Jump to content

Портрет

From Vikipediya

Портрет (фр. портраит, эски франсузчадан портраире – „чизиқ ёки чегарани акс эттирмоқ“, парсуна – лот. персона – „шахс; киши“) – инсон образининг тасвирий санъатдаги энг мураккаб жанри ҳисобланади.

Портрет (франс. портраит – тасвир) – 1) тасвирий санъат жанри; реал ҳаётда мавжуд бўлган якка, икки ёки бир гуруҳ кишилар, рассом тасаввурида пайдо бўлган хаёлий қиёфаларнинг тасвири. Ранг-тасвир, Ҳайкалтарошлик, Графика, шунингдек, Фотография санъатининг муҳим жанрларидан бири. Портрет асосида аниқ шахснинг қиёфасини абадийлаштириш мумкин. Унинг муҳим томони тасвирнинг тасвирланувчи (модел, асли)га айнан ўхшашлигидир. Ижодкор портрет орқали тасвирланувчи шахснинг маънавий дунёсини, ижтимоий ҳаётдаги ўрнини, касби, жамиятдаги мавқеини акс эттиради ва унинг шу жиҳатлари орқали давр хусусияти, сиёсий иқтисодий аҳвол ҳақида маълумот бера олади. Рассомнинг касбий маҳорати, портрет ишлаш учун танлаган материаллари эса унинг яратган асарларига такрорланмас ўзига хослик бахш этади. Тарихан портретнинг хилма-хил тур ва кўринишлари шаклланган: ишланиш усули, бажарадиган вазифаси, шакли, мазмунига кўра, дастгоҳ (картина, бюст, графика варағи) ва монументал (хайкал, фреска, мозаика), тантанавор парад ва интим, хажвий, сатирик портрет тарзида тасвирланувчининг фақат бош қисми, белигача, бутун бўйбасти билан олд ва ён томонидан ишланиши мумкин. Шунингдек, турли тарихий даврларда нишон, танга, медаллар юзасига (медал ясаш санъати) ишланган, гемма (глиптика), медалионларда миниатура портрет кенг тарқалган. Бу жанрдаги бир асарда кўпинча бир неча жанрлар қўшилиши мумкин. Унда тасвирланувчи соф ҳолда (заминсиз, яъни атроф муҳитни акс эттирмасдан), тинч ҳолатда ёки бирор фаолияти билан маълум муҳитда ишланиши мумкин. Шу туфайли шартли равишда уни портрет ва пртрет-картина (жанрли)га ажратилади. Унинг кенг тарқалган турларидан бири – автопортрет. Тасвирланаётган кишилар сонига кўра, якка, қўшалоқ ва гуруҳ портретларга бўлинади.

Тарихи

[edit | edit source]

Портрет санъати қадимда пайдо бўлган. Қадимги Мисрда портретнинг ноёб намуналари (ҳайкалтарошликда – Эхнатон, Нефертити ва бошқа ҳайкаллар) яратилади. Юнонистонда шоир, файласуф ва давлат арбобларининг умумлашма, идеаллаштирилган ҳайкал потретлари ишланди (ҳайкалтарош Алопекли Деметрий, Лисипп ва бошқалар), эллинизм даврида драматик образлар яратишга интилиш кучайди. Антик даврҳайкалтарошлик портрети Қадимги Рим санъатида юксак чўққисига кўтарилди, аниқ шахсга эътибор ошди. Унда шахснинг индивидуал фазилатларини аниқ кўрсатиш, руҳий кечинмаларини очиш жараёни сезиларли ўрин эгаллади, ҳайкал ва бюстлар билан бир қаторда танга ва медаллар, геммаларга, шунингдек, рангтасвир портрет ишлаш кенг тарқалди. Дастгоҳ портретининг рангтасвир намуналари бўлган файюм портретлари (Миср, И—ИВ асрлар) ҳам антик санъат анъаналари таъсирида ривожланди.

О'рта Асрларда қатъий линий крнунлар билан чекланган портрет черков-меъморий ансамблининг ажралмас қисмига айланди. Ижодкорлар унда подшо, дин аҳилларининг образларини яратдилар, диний мазмундаги портретларда аниқ шахсларнинг фазилатлари, хусусиятларини ифодаладилар. Ўрта асрлар Хитой усталари асарларида аниқ шахслар кўпинча ўзига хос фазилатлари билан япон рассом ва ҳайкалтарошларининг айрим портретларида ўткир психологик ҳолат акс эттирилди.

Уйғониш даврида унинг рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва графика турлари юксак тараққий этди. Фаол, ўз қадр-қимматини биладиган қўрқмас, жасур инсон қиёфаси бу даврнинг бош қаҳрамонига айланди. Борлиқни илмий асосда ўрганиш ва шу билимларни амалиётда қўллашга интилишлар портретнинг янги тизимини юзага келтирди. Эндиликда тасвирланувчи нореал макон ва муҳитда эмас, балки инсонга яқин бўлган табиат қўйнида акс эттирилди.

Монументал рангтасвир асарларидаги персонажлар орасида рассом ўзининг қиёфасини ҳам ишлай бошлади. Бу жараён кейинги давр санъатида янада ривожлантирилди (рассом Жотто, Мазаччо, А. дел Кастано, Д. Гирландаё, С. Боттичелли, Перо дела Франческа, Ж. Беллини; ҳайкалтарош Н. Пизано, Донателло, А. Веррокко; дастгоҳ ҳайкалтарошлигида Дезидерио да Сеттиняно, Антонио Росселлино; медалларда А. Пизанелло).

Юксак Уйғониш даври буюк ижодкорлари Леонардо да Винчи, Рафаэл, Жоржоне, Тициан, Я. ван Эйк, Рогир ван дер Вейден, А. Дюрер, Катта Лукас Кранах, Кичик Холбейн ва бошқалар портретдаги образлар мазмунини чуқурлаштирдилар, ХВИИ асрга келиб демократик қарашларнинг ортиб бориши инсонга чуқур муҳаббат билан суғорилган, нозик ҳис-туйғуларни англаш ва тасвирлашга қаратилган тўлақонли ва ҳаракатга бой портретларни майдонга келтирди, гуруҳ портрети ривожлана бошлади (Рембрандт, Хале ва бошқалар). Автопортрет шу изланишлар маҳсулидир, рассом инсон руҳида бўладиган ўзгаришларни ўз қиёфасида, қараш, юздаги мимик ўзгаришларда ифодалашга ҳаракат қилди. ХВИИИ аср портретида шахснинг ижтимоий мавқеи, жамиятдаги ўрни ҳаққоний акс эта бошлади (Франсияда – Ж. Б. С. Шарден, Ж. А).

Услублари

[edit | edit source]

ХИХ аср портрет санъати услубларга бой ва ранг-баранг. Классицизм, романтизм, танқидий реализм шу даврда ишланган портретларга таъсир этди. Инқилобий руҳ билан суғорилган (Ж. Л. Давид), кўтаринки романтик руҳда ишланган (Т. Же-рико, Э. Делакруа. О. А. Кипренский, К. П. Брюллов), кинояга бой (Ф. Гойя) асарлар портрет санъатини ва унинг ранг-баранглигини намоён қидди. ХИХ аср охирги чорагида портретда тасвирланувчининг руҳий ҳолатларини табиат билан боғлай бошладилар. портретда ҳам импрессионистлар (Э. Мане, О. Ренуар, О. Роден ва бошқалар), постимпрессионистлар (П. Сезанн, Ван Гог) тасвирланувчининг ўзгармас шакли орқали унинг тўлақонли образини яратишга, шакллар ҳаракатида драматик ҳолатларини кўрсатишга интилдилар.

ХХ аср портрет санъати

[edit | edit source]

ХХ аср портрет санъати мураккаб ва зиддиятлидир. Бир томонда реалистик портрет ўз имкониятларини янада чуқурлаштириб, инсон феълидаги бутун нозик ўзгаришларни тўлиқ очишга, унинг фалсафий-дунёвий ўй-ҳаёллари, тасаввур ва тахминларини акс эттиришга, унинг пластик томонларини кучайтиришга интилса (Германияда – К. Кол-виц, Э. Барлах; Франсияда – Ш. Дес-по, Г. Пикассо, А. Матисс; Италияда Модиляни, Р. Гуттузо; Мексикада – Д. Ривера, Д. Сикейрос; АҚСҲда – Э. Уает; Японияда – Сейсон Маэда; Россияда И. Д. Шадр, М. В. Нестеров. П. Д. Корин ва бошқалар), иккинчи томонда шу даврда кенг ёйила бошлаган модернизм услуби портретга ўз таъсирини ўтказди. Бу йўналиш тарафдорлари шу борада тажриба ишларини олиб бориб шакл, чизиқ, ранг, фактура имкониятларидан фойдаланган ҳолда образ яратишга ҳаракат қилдилар.

Шарқ портрет санъати

[edit | edit source]

Шарқ (Ўрта Осиё, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон ва бошқалар) миниатюра санъатида портретнинг нодир намуналари яратилган (Ризо Аббосий ва бошқалар). Жумладан, ўзбек П. санъати ҳам бой тарихга эга. Бу санъат намуналари қадимги ва ўрта асрлар санъатида учрайди (Юнон-Бақтрия, Хоразм, Кушон подшоларининг ҳайкал ва танга юзаларига ишланган бўртма тасвирлари), Амир Темур ва темурийлар, Шайбонийлар ҳамда Бобурийлар даври санъати (Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб, Муҳаммад Мурод Самарқандий ва бошқалар)даги миниатюраларда маълум даражада тараққий этган. Нафис (мўжаз расм) миниатюра тараққиёти давомида бир асар устида бир неча санъаткорлар ижодий ҳамкорлик қилган, кишилар қиёфаси, юзини тасвирловчи мусаввир номига чеҳракушой (юзни очувчи) ёки чеҳра сўзи қўшилган. Айниқса, бобурийлардан Акбар ва Жаҳонгир даврида айрим шахслар тасвири билан бирга гуруҳ (кўплаб аъёнлар иштирокидаги) портрет яратиш тараққий этган. Ушбу портретлардан кейинчалик европалик рассомлар (Рембрандт, Ж. Рейнолдс ва бошқалар) маълум даражада ўрганган, илҳомланган. ХХ асрнинг 30—50-йилларидан замонавий рангтасвирдаги портрет ривожланди. Шу даврда унинг ҳамма кўринишлари (портрет, автопортрет, гуруҳ портрет, портрет-картина, тарихий портрет ва ҳоказо)да асарлар яратилди. Баҳром, Л. Насридсинов, Ш. Ҳасанова, А. Абдуллаев, Ў. Тансиқбоев, М. Набиев ва бошқалар дастлабки намуналарини яратдилар, 50—60-йиллардан унинг диққатга сазовор намуналари яратилди: „Узбек портрета“ (Ў. Тансиқбоев, 1927), „Алишер Навоий“ (В. Кайдалов, 1940, 1947), „Абу Райҳон Беруний“ (М. Набиев, 1950, 1972), „М. Турғунбоева“ (Ч. Аҳмаров, 1951), „Юнус Ража-бий“ (Н. Қўзибоев, 1954), „Кекса колхозчи портрети“ (Р. Аҳмедов, 1956), „Ҳамза“ (М. Саидов, 1968) ва бошқа Бугунги кунда узбек П. чилиги жаҳон санъати ривожи фонида ўз мавқеи ва ўрнига эга. Б. Жалолов, А. Икромжонов, С. Рахметов ва бошқаларнинг асарларида замон руҳи Шарқ ва Ғарб санъати анъаналари сил-силасида ўз аксини топган.

Бадиий адабиёт

[edit | edit source]

Бадиий адабиёт – персонаж ташқи қиёфасининг тавсифи, тасвири; бадиий образ яратиш воситаларидан бири портрет ҳарактери асар жанрига ҳамда ёзувчининг ижодий методи ва индивидуал услуби хусусиятларига боғлик бўлади. Одатда, портрет персонаж характерининг ёзувчи энг муҳим деб ҳисоблаган жиҳатларини очиб беради. У адабиётда қадимдан мавжуд. Тасвир воситаси сифатида ўзгариб такомиллашган. Халқ оғзаки ижодида инсон индивидуллашган шахс сифатида тасвирланмаганлиги учун унинг портрети ҳам кўпинча мавҳум, умумий характерга эга. Фолклорда портрет мифологик, фантастик ёки анъанавий тарзда яратилади. Шунинг учун аниқ ижтимоий, тарихий, миллий ва индивидуал белгилардан маҳрум бўлади. Масалан, „Алпомиш“ достонида девлар портрети муболаға билан берилган: Тўқсон қарич эди унинг ҳассаси, Сарҳовуздан катта эди косаси.

Қадимги ғарб ва шарқ адабиётларида ҳам портрет кўпинча мавҳум, анъанавий ҳарактерда бўлган. Масалан, ғазалларда ёрнинг ташқи қиёфаси ой, қуёш, юлдуз, тун ва кун каби нарсаларга нисбатда кўрсатилган. Реалист ёзувчилар ташқи қиёфани батафсил тавсифлайдилар, унда давр ва ҳаёт тарзи билан боғлиқ ҳолда рўй берган ўзгаришларни айнан акс эттирадилар (масалан, Абдулла Қодирий, Ойбек). ХИХ аср да портретнинг ички ёки психологик (руҳий) портрет деб аталган тури тарқалиб, унда персонажнинг ҳарактери – белгилари ва руҳий кечинмалари мажмуи очиб берилади (Абдулла Қаҳҳор, Одил Ёқубов). Адабий портрет – атоқли шахс, яъни ёзувчи, рассом, жамоат арбобининг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги очерк алоҳида жанр ҳисобланади.

Неъмат Абдуллаев, Абдумажид Мадраимов.[1]

Маълумки, ҳар бир даврнинг уста рассомлари бўлган. Улар портрет асарларида замондошларнинг гўзал қиёфасини образларини яратиб, кейинги авлодларга мерос қилиб қолдирган. Уйғониш даврининг буюк номоёндаси Ленардо да Винчининг „Автопортрет“, „Жаконда“ асари, Веласкеснинг „Папа Инокентий Х“ портрети шулар жумласидандир.

Голландиялик рассом Рембрандт каби кўпгина Европа рассомлари ҳам ажойиб портретларни яратиб ном қолдирди. ХИХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод қилган буюк рус рассомлари О. Кипренский, В. Тропинин, А. Венециановлар рус портрет санъатининг асосчилари бўладилар. Улар ХВИИИ аср портретчилик анъанасини давом эттириб, инсонни тасвирлашга яна ҳам зўр эътибор билан қарадилар, портретлар психологиясига катта аҳамият бердилар, рассомчилик маҳоратини оширдилар.

О. А. Кипренский портрет санъатининг муваффақияти шундаки, рассом ўз замондошларини портретларида даставвал инсоннинг гўзал маънавий дунёсини, қадр-қийматини, унинг орзу-ўйларини, кечинмаларини тасвирлади. У қатор асарларни, шу жумладан ижоднинг чўққиси бўлган А. С. Пушкин (1827) портретини яратди. Таниқли шоир сиймоси бу портретда ҳар жиҳатдан жуда мукаммал очиб берилган. Асарда шоирнинг ташқи қиёфаси билан бирга, ундаги руҳий кўтаринкилик, битмас-туганмас ижодий илҳом соҳиби эканлиги жуда моҳирона тасвирланган.

Унинг замондошларидан бири В. Тропинин бизларга асосан „Пушкин“, „Гитарачи“, „Багратион“ портретлари муаллифи сифатида танилган. Унинг 1823-йилда яратган „Тўр тўқувчи қиз“ портрети истараси иссиқ, ёқимли шаҳло кўз қиз қиёфасини акс эттирди. Уларнинг издошларидан бири А. Венециановдир. У биринчи бўлиб санъатга деҳқон образларини олиб кирди ва биринчи бўлиб табиатнинг поэтик образини яратди.

20 йилларда яратган „Ёз“, „Экинзорда“ асарида – табиат ва инсон образини, деҳқонларни меҳнат жараёнини ифодалаб уйғунлаштириб берган. У „Захарка“ портретида меҳнаткаш болани ички дунёсини очиб берган. ХИХ асрда реалистик портрет сохасида Крамской, Репин, Н.Васнецов, В.Серов каби улуғ рус рассомлар ижод қилдилар. Н.Крамскойнинг Н.Некрасов, П.Третяков, Л.Толстой, И.Репиннинг В.Стасов, М.Мусогорский портретлари бунга ёрқин мисол бўла олади.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида ўзбек портрет санъати юксалиб ривожланди. Портрет соҳасини Лутфулла Абдуллаев, Абдулҳай Абдуллаев, Рахим Аҳмедов, Малик Набиевлар самарали ижод қилиб келмоқдалар. Лутфулла Абдуллаевнинг „Мулла тўйчи Тошмуҳамедов“, „Й. Ахунбобоев“ портретлари реалистик анъаналарда моҳирона тасвирланган. Абдулҳай Абдуллаев биринчи ўзбек портретчи рассомлардан бири бўлиб, портрет соҳасида салмоқли ижод қилади. У ўз замондошлари, зиёлиларни, олимларни адабиёт ва санъат намоёндаларини портрет галлериясини яратиб катта муваффақиятларга эришди.

„Аброр Хидоятов Отелло ролида“, ёзувчи „Ойбек“ портрети муаллифининг шоҳ асарларидан бўлиб, Отеллони ўйчан боқиши, гавда ҳаракати портретга романтик кўтаринкилик руҳини бахш этган. Унда юз ифодаси психологик ҳолати моҳирона тасвирланган. Ойбек портретида шоир сиймоси композиция жиҳатидан жуда чуқур ва мукаммал очиб берилган. Рассом бу асарда инсон қиёфасини абадийлаштирибгина қолмай, балки ҳамма юксак инсоний фазилатлар эгаси, оташ қалб, хаяжон ва ташвишга тўла буюк ёзувчининг жонли портретини яратди.

Раҳим Аҳмедов портрет жанрида ҳаётга чуқурроқ ёндошди. Инсон ички кечинмаларини, ҳис-туйғуларини, орзуларини, инсоннинг гўзаллик қалбини ўз асарида очиб беради. Унинг „Она ўйлари“, „Сурхандарёлик аёл“, „Деҳқон портрети“ ёрқин мисол бўла олади. Малик Набиев асосан портрет жанрида замондошлари билан бир қаторда тарихий алломалар образини ҳам яратиш устида кўп меҳнат қилади. У 1952-йили „Беруний“ образини яратди. 1993-йили буюк саркарда „Амир Темур портрети“ни яратди. Портрет композициясини яратишда рассомларнинг ўзига хос услуби мавжуд, у адабий қўлёзма, этнографик хужжатлардан унумли фойдаланади.

Портрет мазмунига кўра қуйидаги турларга бўлинади: калла портрети, кўкрак қиёфали портрет (бюст), ярим гавда портрет, бутун гавда қиёфаси портрети, портрет картина, гуруҳли портрет, миниатюра портрети ва ҳоказо.

Портрет композициясининг тузилишида инсоннинг ташқи ва ички қиёфаси, унинг руҳияти, шунингдек қўли, ўтириш ҳолати, либослари, интерердаги предметлар асосий восита сифатида муҳим рол ўйнайди. Ҳар бир рассом портрет яратишда ўз тажрибаси, усулига таянади. Бунга ҳар хил кутилмаган ҳолатда, ранг ва техникада бажарилган портретлар далил бўла олади. Баҳодир Жалоловни кинорежиссёр „Комил Ёрматов“ портрети шу фикримизни тасдиқлайди.

Шунинг учун портрет яратишда ёшлар улуғ портрет усталари тажрибасини ўрганиб. Уларда унумли фойдаланишлари лозим. Портретчи рассом аввал тасвирланувчи билан чуқурроқ танишиб, бир мунча даврда уни кузатиб, суҳбатлашиб, уни асосий ҳарактери, хусусиятларини, ички ва ташқи дунёсини яхши ўрганиши керак, М. Нестеровнинг шогирди П. Корин доим бу амалларга содиқ қолиб А.Толстой, Н.Качалов, М.Нестеров, Н.Сарян портретларни шу тарзда яратди.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил