Jump to content

Антананариву

From Vikipediya

Антананариву (Тананариве) — Мадагаскар Республикасининг пойтахти. Антананариву провинсиясининг маъмурий маркази. Мадагаскар оролнинг марказий қисмидаги платода жойлашган. Аҳолиси 802 минг киши (1990). Мамлакатнинг иқтисодий маркази. Антананариву Таматаве порти ва Ансирабе шаҳри билан темир йўл орқали туташган. Автомобиллар йўллари тугуни. Антананаривудан 50 км нарида халқаро аэропорт бор. Саноати озиқ-овқат (гўшт консервалаш, шоли оқлаш), чарм поябзал, кимё, тикувчилик, ёғочсозлик корхоналаридан иборат. Университет, тиббиёт ва фармакология, адабиёт ва социология миллим мактаблари, Фанлар Академияси, тарих ва халқ санъати музейлари, театрлар, расадхона, ботаника боғи бор. Антананариву 17-аср 1-ярмида бунёд этилган. 17-19-асрларда Мадагаскар қиролларининг қароргоҳи. 1895-йилда Антананаривуни Франсия қўшинлари эгаллагач, Тананариве номи билан Франсиянинг Мадагаскар мустамлакаси маъмурий маркази. 1960-йил 26-июндан мустақил Малагасия Республикасининг, 1975-92 йиллар Мадагаскар Демократик Республикасининг пойтахти.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил