Канар ороллари
Автоном Жамоат | |
![]() | |
28°0′0″Н 15°45′0″W / 28.00000°Н 15.75000°W | |
Мамлакат | Испания |
Майдон | 7,493 км2 (2,893 кв ми) |
Расмий тил(лар)и | Испанча |
Аҳолиси (2016) |
2,101,924 |
Зичлиги | 280 киши/км2 |
Вақт минтақаси | УТC+0, ёзда УТC+1 |
|
Канар ороллари — Атлантика океанидаги ороллар гуруҳи, Африканинг шим.-ғарбий соҳилидан 100–120 км узоқда. Испания таркибидаги мухтор вилоят. Майд. 7,3 минг км2. Асосий ороллари: Гран-Канария, Тенерифе. Фуэртевентура, Лансароте. Маъмурий маркази — Лас-Палмас. Релефи тоғлик, энг баланд жойи 3718 м (Тенерифе о.даги Тейде вулкани). Сўнган ва ҳаракатдаги вулканлар бор. Иклими тропик, пассат иқлим. Йиллик ёғин ўртача 300– 500 мм. Ён бағирлари доим яшил бутазорлар, баъзан ўрмонлар билан қопланган. Эндемик ўсимлик тури (аждар дарахти, канар хурмоси ва қарағайи) кўп. Банан, картошка, ситрус мевалар, тамаки, узум етиштирилади, донли ва дуккакли экинлар экилади. Чорвачилик ривожланган. Балиқ овланади. К.о. Атлантика океанидаги муҳим транзит база. Йирик шаҳарлари:Лас Палмас ва Санта Cруз де Тенерифе. Тейде миллий парки ташкил этилган. Денгизбўйи иқлим курортлари мавжуд.[1]
Манбалар
[edit | edit source]![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() |