги Серра-Леоне университета (1967)ни тугатган мутахассислар тўлиқ ўрта мактаб ва пед. коллежларида дарс бериши мумкин. Мазкур университет мамлакатдаги илмий фаолиятни мувофиқлаштирувчи марказ вазифасини ҳам бажаради. Бундан ташқари Денгиз биол.си ва океаншунослик институти (1966), ФураБей коллежи ҳузурида Африкани ўрганиш институти, Санъат, адабиёт ва тарихни ўрганиш билан шуғулланувчи Серра-Леоне жамияти (1918), геол. хизмати (1918) бор. ФураБей коллежи кутубхонаси (1827), Ж. Томас кутубхонаси, турли вилоят ва шаҳарларда кутубхоналар, Фритаунда Миллий музей мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви

[edit | edit source]

Асосий газеталари: "Дейли мейл" ("Кундалик почта", ғукуматга қарашли инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1931-йилдан), "Ви юн" ("Суҳбатдош", инглиз тилида хдфтасига 2 марта чиқадиган газ., 1963-йилдан), "Кроникл" ("Хроника", инглиз тилида чиқадиган ҳафталик газ., 1983-йилдан), "Прогресс" ("Тараққиёт", инглиз тилида чиқадиган ҳафталик газ.), "Фор пипл" ("Халқ учун", инглиз тилида чиқадиган ҳафталик газ., 1983-йилдан). Серра-Леоне ахборот агентлиги (СЛЕНА) миллий ахборот агентлиги, 1980-йил ташкил этилган. Серра-Леоне радиоэшиттириш хизмати, қукумат маҳкамаси, 1934-йил тузилган. Серра-Леоне радиоэшиттириш хизмати қарамоғида 1963-йил телекўрсатувга асос солинган.

Абадиёти инглиз тилида 20-аср ўрталарида юзага келган. Халқ оғзаки ижодиёти унга самарали таъсир ўтказган. Машхур адиблари — Р. С. Исмон, А. Никол, У. Контон. Р. Коулнинг ўз хаётидан ёзган "Коссоулик болакай" қиссаси дастлабки насрий асарлардан б>’лди. 50—60й.ларда новелла, роман, драмалар, янгича шеърий услублар пайдо бўлди. М. Синанинг "Шинаванда сержант" ҳажвий хикояси, Н. Файлнинг давлат мадҳияси матни, "Бошпанасиз йигит" хикояси, Ф. Гарти ва бошқаларнинг ҳикоя, роман ва шеърий тўпламлари нашр этилди. Контоннинг "Африкалик йигит" романида ижтимоий ва ахлоқий муаммолар, ирқий ўзаро муносабат масаласи кўтариб чиқилган. Исмоннинг "Меҳрибон ота" песаси миллий масалага бағишланган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

[edit | edit source]

Серра-Леоне қишлоклари одатда тепаликларга қурилган. Аксарият турар жойларнинг девори лойдан ёки тўқима новдалардан тикланиб, ранг-баранг расмлар солинади, конуссимон томи похол билан ёпилади. Тарҳи тўғри бурчакли, томи палма барги билан ёпилган синчли кулбалар ҳам учрайди. 15—17-асрларда португаллар курган бир неча қўрғон сақланиб қолган. 18-аср охирларида пайдо бўлган Фритаун, Макени, Лунсар ш. ларининг қиёфаси қишлоқлардан деярли фарқ қилмайди. Фақат Фритаунда инглиз викториан меъморлиги ва замонавий рухдаги бинолар бор.

Серра-Леоне ҳудудида юмшоқ тош (стеатит) дан ясалган ҳайкалчалар (ибодат қилаётган киши, от ва фил устидаги чавандоз, жониворлар қиёфалари), ёғоч ниқоблар, фил суяги билан безатилган буюмлар топилган. 20-асрнинг 2-ярмида чет элларда ўқиб келган рассомлар ижодида дастгоҳ санъати вужудга келди: М. БерниНикол маҳобатли паннолар, С. ЛейберБлейк реалистик портретлар яратишди. Ганада таълим олган ҳайкалтарош П.М.Карело шу мамлакат бадиий мактаби анъаналарини қабул этиб, халқ санъати руҳида асарлар яратди. Бадиий ҳунармандчиликда фил суяги ўймакорлиги, бадиий тўқувчилик, кулолчилик, ёғочсозлик ривожланган.

Мусиқаси

[edit | edit source]

Меҳнат жараёнлари, ҳаётий воқеалар қўшиқсиз ўтмайди. Севги, меҳнат, маросим, муножот қўшиклари кенг тарқалган. Театрлаштирилган рақс томошаларига жўр бўладиган қўшиқлар алоҳида туркумни ташкил этади. Чолғу асбоблари — кангбай деб аталувчи 1 мембранали, сангбай деб аталувчи конуссимон, хутамба деб аталувчи қум соат шаклидаги барабанлар, фил тишидан ясалган труба, ёғоч най, банжо, ксилофонни эслатувчи баланжа ва бошқа Саёқ бахши — гриотлар қаҳрамонлик, муҳаббат, ҳажвий қўшик^парни ижро этиб, халқ санъатини тарғиб қилади. 20-аср бошларида вояга етган профессионал композиторлар орасида С. КолрижТейлор ижоди ("Гаявата" ораторияси, "Афсонавий балладалар" ва бошқалар) алохида ўрин олади.

Театри

[edit | edit source]

Серра-Леонеда замонавий театрнинг ривожланиши халқнинг ўзига хос маданияти қарор топиши ва мамлакатдаги анъанавий санъатнинг тикланиши билан боғлиқ. Мустамлакачилик йилларида кўпгина инглиз ҳаваскорлик драма ва мусиқали драма жамоалари У. Шекспир, С. Моэм, Ж. Жилберт песаларини саҳналаштирган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин мактаб ва линий миссиялар қошида африкаликларнинг ҳаваскорлик жамоалари тузила бошлади. 1958-йил драматург, режиссёр ва актёр Д. Акар "СерраЛеоне актёрлари" труппасини ташкил этди ва ўзининг "Акс садосиз водий" ва "Тамба нидоси" песасини саҳнага қўйди. Мустақилликка эришгач, ҳаваскор жамоалар кўпайди. Р.С. Исмоннинг "Меҳрибон ота", "Янги ватанпарварлар", А. Каргбонинг "Жиянининг камзули", О. Масоннинг "Отасининг иродаси" песалари томошабинларга кўрсатилди. Комедия жанри ривожланди. ФураБей коллежи қошидаги тажриба студиялари драматург, режиссёр ва актёрларни тайёрлайди. Ҳаваскорлик жамоаларини бирлаштирувчи Миллий театр уюшмаси ташкил этилган. Фритаундаги театрконсерт зали мамлакат театр ҳаётининг асосий марказларидан биридир.