Jump to content

Россия

From Vikipediya
Россия Федерацияси
Российская Федерация
Мадҳия: Россия Федерациясининг Давлат Мадҳияси
Лоcатион оф Россия
Пойтахт Москва
Энг катта шаҳар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Нижний Новгород, Қозон, Самара, Омск ва бошқалар
Расмий тил(лар) Русча
Ҳукумат Аралаш Республика
Владимир Путин
Михаил Мишустин
• Федерация кенгаши раиси
Валентина Матвиенко
• Давлат думаси раиси
Вячеслав Валодин
• Олий суд раиси
Вячеслав Лебедов
• Конституциявий суди раиси
Валерий Зоркин
Мустақиллик (Совет Иттифоқидан)
• Сана
25-Декабр 1991
Майдон
• Бутун
17,098,246 км2 (1-ўрин)
• Сув (%)
13 [1]
Аҳоли
• 2022-йилги рўйхат
145,478,097 киши (Қрим билан)[2]
143,054,637 (Қримсиз)[2] (9-ўрин)
• Зичлик 8,36/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2022-йил рўйхати
• Бутун
$1.777 триллион [3] (11-ўрин)
• Жон бошига
$11,654 [3]
Пул бирлиги Рус Рубли (РУБ)
Вақт минтақаси УТC+2...+12
• Ёз (ДСТ)
УТC+2...+12
Қисқартма РУ, РУС
Телефон префикси 7
Интернет домени .ру, .су, .рф

Россия (русча: Россия), Россия Федерацияси (русча: Российская Федерация) — Европанинг шарқида, Осиёнинг шимолида жойлашган мамлакат. Майдони жиҳатидан дунёда энг катта мамлакат. Қуруқликдаги чегараси 22125,3 км, денгиз чегараси 38807,5 км. Россия ҳудуди 3 океан ҳавзасига қарашли 12 денгиз, жумладан, Болтиқ, Қора ва Азов (Атлантика океани), Баренс, Оқ, Кара, Лаптевлар, Шарқий Сибир ва Чукотка (Шим. Муз океани), Беринг, Охота, Япон денгизлари (Тинч океан), шунингдек, ҳеч бир океанга туташмаган Каспий денгизи билан ўралган. Майдони 17,1 млн. км². Аҳолиси — 144 миллион киши (2024). Пойтахти – Москва шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 89 субъект: 21 республика Адигея, Бошқирдистон, Бурятия, Доғистон, Ингушия, Кабарда-Балкария, Карелия, Коми, Марий Эл, Мордовия, Олтой, Саха (Якутия), Татаристон, Тува, Удмуртия, Ҳақасия, Чеченистон, Чувашия, Шимолий Осетия, Қалмоқ, Қорачой Черкасия, 6 ўлка (Краснодар, Красноярск, Олтой, Приморе, Ставропол, Хабаровск), 49 вилоят (Амур, Архангелск, Астрахон, Белгород, Брянск, Владимир, Волгоград, Вологда, Воронеж, Иваново, Иркуцк, Калининград, Калуга, Камчатка, Кемерово, Киров, Кострома, Курган, Курск, Ленинград, Липецк, Магадан, Москва, Мурманск, Нижний Новгород, Новгород, Новосибирск, Омск, Оренбург, Орёл, Пенза, Перм, Псков, Ростов, Рязан, Самара, Саратов, Сахалин, Свердловск, Смоленск, Тамбов, Твер, Томск, Тула, Тюмен, Уляновск, Челябинск, Чита, Ярославл), 2 федерал шаҳар (Москва, Санкт-Петербург), 1 мухтор вилоят (Яҳудийлар), 10 мухтор округ [Ага Бурятлари, КомиПермяклар, Коряклар, Ненецлар, Таймир (Долган Ненец), Уст Ординский Бурятлари, ХантиМанси, Чукотка, Эвенклар, ЯмалНенец]га бўлинади. Россияда 1091 шаҳар, 1922 шаҳарча бор. 2000-йил Марказий, Шимолий-Ғарбий, Жанубий Волга бўйи, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ, федерал округлари ташкил этилди.

Давлат тузуми

Россия – бошқаришнинг республика шаклига эга бўлган демократик федератив республика. Амалдаги Конституцияси 1993-йил 12-декабрда қабул килинган. Давлат бошлиғи – президент (2000-йилдан Владимир Путин), у умумий, тенг ва тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан Россия фуқаролари томонидан 4 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи органи – 2 палата (Федерация Кенгаши ва Давлат думаси)дан иборат Федерал мажлис (парламент). Ижрочи ҳокимиятни раис бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади. Ҳукумат раисини Давлат думаси билан келишган ҳолда президент тайинлайди.

Табиат зоналари

Россия ҳудуди меридиан бўйлаб 2,5–4 минг км га, ғарбдан шарққа 9 минг км га чўзилган. Мамлакатнинг энг ғарбий нуқтаси Полша билан бўлган чегарада (Калининград вилояти), шарқий нуқтаси Беринг бўғозидаги Ратманов оролда, чекка жан. нуқтаси Озарбайжон билан бўлган чегарада, чекка шим. нуқтаси ФрансИосиф Ери архипелагидаги Рудолф оролда, Россия ҳудудининг 45% ўрмон, 4% сув, 13% қишлоқ хўжалигига ярокли ерлар, 19% буғу яйловлари, 19% бошқа ерлардир.

Релефи

Россия майдонининг қарийб 70% текислик. Ғарбда Шарқий Европа (ёки Россия) текислиги жойлашган. Унда бал. 250–400 м ли Валдай, Ўрта Россия, Волгабўйи, БугулмаБелебей, Юқори Кама ва бошқа қирлар ОкаДон, Каспийбўйи ва бошқа паеттекисликлар билан туташ. Ундан шаркда Урал тог тизмаси, сўнг Ғарбий Сибир текислиги бошланади. Енисей ва Лена дарёлари оралиғида Ўрта Сибир ясситоғлиги, шаркда Марказий Якутия паеттекислиги бор. Мамлакат шарқи ва жанбуида тоғликлар кўпроқ. Европа қисмида Катта Кавказ тоғининг шим. ён бағрида тизма тоғлар (Россиядаги энг баланд нуқта – Элбрус тоғи, 5642 м) жойлашган. Сибирдаги тоғ тизмалари – Олтой, Кузнецк Олатови, Ғарбий Саян тоғлари, Тува, Байкалбўйи, Байкал ортидаги тоғлар ва Становой тизмаси Россиянинг жан. чегараси бўйлаб ўтади. Сибирнинг шим.шарқи (Верхоянск ва Чер тизма тоғлари), Узоқ Шарқ (Чукотка ва Коряк тоғлари)да ўртача баландликдаги тизмалар кўпроқучрайди. Тинч океан сохили бўйлаб чўзилган Камчатка ва Курил оролларидаги тоғларда ҳаракатдаги вулканлар отилиб туради.

Геологик тузилиши

Россия ҳудуди Шарқий Европа платформасининг анчагина қисмини, бутун Сибир платформасини, Ғарбий Сибир плитасини, Жанубий Сибир, Верхоянск-Чукотка бурмали обл., Коряк ясситоғлиги, Камчатка, Курил ороллари, Приморе ва Сахалин бурмали обл.ларини эгаллайди. Қадимги платформалар юқори протерозой давригача бўлган кристалли фундамент (замин)дан иборат бўлиб, денгиз тубидаги қад. чўкинди ва вулкан жинсларидан ташкил топган ва кейинчалик бурмаланиб, метаморфизмга учраган. Карелия бурмаланиш даври тугагач, Шарқий Европа ва Сибир платформалари заминининг юзаси денудация натижасида текисланиб, чўкинди жинслар остида қолган. Протерозой даври ўрталаригача қад. платформаларни ўраб турган бурмали обл.лар ўрнида океан бўлиб, аста-секин геосинклинал тизимлари таркиб топа бошлаган ва турли ёшдаги бурмаланган обл.лар – байкал, каледон, герсин, киммерий бурмаланишлари ҳосил бўлган. Кавказда геосинклинал ривожланиш жараёни Алп бурмаланиш даврида тугаган. Курил ва Командор оролларида, Охота, Беринг денгизлари ботиқларида геосинклинал ривожланиш ҳали тугамаган.

Маъмурий ҳудудий бўлиниши

Россия Федерацияси Конституциясига кўра, Россия Федерацияси федерал давлат бўлиб, 89 та тенг ҳуқуқли субектлар - республикалар, ўлкалар, вилоятлар, федерал аҳамиятга эга шаҳарлар, мухтор округлар ва мухтор вилоятдан иборат.

Минерал ресурслари

Россия жуда бой минералхом ашё захираларига эга бўлган мамлакат. Дунёдаги 7 та энг йирик кўмир ҳавзасидан 5 таси Россияда жойлашган. Россияда дунёдаги темир рудаси, бериллий захирасининг 30%, нефтнинг 17–18%, газ, олмос, ниобий, танталнинг 70–75%, палладийнинг 50%, никелнинг 40% дан кўпроғи, ураннинг 10% мавжуд. Жумладан, Уралда боксит, Шимолий Кавказ, Ўрта ва Жанубий Урал, Шарқий Сибирда мис, Красноярск ўлкаси шимолида мисникел, Забайкале ва Узок, Шарқда рухқўрғошин, Урал, Олтой, Забайкале ва Кола ярим оролда қимматбаҳо тошлар, мармар, гранит, базалт, Сахада олмос конлари, шунингдек, турли жойларда волфрам, молибден, сурма, симоб, олтин, кумуш, платина, кобалт, слюдамосковит, асбест ва ш.к. фойдали қазилмаларнинг катта конлари бор.

Иқлими деярли ҳамма жойда континентал (чекка шим.ғарбда денгиз икдими), Сибир ва Узоқ Шарқ шим. да кескин континентал, жанубида муссон иклим (қиши совуқ, қор кам ёғади, ёзи мўътадил илиқ). Қишда П. ҳудуди устида юқори атмосфера босими (шарқаа Осиё антициклони) ҳукмрон бўлади. Январнинг ўртача температураси Европа қисмининг ғарбида ва Кавказ шимоида 0–5°, Саха шарқида –40°, –50°, жумладан, Оймяконда – 72,2° гача. Ёзда атмосфера босими пасаяди, шу сабабли бу мавсум нисбатан илиқ, жанубида иссиқ, июлнинг ўртача температураси Г дан (Сибир шим.) 24–25° гача (Каспийбўйи пасттекислигида) етади. Энг кўп ёғингарчилик Кавказ тоғларида (йилига 3200 мм гача), Узоқ Шарқ жанубида (1000 мм гача) ва Шарқий Европа текислигининг ўрмон зонасида (850 мм гача). Каспийбуйи пасттекислигининг ярим чўл жойларида жуда оз – йилига 170 мм га яқин ёғин тушади. Қор қоплами мамлакат жанубида 60–80 кун давом эца, Чекка шимоида 260–280 кунга боради.

Ички сувлари

Россияда узунлиги 10 км дан ошадиган 120 мингга яқин дарё бор. Дарёларнинг аксарияти Шимолий Муз океани ҳавзасига (Шим. Двина, Печора, Об, Енисей, Лена, Яна, Индигирка, Колима ва бошқалар), Тинч океан ҳавзасига (Амур, Анадир, Пенжина ва бошқалар), Атлантика ҳавзасига (Дон, Кубан, Нева ва бошқалар) мансуб. Европанинг энг узун ва серсув Волга дарёси, шунингдек, Урал ва Терек Каспий денгизига қуйилади. Уларнинг купи сув транспорта ва ёғоч оқизишда, шаҳар ва саноат корхоналарини сув билан таъминлашда, экинзорларни суғоришда катта аҳамиятга эга. Россияда 2 млн.дан ортиқ чучук ва шур сувли кул бор. Энг йириклари: Байкал (дунёдаги чучук сув захирасининг ʻ/5 қисми), Каспий денгизкўли, Ладога, Онега, Таймир. Россияда 1200 га яқин сув омбори бор. Йирик сув омборлари: Брацк, Красноярск, Зея, УстИлим, Богучан, Байкал (Иркуцк), Волгоград, Рибинск ва бошқа

Тупроқ ва ўсимликлари текисликларда табиат зоналарига караб ўзгаради. Шимолий Муз океани ороллари ва Таймир ярим орол соҳилида ибтидоий арктика тупроғи тарқалган бўлиб, асосан сийрак лишайник, мох ва куп йиллик гулли усимликлар учрайди. Тундра зонасида нордон тундра (глейланган) тупроғи тарқалган. Ўсимлик тури кўп: мох ва лишайниклардан ташқари паст бўйли буталар (пакана қайин ва тол), ҳар хил ўт, мевали усимликлар (брусника, голубика) учрайди.

Ўрмон зонасининг шим. қисми (тайга зоначаси)даги подзол тупроқларда игнабаргли дарахтлар – қорақарағай, оққарағай, кедр ва қарағай ўрмонлари, Енисейдан шарқдаги тайгатўнг тупрокларда игна баргли тайга дарахтлари – сибир ва даурия тилоғочлари, Узоқ Шарқда эса, қорақарағай ва оққарағай ўсади. Тайга зоначасида (айниқса, Ғарбий Сибирда) ботқоқлик кўп. Тайгадан жан.рокда, Шарқий Европа текислигида аралаш ўрмонлар бор. Чимли подзол тупроқларда оққайин ва тоғтерак, эман, заранг, қайрағоч, Шарқий Европа текислиги урмон зонасининг чекка жанубида эман, жука ва бошқа кенг баргли дарахтлар ўсади. Шарқий Европа ва Ғарбий Сибирда қора ва тўқ каштан тупроқ, Каспийбуйи пасттекислигида оч каштан ва қўнғир, шўрхок тупроқлар учрайди.

Ҳайвонот дунёси жуда хилмахил

Арктика муз саҳроси ва тундрада шим. тулкиси, лемминг, шим. буғуси, қутб бойқуши, тундра каклиги; ўрмон зонасида лос, қўнғир айиқ, силовсин, сувсар, тулки, тийин, бурундуқ, малла қуён, Узоқ Шарқ жанубида уссури йўлбарси, қора айиқ, ҳарза, еноцимон ит, тўнғиз, қушлардан карқур, қур,^ қизилиштон, булдуруқ ва бошқа яшайди. Ўрмонли дашт зонасида кемирувчилар, турли қушлар, ондатра, тулки, сувсар, мўйнабоп ҳайвонларнинг, лос, шим. буғусининг хиллари кўп. Денгизларда балиқ (треска, селд, камбала, скумбрия, судак, лосос, осетр ва бошқалар), денгиз сут эмизувчилари (кит, морж, тюлен, денгиз мушуги) овланади.

Ўзига хос ноёб табиат ҳамда ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш ва урганиш мақсадида турли зоналарда 100 та давлат табиий қўриқҳонаси (майдони 33,3 млн. гектар) ва 5 та миллий боғ (майдони 6,7 млн. гектар) ташкил этилган. Энг йириклари: Олтой, Астрахон, Баргузин, Кавказ, ПечораИлич, Теберда ва бошқа

Аҳолиси

Россияда 100 дан ортиқ миллат ва элат яшайди. Россиянинг асосий аҳолиси – руслар жами аҳолининг 81,5% ни ташкил этади. Украинага ёндош вилоятларда, Тюмен вилояти, Москва, Шимолий Кавказ, Урал ва Сибир жанубида украинлар, Калининград вилояти, Москва ва Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Карелияда беларуслар, Красноярск ўлкаси, Москва ва Санкт-Петербургда литвалар ва латишлар (шунингдек, Омск вилоятида латишлар, Калининград вилоятида литвалар), Омск, Новосибирск, Оренбург вилоятлари, Красноярск ва Олтой ўлкаларида олмонлар, Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Самара, Нижний Новгород, Челябинск, Ростов, Саратов, Новосибирск шаҳарларида яҳудийлар, Ростов вилояти ва Краснодар ўлкасида молдованлар, Ставропол ва Краснодар ўлкасида юнонлар, Краснодар ва Ставропол ўлкаларида ва Ростов вилоятида арманлар ҳам яшайди. Шунингдек, озарбайжонлар, ўзбеклар (1994-йилда 58 минг), гуржлар, қозоқлар ва бошқа яшайди. Россиянинг Европа қисми шимоида кареллар, вепслар, ижорлар, саамлар (лопарлар), коми ва комипермяклар, Ўрта Волга бўйида мари, удмурт ва мордвалар, Волгабўйининг бошқа жойлари ва Жанубий Уралда туркий тилларда сўзлашувчи чувашлар, бошқирдлар, татарлар, шунингдек, калмоклар яшайди. Осетин, қорачой, болқор, қўмиқ, нўғайлар Шимолий Кавказнинг туб жой аҳолисидир. Сибир ва Узоқ Шарқда туркий гилларга мансуб сахалар, олтой, шор, ҳақас ва тувалар, монгол тилида сўзлашувчи бурятлар, шунингдек, ханти ва мансилар, ненец, чукча ва эскимослар истиқомат қилади.

Давлат тили – рус тили; Россия таркибидаги миллий республикаларда туб жой аҳолисининг тили ҳам шу республиканинг давлат тили ҳисобланади. Россия аҳолисининг 73% шаҳарларда яшайди. Дин, дорларнинг аксарияти христианлар (асосан, православлар), қолганлари – мусулмонлар, яҳудолар, буддавийлар ва бошқа Йирик шаҳарлари: Москва, Санкт-Петербург, Нижний Новгород, Новосибирск, Самара, Екатеринбург ва бошқа

Тарихи

Россия ҳудудида ўрта палеолит даврида, милодгача 100–35 минг и. аввал Қуйи Волга, Ўрта Уралда дастлабки манзилгохлар пайдо бўлган. Сўнгги палеолит даврида одамлар қутб доирасидан ўтиб, Сибирнинг бир қисмига жойлаша бошлаган. Мил. ав. 3–2минг йилликларда Шимолий Кавказда жез, Урал, Ғарбий Сибир, Юқори Волга бўйларида турли металлардан буюмлар тайёрланган. Дашт, ўрмондашт минтақаларида чорвачилик, даре водийларида деҳқончилик ривожлана бошлаган. Мил. ав. 1минг йилликда шаҳардавлатлар, Боспор давлати, Скифлар давлати мавжуд бўлган. Мил. 3-асрда Шарқдан кўчманчи готлар ва 4-асрда гуннлар бостириб келган. 4–8-асрларда Шимолий Кавказда аланлар бирлашган. 552–745 йилларда Россия ҳудудининг бир қисмини туркий халқларнинг қабилавий иттифоқидан иборат Турк хоқонлиги эгаллаб турган. 7-аср 1-ярмида Азов бўйида Буюк Булғория давлати пайдо бўлди, аммо булғорлар Хазар хоқонлигидан мағлубиятга учраб, Дунай, Волга ва Кама дарёлари бўйига келиб жойлашди. 10-асрда ВолгаКама Булгорияси давлати пайдо бўлди, Ўрта Волга бўйи халқлари шу давлатга бирлашди. 6-асрда Сибир, Енисей дарёсининг ўрта оқимида ҳозирги ҳақасларнинг аждодлари ҳисобланган Қирғизлар давлати, 8-аср – 10-аср бошларида Узок. Шарқда Бохай давлати ҳукм сурди.

9-асрда шарқий славян қабилаларининг бирлашувчи асосида Қадимги Рус давлати ташкил топди; шарқий славянларнинг икки маркази – Новгород билан Киев Рюриковичлар сулоласига мансуб князлар ҳокимиятига бирлашди. тахминан 988 йил княз Владимир Византияправослав шаклидаги христианликни Россиянинг давлат дини деб қабул қилди, бу воқеа давлатчиликни мустаҳкамлаш ва Шарқий Европадаги славян, балт, угорфин ва бошқа қабилаларни жипслаштиришга кўмаклашди. Қадимги рус элати таркиб топди. Печенег (бижанак) ва қипчоқлар ҳужумини қайтарган Киев Руси Шарқий Европадаги йирик давлатга айланди. Владимир Святославич ва Владимир Мономахдан кейин давлатни идора қилган Мстислав Владимирович вафоти (1132-йил)дан сўнг Қадимги Рус давлати парчаланиб кетди. Киев Русидан Новгород республикаси, ВладимирСуздал, ГаличВолин, Рязан князликлари ва бошқа давлатлар ажралиб чиқди. 13-асрда уларга Шарқсан мўғуллар, Ғарбдан шведлар ва олмонлар ҳужум қилдилар. 1223-йил рус князликлари мўғуллар билан Калка дарёси бўйидаги урушда мағлубиятга учради. 1236-йил мўғуллар ВолгаКама Булғориясини, 1237-йил Рязан ва бошқа шаҳарларни вайрон қилди. 1240-йил эса шведлар бостириб келди. Александр Невский раҳбарлигидаги рус қўшинлари ўша йили Нева урушида шведларни, 1242-йил Муз устидаги урушда олмонларни тормор қилди. Аммо тарқоқ ҳолдаги рус князликлари салкам 250 йил мобайнида мўғуллар зулми остида қолди.

14-асрнинг 2-ярмида Москва князлигининг мавқеи ошиб, у мўғулларга қарши курашда раҳбарлик қилди ва рус ерларини аста-секин бирлаштириш маркази бўлиб қолди. 1380-йилги Куликово урушида Дмитрий Донской кумондонлигидаги бирлашган рус қўшинларининг мўғул кўшинлари устидан қозонган ғалабаси Шим.шарқий рус ерларини бирлаштириш учун замин яратди. Москва буюк князлик ҳокимияти 15-аср охири – 16-аср бошларида рус ерларини бирлаштиришни асосан тугаллади. 1478-йил Новгород, 1485-йил Твер, 1510-йил Псков, 1514-йил Смоленск, 1521-йил Рязан Москва буюк князлигига қўшиб олинди. 1480-йил мўғуллар зулми барҳам топди.

Биринчи рус қироли Иван ИВ Василевич Грозний (1533–84; 1547-йилдан қирол) давлатни марказлаштиришга киришди. Козон ва Астрахон хонликлари қўшиб олинди, шу тарика Урал орти ва Ғарбий Сибирни забт этиш учун йўл очилди. 17-асрда Сибирнинг қолган ҳудудлари ҳам биринкетин қўшиб олинди. 15-аср охири – 16-аср бошларида рус халқининг шаклланиш жараёни ниҳоясига етди, "Россия" деган ном тарқала бошлади.

Ғарбда Болтиқденгизига чиқиш учун бўлган Ливон урушииинг чўзилиб кетиши (1558–83) натижасида мамлакат 16-аср охири – 17-аср бошларида оғир иқтисодий ва сиёсий аҳволга тушиб қолди. Халқ оммасининг аҳволи ёмонлашди. Жамиятнинг турли табақаларида норозилик кучайди. Натижада қўзғолонлар бўлиб ўтди (энг каттаси Болотников кўзғолони). Боярлар ва дворянлар ўртасида ҳам кураш кескинлашди. 700 йилдан ортиқ хукмронлик қилган Рюриковичлар сулоласи тугади. Мамлакатнинг оғир ички аҳволидан фойдаланган поляклар ва шведлар 1604-йилда Россияга бостириб кирдилар. Полша қўшинлари Москвани эгаллади. Фақат 1612-йил К. З. Минин ва Дмитрий Михаилович Пожарский раҳбарлигидаги халқ лашкарлари Москвани озод қилди, бироқ мамлакатнинг ғарбий ва шим.ғарбий ҳудуди бир қисми Реч Посполита ва Швеция қўл остида қолди. 1613-йилдан Россияда Романовлар сулоласи хукмронлик кила бошлади.

17-асрдан Россия ўз тарихида янги босқичга ўта бошлади. 17-аср охирига келганда ташқи сиёсат масалалари ва синфий кураш кескинлашган пайтда давлат ва дворянлар ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун иқтисодиёт, давлат тузуми, маданият тизимини қайта қуришга зарурият туғилди. Бу ўзгаришларни Петр И ҳукумати амалга оширди. Петр И нинг ислоҳотлари туфайли (17-аср охири – 18-аср 1чораги) мамлакатнинг ижтимоийиқтисодий ва маданий тараққиёти жадаллашди. Шимолий уруш йиллари (1700–21)да мунтазам армия ва ҳарбий денгиз флоти тузилди. Йирик ғалабалар қўлга киритилди. Россиянинг Болтик денгизига чиқиши учун йўл очилди. 1721-йил мамлакат Россия империяси деб эълон қилинди. Саноат ривожлана бошлади, айниқса, Уралдаги кончилик саноати тез ўсди. Савдосотиқ ривожланиб, ташқи савдо кучайди. Маданият соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилди, дунёвий мактаблар очилди, Ғарбий Европа маданияти билан алоқа кенгайди, матбаачилик ривожланди, Фанлар Академияси таъсис этилди (1725), янги календарга ўтилди (1700). 18-аср 2-ярмида товарпул муносабатлари ривожланди. Екатерина ИИ даври (1762–96)да дворян ер эгалиги янада ривожланди. Давлат ер фондини кўпайтириш мақсадида 1764-йил черковга қарашли ерларнинг бир қисми тортиб олинди. Деҳқонларнинг оммавий норозилиги Пугачёв қўзғолони ва бошқа ички можаролар келиб чиқишига сабаб бўлди.

Ташқи сиёсат соҳасида қирол ҳукумати дворян ва савдогарларнинг Қора денгиз орқали қулай савдо йўлларига бўлган интилишларини ҳисобга олиб, жан. чегараларнинг хавфсизлиги учун курашни давом эттирди. Туркия билан бўлган урушларда Россия ғалабага эришгач, Қрим хонлиги (1783) ва умуман Қора денгизнинг шим. қирғоғи Россия империяси тасарруфига ўтди. Чегара Днестр дарёси бўйлаб белгиланди. 70–90-йилларда Украинанинг ўнг қирғоғи ва Беларус батамом Россияга қўшиб олинди.

19-аср бошларида Александр И император бўлган давр (1801–25)да бир қанча ислоҳотлар ўтказилди, давлат аппаратани замонавийлаштиришга ҳаракат қилинди. Урушлар натижасида ва дипломатик фаолият йўли билан 1801-йил Шарқий Гуржистон, 1809-йил Финландия, 1812-йил Ғарбий Гуржистоннинг бир қисми ва Бессарабия Россия империяси таркибига киритилди. 1805 ва 1806–07 йилларда Россия Наполеон Франсиясига қарши коалиция урушида қатнашди. 1812-йил Наполеон армияси Россияга бостириб кирди, ўша йил 26-август (7-сентабр)даги Бородино урушида франсуз қўшинлари катта талафот кўрди ва чекинди. 1814–15 йиллардаги Вена конгресси қарорларига биноан, Полша қироллиги Россия империясига ўтди.

Маърифатчилик ғояларининг ёйилиши, 18-аср охиридаги Франсуз инқилобининг таъсири, рус армиясининг 1813–14 ва 1815-йиллардаги чет эл юришлари даврида Европа мамлакатларидаги давлат ва жамият тузилиши билан танишув натижасида Россия жамиятида чуқур ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлар пайдо бўлди. 1816–23 йилларда Россиядаги давлат ва ижтимоий-сиёсий тузумни қайта қуриш мақсадини кўзловчи яширин жамиятлар вужудга келди. Шимолий ва Жанубий жамият аъзоларининг қуролли исёнлари (1825-йил декабристлар қўзғолони) бостирилди. Кавказ урушининг чўзилиб кетиши ва унда Шимолий Кавказ халқларининг қаттиқ қаршилик кўрсатиши, 1853– 56 йиллардаги Қрим урушида Россиянинг мағлубиятга учраши император Николай 1 ҳокимияти сиёсий тузумининг инқирозини кучайтирди. Ана шу омиллар тазйиқи остида император Александр ИИ бир қанча ислоҳотлар ўтказишга мажбур бўлди. Жумладан, 1861-йил деҳқонлар ислоқоти ўтказилиб, 17-аср ўрталарида жорий этилган крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилинди. 1860–70 йиллардаги ислоҳотлар мамлакат иқтисодиётини янгилаш ва капиталистик муносабатларни ривожлантиришга йўл очди. Айни вақтда Россия босқинчилик урушларини давом эттириб, Қозоғистон ва Ўрта Осиё ерларининг талайгина қисмини босиб олди, маҳаллий халқлар бошига беҳисоб кулфатлар солди, бу ерларда мустамлакачилик тартибларини ўрнатди.

19-асрнинг 2-ярмида мамлакатнинг турли ижтимоий қатламларида инқилобий кайфият кучайди. 70–80-йилларда бир қанча инқилобий ташкилотлар ("Ер ва эрк", "Халқ иродаси" ва бошқалар) тузилиб, улар Россияда самодержавиени ағдариб ташлаш вазифасини мақсад қилиб олди. 1881-йилда "Халқ иродаси" ташкилоти аъзолари томонидан Александр ИИ ўлдирилди.

19-аср охири – 20-аср бошларида инқилобий сиёсий партиялар: Россия социалдемократик ишчи партияси (РСДРП) (бу партия 1903-йилда болшевиклар ва меншевиклардан иборат икки фраксияга бўлинди) ва Инқилобчи социалистлар (эсерлар) партияси тузилди. 1904-05 йиллардаги русяпон урушидаги мағлубият Россиядаги вазиятни кескинлаштирди, бу эса 1905– 07 йиллардаги инқилобга олиб келди. Инқилоб давомида Россия конституцияли монархияга ўта бошлади; Давлат думаси таъсис этилди, янги сиёсий партиялар (Конституцион-демократик, 17-октабр иттифоқи, Рус халқи иттифоки ва бошқалар) майдонга чикди. 1914–18 йиллардаги Биринчи жаҳон урушида Россия Антанта таркибида қатнашди. Бу уруш 1917-йил Феврал инкилобига олиб келган яна бир ижтимоийиқтисодий ва сиёсий инқирознинг асосий сабабларидан бўлди. Бу инқилоб самодержавиени ағдариб ташлади. Муваққат ҳукумат тузилди, 1917-йил 1-сентабрда Россия республика деб эълон қилинди. 1917-йил 25-октабрда Октабр инқилоби содир бўлди. Владимир Ленин бошчилигидаги болшевиклар ҳокимият тепасига чикди. Ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари совети ҳокимияти эълон қилинди. 1918-йил январда Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси (РСФСР) тузилди, шу йил июлда собиқ император Николай ИИ отиб ташланди. 1917 –22 йиллардаги Фуқаролар уруши ва ҳарбий интервенсия туфайли мамлакатдаги болшевиклар партиясидан ташқари барча сиёсий партиялар тақикланди, жамият ва давлатни ташкил этишнинг ҳарбийкоммунистик принсиплари ("ҳарбий коммунизм") жорий этилди, амалда Коммунистик партия диктатураси ўрнатилди. 1921-йил "янги иқтисодий сиёсат" эълон қилинди. 1922-йил 30-дек.да Сибирдаги Лена дарёси. собиқ Россия империяси ҳудудида ташкил топган РСФСР, Украина, Беларус ва Закавказе республикалари (Озарбайжон, Арманистон ва Гуржистон) биргаликда Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи (СССР)ни туздилар. РСФСР халқлари ҳам СССРнинг бутун тарихи давомида мамлакатни индустриялаш, қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш оғирлигини, 20–40-йиллардаги оммавий қатағонлар кулфатларини бошдан кечирдилар, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага, 60–70-йиллардаги Техника инқилобига катта ҳисса қўшдилар. 70-йиллар охири ва, айниқса, 80-йилларда иктисодиётда салбий тамойиллар сезила бошлади. Кўп жиҳатдан мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган саноат мамлакатнинг оммавий эҳтиёж моллари ишлаб чиқаришга бўлган талабини қондира олмас эди. Меҳнат унумдорлигининг пастлиги, уни оширишга қизиқтирувчи омилларнинг йўқлиги, бутун жамиятда тўрачилик авж олганлиги ва бошқа иллатлар ўз таъсирини кўрсатди. 1985-йил "қайта қуриш" сиёсати эълон қилинди. Бироқ тез орада рўй берган сиёсий можаролар иқтисодиётга қаттиқ зарба берди. 1990-йил 12-июнда РСФСР нинг давлат суверенитети тўғрисида Декларация қабул қилинди. 1991-йил 25-дек.да РСФСР Олий Кенгаши Россия давлатининг расмий номи Россия Федерацияси (Россия) деб аталишини тасдиқлади. 1991-йил мартида РСФСР президенти лавозими таъсис этилди (1991-йил июнда Борис Елцин РСФСР президенти этиб сайланди). 1991-йил август бўҳронидан кейин ўша йил декабрда РСФСР, Беларус ва Украина раҳбарлари Белая вежа пушчаси битимини имзолаб, СССР тугатилганини ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) тузилганини эълон қилдилар. Россия СССР нинг ҳуқуқий вориси бўлиб қолди. 1992-йил январда маъмурийбуйрукбозлик тизимидан бозор иқтисодиётига ўтиш мақ^ садини кўзловчи иқтисодий ислоҳот бошланиши эълон қилинди. Ислоҳотни ўтказишдаги хатолар ва ноизчиллик сабабли иқтисодиёт тармоқларида танглик ҳолатлари рўй берди, бу эса аҳолининг турмуш даражаси пасайишига олиб келди. 1993-йил сентабр октабр инқирози давомида Президент фармони билан Советлар тизими тугатилди. Ўша йил декабрда Федерал мажлисга сайлов ўтказилди. 1996-йил Б. Елсин 2навбатга президент этиб сайланди. 2000-йилда президент лавозимига сайланган В. Путин йўл қўйилган хато ва камчиликларни тузатиш чора-тадбирларини кўра бошлади. У президент сифатидаги хорижий сафарини Ўзбекистондан бошлаганлиги диққатга сазовордир. Россия – СССР нинг ҳуқуқий вориси сифатида 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 20 мартда тан олган ва дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрамлари – 12-июн – Суверенитет ҳақида декларация қабул қилинган кун (1990), 7-ноябр – Келишув ва иноқлик куни (1996), 12-декабр Россия конституцияси куни (1993).

Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари. "Ягона Россия" партияси, 2003-йил асос солинган; Либералдемократик партия, 1992-йил рўйхатга олинган; "Яблоко" демократик партияси, 2001-йил ташкил этилган; "Ўнг кучлар иттифоқи" партияси, 2001-йил тузилган; Россия Федерацияси Коммунисток партияси, 1993-йил рўйхатга олинган; шунингдек, Россия демократок партияси, "Евразия", "Интернационал Россия", Россия консерватив партияси, Россия Федерацияси Халқ партияси, Россия халқватанпарварлик партияси, Россия халқреспубликачилар партияси, "Либерал Россия" партияси, "Тадбиркорликни ривожлантириш партияси", Россия Меҳнат партияси, Пенсионерлар партияси, Россия социалдемократик партияси ва бошқа партиялар; "Уруш фахрийлари – тинчлик учун", "Аскар оналари", "Қадрқиймат ва меҳрмурувват" ва бошқа ҳаракатлар фаолият кўрсатади. Россия мустақил касаба уюшмалари федерацияси кўпгина тармоқ касаба уюшмаларини бирлаштиради.

Хўжалиги

Россия – индустриалаграр мамлакат. Унинг ҳудуди 12 йирик иқтисодий раён (Шим., Шим.Ғарбий, Марказий, Волга-Вятка, Марказий қоратупроқ, Волгабўйи, Шимолий Кавказ, Урал, Ғарбий Сибир, Шарқий Сибир, Узоқ Шарқ ва Калининград вилояти)га бўлинган. Миллий даромадда саноатнинг улуши 44,5%, қишлоқ хўжалиги улуши 10%, қурилиш 11,5%, транспорт, алоқа, моддийтехника таъминоти, тайёрлов ва бошқа тармоқларнинг улуши 34%. Иқтисодиётда давлатга қарашли корхоналар билан бир қаторда хусусий, аралаш корхоналар ҳам бор.

Саноати

Россия кумир, нефт, табиий газ қазиб олишда, электр энергия, минерал ўғит, газлама, пўлат, прокат, семент ишлаб чиқаришда дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Мамлакат экспорти ва ёқилғиэнергетика балансида нефт ҳамда табиий газнинг аҳамияти катта. Нефтнинг кўп қисми ВолгабўйиУрал регионида, Ғарбий Сибир, Россия Европа қисми шим., Сахалин ва бошқа жойларда қазиб олинади. Нефт хом ашёсининг аксарият қисми "ЛУКойл", "Славнефт", "Роснефт", "Башнефтехим" компанияларининг корхоналарида канта ишланади. Россияда қазиб олинган нефтнинг 99,5% "Транснефт" бирлашмасининг магистрал кувурлари (жами уз. 48,5 минг км) орқали ташиб берилади. Аниқланган газ захиралари бўйича Россия дунёда 1ўринда (32% дан кўпроқ) туради ва дунёда қазиб олинаётган газнинг 30% ни таъминлайди. Табиий газнинг асосий қисми ЯмалНенец мухтор округидаги Уренгой, Ямбург, Заполяре, шунингдек, Оренбург конларидан олинади. Жами газнинг 94% ни "Газпром" бирлашмаси қазиб чиқаради. Магистрал газ қувурлари уз. – 150 минг км. Ички бозорга етказиб бериладиган газнинг 15% коммуналмаиший соҳага, шу жумладан, аҳоли эҳтиёжига, қолган қисми саноат ишлаб чиқаришга ишлатилади. Кумир захиралари 22 йирик кўмир ҳавзасида ва 115 та алоҳида конда жойлашган. Кузбасс ва Печора, КанскАчинск, Жанубий Якутия ҳавзалари Россиянинг энг йирик кумир конларидир. Россияда 72 аксиядорлик жамияти ва 6 давлат унитар корхонаси кўмир қазиб олиш билан шуғулланади. Улар таркибида 114 шахта ва 125 очиқ кон бор. 68 бойитиш ва 1 брикет фабрикаси ишлайди. Нефт ва газ билан бир қаторда кумир Россияда электр ва иссиклик энергияси ишлаб чиқаришнинг асосий манбаларидан бири; металлургия, кимё ва бошқа саноат тармоклари учун тенгсиз хом ашёдир. 2001-йил Россияда 888 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинди. Барча электр стансиялар Россия туташ электр энергетика тизимига бирлашган. Унга қарашли магистрал электр линиялари ва электр подстяларини Россия энергетика ва электрлаштириш очиқ турдаги аксиядорлик жамияти ("ЭЭС Россия") бошкаради. Кимё ва нефт кимёси саноатида пластмасса, кимёвий тола, минерал ўғит, сулфат кислота, синтетик смола ва каучук, автопокришка, локбуёқ, агросаноат мажмуаси ва тиббиёт саноати учун турли моддалар ишлаб чиқарилади. Унинг йирик корхоналари хом ашё манбаларига яқин жойлар – Перм вилояти, Кола ярим орол, Татаристон, Бошқирдистон, Ғарбий Сибир, Уралда қурилган. Кейинги вақтларда хом ашё манбаларидан узоқроқ булса ҳам, истеъмолчиларга яқин жойларда кимё корхоналари курила бошлади. Бу корхоналар "Акрон" (Новгород вилояти), "Ярославл шина зди", "Ставрополполимер", "Воскресенск минерал уғит" (Москва вилояти), "Эра" ва "Фосфорит" (Ленинград вилояти), "Куйбишевазот" ва "Волгапромхим" (Самара вилояти) аксиядорлик жамиятлари ҳамда Ангара нефт кимёси компанияси ва бошқаларлар таркибига киради. Металлургия мамлакат саноатининг энг ривожланган тармокларидан биридир. Унинг тулиқ сиклли корхоналари Урал (Магнитогорск, Челябинск, Нижний Тагил), Марказий иқтисодий рнларида (Липецк, Тула) ва Ғарбий Сибирда (Новокузнецк) жойлашган булиб, чуян, пулат, тайёр прокат ишлаб чиқаради. Калай, мис, қўрғошин, пйх, алюминий, волфрам, никел, молибден рангли металлургиянинг энг муҳим маҳсулотларидир. Унинг асосий марказлари: Норилск, Красноярск, Иркуцк, Саяногорск ва бошқа Машинасозлик ва металл ишлаш саноати корхоналари Россиянинг ҳамма иқтисодий рнларида мавжуд. 20-аср охири – 21-аср бошларида энергетика, транспорт, кимё, нефт машинасозлиги, авиация ва ракетакосмос саноати, радиоэлектроника, электротехника саноати машинасозлиги, приборсозл и к, электрон саноати ва кемасозлик айниқса тез ривожланди. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати янги турдаги серунум асбобускуналар ишлаб чиқаришни кўпайтирди. Россиянинг 72 субъектида мудофаа саноати тармокларининг 1700 корхона ва ташкилоти бор. Дунёдаги ёғоч захираларининг 22% Россияга тўғри келади. Россия ўрмон саноати ёғоч тайёрлаш, ёғочсозлик, селлюлозақогоз, гидролиз ва ёғоч кимёси тармокларини уз ичига олади. Архангелск, Сиктивкар, Енисей, Брацк, Амур урмон саноати мажмуалари барпо этилган. Қурилиш материаллари саноати марказлари: Урал, Волгабуйи, Шимолий Кавказ ва Марказий иқтисодий рнларидир.

Енгил саноатда тўқимачилик етакчи ўринда. Унинг йирик марказлари бўлган Иваново, Москва, Ярославл, ОреховоЗуево, Твер шаҳарларида ип, зиғир, шойи, жун газламанинг аксарият қисми ишлаб чиқарилади. Барча иқтисодий раёнларда аҳолининг эҳтиёжларига қараб ва хом ашё манбалари имкониятларига мос равишда озиқ-овқат саноати ривожлантирилган. Гўшт, сариёғпишлоқ, консерва, қанд, ёғ здлари қурилган. Шимолий ва Узоқ Шарқса, Қора, Азов ва Каспий денгизлари атрофида йирик балиқ саноати корхоналари мавжуд.

Қишлоқ хўжалигига ярокли ерлар 197,6 млн. гектар; шундан 85,4 млн. гектари ҳайдаладиган ер, қолган қисми пичанзор ва яйлов. Ҳайдаладиган ерларнинг 4/5 қисми Марказий, Волгабуйи, Шимолий Кавказ, Урал ва Ғарбий Сибир иқтисодий рнларига тўғри келади. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 47,2% ни деҳқончилик ва 52,8% ни чорвачилик беради. Асосий экинлари: ғалла, қанд лавлаги, кунгабоқар, картошка, сабазавот, зиғир ва бошқа Волгабуйи, Шимолий Кавказ, Ғарбий Сибир, Урал ва Марказий раёнларда буғдой, Шим., Шим.Ғарбий ва Марказий раёнларда зиғир, Шимолий Кавказ, Волгабуйи, Марказий раёнларда кунгабоқар, Марказий ва Шимолий Кавказда канд лавлаги етиштирилади. Турли раёнларда мева, резавор ва узумзорлар бор. 4,29 млн. гектар ер суғорилади (асосан, Шимолий Кавказ ва Волгабуйида).

Россиянинг иқтисодий ва табиий шароити чорвачиликнинг барча тармокларини ривожлантириш учун қулай. Волгабуйи, Ғарбий Сибир, Шимолий Кавказ, Урал, Марказий иқтисодий раёнларда қорамол кўпроқ боқилади. Йирик шаҳарлар атрофида сут чорвачилиги ва чўчқачилик, Чекка шимоида буғучилик ва ҳайвонотчилик ривожланган. Кўпгина жойларда паррандачилик, асаларичиликка катта аҳамият берилади. 20-асрнинг 90-йилларидан қишлоқ хўжалигида ҳам ислоҳатлар ўтказила бошлади, ерга эгалик қилишнинг янги шаклларини жорий этишга киришилди.

Транспорти

Россияда замонавий транспортнинг ҳамма турлари ривожланган. Транспорт йўли узунлиги – 139 минг км (86 минг км магистрал темир йўл), қаттиқ қопламали автомобил йўллари узунлиги – 754 минг км, кема қатнайдиган ички сув йўллари узунлиги – 84,6 минг км (Беломор–Болтик, канали, Москва номли канал, Волга–Дон канали, Волга– Болтиқсув йўли ва бошқалар), магистрал нефт ва газ қувурлари уз. – 213 минг км. Транспорт йўлиларнинг энг серқатнов ва куп юк ташиладиган магистраллари электрлаштирилган. Мамлакат юк айланмасининг 70% темир йўл транспортига тўғри келади. Ички юкларнинг бир қисми автомобил ва даре транспортида, ташқи савдо юкларининг аксарияти денгиз транспортида ташилади. Денгиз савдо флотининг ҳажми – 8,3 млн. тонна дедвейт. Энг йирик денгиз портлари: Санкт-Петербург, Ванино, Калининград, Мурманск, Новороссийск, Архангелск, Владивосток. Йирик автомобил йўллари кесишган шаҳарлар: Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Хабаровск, Адлер, Минералние Води. Ҳаво транспортининг аҳамияти катта. Барча иқтисодий рнлар, йирик шаҳарлар ўртасида, яқин ва олис хориж мамлакатлари билан авиация қатнови юлга қўйилган. Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Иркуск, Владивостокда йирик халқаро аэропортлар бор. Москва, Санкт-Петербург, Новосибрск, Нижний Новгород, Самара, Екатеринбург шаҳарларида метрополитен курилган.

Ташқи савдоси

Россия – дунёдақудратли экспорт ва импорт имкониятларига эга бўлган давлатлардан бири. У четга машина ва ускуналар, транспорт воситалари, металл, қимматбаҳо тошлар, нефт, табиий газ, кумир, кимёвий моддалар, ёгоч, каучук, хом тери, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа экспорт қилади. Четдан электроника, рўзғор техникаси, халқ истеъмол моллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёси сотиб олади. МДҲ, Болтиқ бўйи мамлакатлари, Италия, АҚСҲ, Буюк Британия, Олмония, Полша, Нидерландия, Туркия, Хитой ва бошқа давлатлар билан савдо қилади. Пул бирлиги – рубл.

Тиббий хизмати

Аҳолининг соғлиғини сақлаш тизими 20-асрнинг охирларида ислоҳ қилина бошлади. Давлат поликлиникалари ва касалхоналари билан бир қаторда хусусий шифохоналар ҳам очилди, муқобил тиббий хизмат шакллари ривожлана бошлади. 90-йилларнинг ўрталарида Россияда 12 мингга яқин касалхона муассасаси бўлиб, уларда 4 млн.га яқин ходим, шу жумладан барча ихтисосдаги 650 минг врач ишлади. Ҳар 10 минг аҳолига касалхоналарда 135 ўрин тўғри келди. Тиббиёт соҳасидаги илмий фаолиятни Россия тиббиёт Фанлар Академияси мувофиқлаштириб туради. Россияда 7 мингга яқин санаторий ва бошқа дам олиш муассасалари бор. Врачлар ҳар бир иқтисодий рндаги тиббиёт олий ўқув юртларида тайёрланади.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

Россияда таълимнинг барча турларини такомиллаштиришнинг мақсад ва вазифалари 2000-йилда кабул этилган Россия Федерацияси Миллий таълим доктринаси ва 2010-йилгача бўлган даврда таълимни модернизациялаш консепсиясида белгиланган. Келгусида ҳам умумий таълим мактаби ёш авлодга таълим ва тарбия беришнинг асосий бўғини бўлиб қолади. 2000-йил мамлакатда 68804 мактаб бўлиб, унинг 635 таси хусусий мактаб эди. Уларда 1748 минг ўқитувчи 20879 минг ўқувчига таълим беради. Россияда ҳунартехника таълими берадиган техника коллежлари, тижорат билим юртлари, марказлар, бизнесмактаблар ва б бор. 2000-йилда 2589 давлат ўрта махсус ўқув юртида 2312 минг ўқувчи таълим олди. Олий ўқув юртлари таркибига унт, ўқув академиялари, олий билим юртлари, консерватория ва интлар киради. 2000/2001 ўқув йили Россиядаги 965 олий ўқув юртида 4742 минг талаба ўқиди, шу жумладан, 358 нодавлат олий ўқув юртида 471 минг талаба таълим олди. Москва, Санкт-Петербург, Самара, Екатеринбург унтлари энг қад. ва йирик унтлар ҳисобланади. Россия Фанлар академияси мамлакатдаги илмий тадқиқотлар ишларига раҳбарлик қилади, унинг интлари илмфаннинг энг муҳим соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб боради. Бундан ташкари, Россия тиббиёт Фанлар Академияси, Россия таълим академияси, қишлоқ хўжалик Фанлар Академияси, Россия бадиий академияси (1992) ҳам фаолият юритади.

Россияда 130 мингдан кўпроқ кутубхона бор. Энг йириклари: Россия давлат кутубхонаси (42 млн. асар), Россия миллий кутубхонаси (33 млн. асар), М.И.Рудомино номидаги умумроссия давлат чет эл адабиёти кутубхонаси (4,4 млн. асар), Давлат оммавий тарих кутубхонаси (3,2 млн. асар), Давлат ижтимоий-сиёсий кутубхонаси (2,2 млн. асар) ва бошқа 2000-йил мамлакатда 1664 музей ишлади. Машҳурлари: Эрмитаж, Петергоф, Кунсткамера, Москва Кремли, Давлат тарих музейи, Третяков галереяси, "Спасск Лутовиново", "Тарханлар" ва бошқа

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Россияда 5758 номда газета нашр этилади; шундан 333 таси умумроссия газеталари бўлса, қолганлари миллий республикалар, мухтор вилоятлар, ўлка ва вилоятлар, округ, шақар, туманлар миқёсида чиқадиган ва тармоқ газеталари ва бошқа Энг йириклари: "Известия" ("Ахборот", 1917-йилдан), "Правда" ("Ҳақиқат", 1912-йилдан), "Труд" ("Меҳнат", 1921-йилдан), "Комсомолская правда" ("Комсомол ҳақиқати", 1925-йилдан), "Независимая газета" ("Мустақил газета", 1990-йилдан), "Обшая газета" ("Умумий газета", 1997-йилдан), "Новиэ известия" ("Янги хабарлар", 1997-йилдан), "Селская жизн" ("Қишлоқ ҳаёти", 1918-йилдан), "Экономическая газета" ("Иқтисодий газета", 1918-йилдан), "Учителская газета" ("Ўқитувчилар газетаси", 1924-йилдан), "Литературная газета" ("Адабиёт газетаси", 1925-йилдан). 2781 номда журнал чиқарилади; энг йирик адабий журналлар: "Новий мир" ("Янги дунё", 1925-йилдан), "Знамя" ("Байроқ", 1931-йилдан), "Октабр" (1924-йилдан), "Иностранная литература" ("Хорижий адабиёт", 1955-йилдан), "Новое время" ("Янги давр", 1943-йилдан; 1899–1943-йилларда "Огонёк"), "Работница" ("Ишчи аёл", 1923-йилдан), "Крестянка" ("Деҳқон аёл", 1922-йилдан) ва бошқа

Россия давлат телерадио сектори ПО канал ва 120 га яқин радиостядан иборат (2001). Тижорат телеканаллари ва радиостялари ҳам бор. РАТАТАСС ахборот агентлиги, Россия "Новости" ахборот агентлиги, "Интерфакс" ахборот агентлиги фаолият юритади.

Адабиёти

Халқ қўшиқлари асосидаги оғзаки ижод 11 – 17-асрларда юқори босқичга кўтарилди. Даставвал деҳқонлар меҳнатини ва уларнинг крепостнойликка қарши кайфиятини акс эттирувчи асарлар, 18-асрдан ишчилар ҳаётини ифодаловчи қўшиқлар яратилди. Достонларда ватан душманларига карши курашган Иля Муромец, Добриня Никитич, Василий Буслаев кабиларнинг қаҳрамонлиги мадҳ этилди.

Қадимги рус адабиётининг (10-аср охири – 17-асрлар) дастлабки ёзма ёдгорликлари Киев Русида яратилди. Рус халқининг бирлиги масалалари бу давр адабиётининг асосий мавзуи эди. "Игор полки урушномаси" 12-аср охиридаги салмокли адабий ёдгорликдир. 14–15-асрларда кўпгина афсонавийтарихий қиссалар яратилди ("Новгородлик ва суздалликлар уруши ҳақида афсона", Новгородлик Ионн хақидаги афсоналар туркуми, "Смоленсклик Меркурий қиссаси", "Темур ҳақида қисса" ва бошқалар). 15–16-асрлар адабиётида сиёсий афсона ва публицистика ривожланди. 17-асрда адабиёт турмуш билан яқинлашди, насрий асарларда инсоннинг аҳволруҳиятини тахлил қилишга асосий эътибор берила бошлади. Рус адабиёти сиёсий турмуш ва ижтимоий курашнинг айрим соҳаларини акс эттириш оркали дунёвий мавзуларни ёритишга ўтди. 18-асрда қисса, севги лирикаси, ижтимоий-сиёсий шеърият ва ҳажвчилик ривож топди (В. Тредиаковский, М.Ломоносов, А. Сумароков ижоди). Д.Фонвизин, И.Крилов ҳаққоний песалари, Я.Княжнин, Г. Державин шеърлари, Н. Карамзин ва А. Радишчев насри шуҳрат қозонди. 19-аср бошларида В.Жуковский романтизм руҳида ижод кила бошлади. Романтизмнинг исёнкорлик йўналиши ёш А.С.Пушкин ҳамда декабрисцҳоирлар К.Рилеев, В.Кюхелбекер, А.БестужевМарлинский, А. Одоевский ва бошқа ижодида намоён бўдди. А. Пушкин янги рус адабиётига асос солди. М. Лермонтов унинг анъаналарини давом эттирди. Н. Гогол асарлари рус адабиётида танқидий реализм узилкесил қарор топганлигини тасдиклади. 19-асрнинг 40-йилларида В.Белинский илмиядабий танқидчилик асосларини яратди. А.Герсен, Н. Чернишевский, Н. Добролюбов, Д. Писарев публицистикаси жамият иллатларини фош этди. 19-асрнинг 2-ярмида танқидий реализм барқурди (Ф.М.Достоевский, А.Ф.Писемский, И.С. Тургенев, И.А.Гончаров, А.П.Чехов ва бошқа ижоди). Л. Толстой "Уруш ва тинчлик" романида кенг қамровли тарихий воқеалар ва инсоний тақдирлар хилмахиллигининг бадиий тасвири намунасини яратди. А.П.Чехов ижоди ижтимоий ўзгаришларни акс эттирди. 19-аср охири – 20-аср бошларида А.М.Горкий, И.А.Бунин, В.В.Вересаев адабиётга кириб келди. Сўнг символистлар, акмеистлар, футуристлар пайдо бўлди. В.Я.Брюсов, А.А.Блок, Н.В.Гумилёв, А.А. Ахматова, О.Э.Манделштам, С.А.Есенин, Б.Л.Пастернак ва бошқа ижоди адабиётни ғоят жонлантириб юборди. В.В.Маяковский нотиклик шеъриятини юқори поғонага кўтарди. 20-асрнинг 1-ярмида М.М.Зошченко хикоялари, А.П.Платонов, К.А.Федин, В.А.Каверин, М.А.Шолохов, М.А.Булгаков, А. Толстой романлари наср жанрини ривожлантирди. Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги даврда кўпчилик адиблар (И.Г.Эренбург, А.Т.Твардовский, Е.А.Евтушенко) инсоният бошига тушган кулфатларни тасвирловчи ва тинчлик ҳамда инсонпарварликка чақирувчи асарлар яратишди. М.А. Шолохов, М.Калинин, Г.Бакланов, Ю.Бондарев, Б. Василев асарларида уруш манзаралари кенг кўламда акс эттирилди. 50-йилларнинг ўрталарида шахсга сиғиниш қораланиши туфайли бошланган "илиқлик" даврида В.Д.Одинсевнинг "Ноннинг ўзи ризқрўз эмас" романи, В.В. Овечкиннинг "Раённинг оддий кунлари" қиссаси, А.Я.Яшиннинг "Пишанглар" ҳикояси, П.Ф. Нилиннинг "Шафқацизлик" ва "Синов муддати" қиссалари, С.Антонов ва В.Ф.Тендряковнинг насрий асарларида мафкуравий ақидалар рад қилинди, тўрачилик танқид остига олинди, қишлоқдаги қолоқликлар фош этилди. Аммо сиёсий "илиқлик" ҳақиқий ижодий эркинликка олиб келмади. 60-йиллар ўрталарида адабиёт устидан сиёсий назорат кучайди. Кўпгина қалам соҳиблари (А.Солженицин, В.Войнович, Б.Пастернак, С.Соколов ва бошқалар)нинг сиёсий қатағонлар даври даҳшатларини инсонлар тақдири мисолида тасвирлаган ва жамият иллатларини ҳажв қилган асарлари Россияда нашр этилишига ижозат берилмади. Уларнинг аиримлари чет элларда босилган бўлса, "қайта қуриш" даврида Россияда ҳам дунё юзини кўрди. "Қайта қуриш" даврида "фош қилувчи" асарлар кўплаб дунёга келди, айниқса, публицистика ривож топди. Расмий социалистик мафкура қобиғига сиғмайдиган асарлар (Булгаковнинг "Ит юрак" қиссаси, Пастернакнинг "Доктор Живаго" романи, Солженицин, В. В. Набоков ва бошқа адибларнинг асарларй) ҳам нашр этилди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Қадимги рус санъати шарқий славян кабилалари бадиий маданияти ютуқлари асосида, қўшни давлатлар, айниқса, Византия маданияти таъсирида шаклланган. Киевдаги аёСофия ибодатхонаси (1030–40) сақланган. 13 гумбазли бу ибодатхона андозасида Новгородда ҳам София собори (1045–50) ундан соддароқ қилиб қурилди. 1036-йилга оид қўлёзмада Черниговдаги Спас Преображение собори тилга олинган. 12–13-асрларда рус маданияти равнак, топди, йирик бино (ибодатхона, монастир, сарой)лар қурилди, улар фреска, мозаика билан безатилди, икона санъати, китоб миниатюраси юқори даражага кўтарилди. 19-асрда Москва Кремли дастлаб эмандан (1339), кейин оқтошдан (1367) қурилди. 15-аср 2-ярмида марказлашган рус давлатининг ташкил топиши туфайли Москва йирик маданий марказга айланди. 16-асрда бу ерда тош ибодатхоналарнинг ўзига хос шакли – чодирсимон томли миноралар (Коломенское қишлоғидаги Вознесение черкови, Москвадаги Василий Блаженний ибодатхонаси ва бошқалар) барпо этилди. Нижний Новгород, Тула, Коломна, Зарайск, Смоленск, Серпуховда кремллар курилди. Турар жойларнинг аксарияти ёгочдан ишланди. 14-аср охири – 15-аср бошларида рус рассомлиги янги поғонага кўтарилди, Москвада Феофан Грек, Андрей Рублёв каби атокли рассомлар ижод қилди. 15-аср охири ва 16-аср бошида Дионисий ибодатхона деворига ишлаган авлиёлар расмлари билан шухрат қозонди. 17-аср тасвирий санъати дунёвий мазмун билан бойиди. Шимолий Кавказда тошдан христиан ибодатхоналари, кейинроқ масжидлар кўплаб курилди, металлни бадиий ишлаш санъати юксак даражага кутарилди.

18-аср – 19-асрнинг 1-ярмида Европа билан алоқа кучайиши туфайли у ердан кўпгина рассомлар Россияга келди; рус рассомлари Ғарбда таълим олди. 1757-йил Петербургда Европа тоифасидаги бадиий академияга асос солинди. Шаҳарсозликка эътибор кучайди, рус меъморлиги Ғарбий Европа услубида ривожланди, барокко, классицизм услублари кириб келди. Россия шаҳарларини кайта қуришнинг 400 га яқин лойиҳаси ишлаб чиқилди. Матвей Казаков, Андрей Никифорович Воронихин, Андреян Заҳаров, Карл Росси каби атокли меъморлар етишиб чикди. Бу давр тасвирий санъатида портрет жанри юксалди. 18-асрнинг 2-ярмида Д.Г.Левицкий, В.Л.Боровиковский, Ф.И.Шубинларнинг ижоди рус тасвирий санъатида салмоқли ўрин олди. О.А.Кипренский, В.А.Тропинин, К.П.Брюллов каби рассомлар замондошлар аҳволруҳиятини зўр маҳорат билан ифодалади. 19-аср ўрталарида маиший жанр юксала борди. Меъморлик билан ҳамоҳанг тарзда амалий санъат ҳам ривожланди. Ёғоч ўймакорлиги, керамика, каштачилик соҳасида нафис буюмлар тайёрлаш урф бўлди. 19-асрнинг 2-ярмида янги бинокорлик материаллари (металл конструксиялар)дан фойдаланиб саноат ва транспорт иншоотлари барпо этила бошлади, банк, касалхона, меҳмонхона, кўп қаватли турар жойлар қурилиши авж олди. 20-аср бошларида тасвирий санъат ривож топди: Иля Репин, Иван Крамской, Николай Ярошенко, Сергей В. Иванов каби рассомлар жозибадор асарлар яратдилар.

1917-йил октабр тўнтариши санъат аҳлини иккига бўлиб юборди. Казимир Малевич, Евгений Лансере ўзларини "инқилоб куйчиси" деб атадилар. Александр Бенуа, Константин Сомов каби машхур рассомлар эса чет элларга бош олиб кетдилар. Совет даврида миллий бисотни сақлаш ҳақидаги декретларга қарамай, фақат инқилобга хизмат қиладиган санъат асарларигина сақлаб қолинди, бошқалари ваҳшиёна йўқ қилиб ташланди. Инкилоб ҳамда фуқаро уруши воқеалари ва қаҳрамонларини тасвирловчи раcм ва ҳайкаллар яратиш рағбатлантирилди. Меъморлар бахайбат шаҳар ва иншоотлар лойихаларини чиза бошладилар. 40-йилларнинг 2-ярми ва 50-йилларда Иккинчи жаҳон урушида вайрон бўлган шаҳарларни қайта тиклаш ва янги саноат марказларини барпо этишга киришилди. Сталинград (Волгоград), Смоленск, Курск, Новгород каби шаҳарлар янгидан қурилди. Москвада баланд бинолар (Москва университети, меъморлар Л.В.Руднев, С.Е.Чернишев, П.В.Абросимов, А.Ф. Хряков; меҳмонхоналар), Кишлоқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси каби маҳобатли иншоотлар, меъморий мажмуалар, кўп қаватли турар жойлар барпо этидди. Замонавий лойиҳалар асосида индустриал қурилиш усулларидан, йиғма темирбетон ва бошқа янги қурилиш материалларидан фойдаланишга ўтидди.

Рассомликнинг барча жанрлари ривожланди. Маиший жанрда А.А. Милников, Фёдор Решетников, Аркадий Пластов, портрет жанрида Мартирос Сарян, Виктор Орешников, карикатурада Борис Пророков, Кукринкслар, Виталий Горяев, эстампда Георгий Верейский, Ю.И.Пименев, ҳайкалтарошликда Николай Томский, Л.Е.Кербел, Е.В.Вучетич, М.К.Аникушин, театр ва кино рассомлигида В. Риндин, Н.Золотарёв, Э.Стенберг, рангтасвирда Н. Андронов, В.Попков, Т. Салахов жозибадор асарлар яратдилар. Кейинги йилларда ижтимоий хаётга қизиқиш кучайди. Халқ ҳунармандчилигининг ёғочсозлик, кулолчилик, кандакорлик, сиркорлик, суяк ўймакорлиги, тоштарошлик, каштачилик, гиламдўзлик каби турлари ривожланди.

Мусиқаси

Қадимги рус мусиқаси ўз мазмуни, жанри, шакл ва ифода воситаларига кўра хилмахил бўлиб, меҳнат, маросим, қаҳрамонлик, ҳазил ва севги қўшикларидан иборат. Халқ хорида гетерофонията асосланган кўп овозли мусиқа шакли ривожланди. Асосий мусиқа асбоблари – гусли, домра, кейинчалик балалайка, гитара, гармон, баян ва бошқа Скоморохлар санъати халқ ижодига яқин бўлган. 10-аср охирида христианлик қабул қилингач, черков хонандалиги ривожланди, мусиқа ёзуви ўзлаштирилди. 17–18-асрларда черков хонандалигида кўп овозлилик пайдо бўлиши билан бирга кўп овозли дунёвий қўшиклар ҳам тарқалди, жамият ҳаётида мусиқанинг роли ошди, замонавий профессионал мусиқа жанрлари яратилди. Петербург ва Москвада опера театрлари пайдо бўлди. Е. Фомин, В. Пашкевич, И. Хандошкин, Д. Бортнянский каби композиторлар етишиб чиқди.

19-асрнинг 2чорагида Михаил Иванович Глинка рус мусиқасини жаҳон маданияти ютуқлари даражасига кўтарди. Унинг анъаналарини А. Даргомижский давом эттирди. 1859-йил А. Рубинштейн ташаббуси билан Петербургда Россия мусиқа жамияти тузилди. Петербург (1862) ва Москва (1866) консерваториялари ташкил топди. Композиторларнинг "Қудратли туда" ижодий гуруҳи (М.Балакирев, Александр Бородин, Модест Мусоргский, Николай Римский-Корсаков ва бошқалар)нинг фаолиятида давр нафаси акс этди. Пётр Чайковскийнинг симфоник ва камер асарлари, опера ва балетлари 19-аср жаҳон мусиқаси ривожида муҳим босқич бўлди. Сергей Рахманинов, Александр Скрябин ижоди 20-аср бошларига тўғри келди. Улар кетидан етишиб чиққан. Сергей Прокофев, Дмитрий Шостакович, Николай Мясковский, Арам Хачатурян, Тихон Хренников ва бошқалар турли мусиқий жанрларда салмокли асарлар яратди. 20-аср бошларида ижрочихонандалар Фёдор Шаляпин, Леонид Собинов, Антонина Нежданова, пианиночилар Ф. Сафонов, Константин Игумнов, Генрикҳ Нейгауз, скрипкачи Леополд Ауэр, 20-асрнинг 2-ярмида дирижёрлар – Арий Пазовский, Николаи Голованов, Евгений Мравинский, Евгений Светланов, Геннадий Рождественский, Самуил Самосуд, пианиночилар – Эмил Гилелс, С. Рихтер, скрипкачи – Давид Ойстрах, Леонид Коган, Виктор Викторович Третяков, Владимир Теодорович Спиваков, виолончелчилар – Даниил Борисович Шафран, Й. Ростропович, Наталя Гутман, хонандалар – Н.А. Степанова, Елена Василиевна Образсова, Иван Семёнович Козловский, Сергей Яковлевич Лемешев, Владимир Андреевич Атлантов ва бошқа машҳур бўлдилар. 20-асрнинг охирги ўн йилликларида Россия Шчедрин, Андрей Павлович Петров, Борис Тишченко, Эдисон Василиэвич Денисов, София Асгатовна Губайдулина, Алфред Гарриевич Шнитке каби композиторлар опера, симфония ва вокалсимфоник жанрларда ижод қилдилар. Георгий Свиридов рус мумтоз мусиқаси анъаналарини давом эттирди. Эстрада мусиқаси ривож топди. Муаллифлик қўшиги деб аталган йўналиш (Булат Шалвович Окудзҳава, Александр Аркадиэвич, Владимир Висоцкий, Юрий Визбор) шуҳрат қозонди. Энг машҳур эстрада, жаз ва рок қўшиқчилар орасида Иосиф Давидович Кобзон, Людмила Зикина, Александр Борисович Градский, Алла Пугачёва, Филипп Бедросович Киркоров, Юри Михаилович Антонов, Лев Лешченко, Виктор Цой, Лариса Долина, Валерй Леонтев ва бошқа бор. Иккинчи жаҳон уруши йиллари Ленинград консерваторияси Тошкентга эвакуация қилинди. Бу ерда унинг ижрочилари ҳамда маҳаллий ижрочилар томонидан Дмитрий Шостаковичнинг "Ленинграднома" симфонияси илк бор (1942-йил 22-июн) ижро этидди. Москва консерваторияси ва унинг ҳузурида фаолият кўрсатган Москва ўзбек опера студияси ўзбек миллий опера санъати кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга катта ҳисса қўшган.

Турли даврларда Леонид Виталевич Собинов, Антонина Нежданова каби опера солистлари, Лев Николаевич Оборин, Григорй Романович Гинзбург, Мстислав Ростропович, Гарри Гродберг, Даниил Шафран, Юрий Абрамович Башмет, Леонид Коган сингари созандалар, Дмитрий Шостакович, Арам Хачатурян, Тихон Хренников каби композиторлар, Зара Долуханова, Ирина Константиновна Архипова, Тамара Андреевна Милашкина, Иосиф Давидович Кобзон, Алла Борисовна Пугачёва сингари хонандалар, Владимир Спиваков раҳбарлигидаги "Москва виртуозлари" камер оркестри, Евгений Светланов раҳбарлигидаги Россия симфоник оркестри, "Катта театр" хонанда ва раққосалари ва бошқа Ўзбекистонда гастролда булишган.

Театри

Театр санъати унсурлари меҳнат жараёни ва диний маросимлар, халқ ўйинлари, байрамлар билан боғлиқ ҳолда юзага келган. Театр маданиятининг дастлабки намояндалари скоморохлардир (улар биринчи бор 1048-йил йилномаларда тилга олинган). 1648-йил уларнинг томошаларини черков тақиқлаб қўйди (спектаклларда черков ва ҳокимиятни ҳажв қилувчи кўринишлар бўлган). Скоморохларнинг анъаналарини қўғирчоқ театри давом этгирди.

16-аср 2-ярмида мактаб театрига асос солинди, черков, сарой театрлари вужудга келди. Россияда европача шаклдаги драма театри 17-аср охирида пайдо бўдди. 1703-йил қирол Петр И нинг буйруғи билан Москва Қизил майдонида театр биноси қурилди, унда томошалар кўрсатилди. 18-аср бошларида ҳаваскорлик театрлари, Москва университети ҳузурида театр ташкил этидди. А. Сумароков рус профессионал драматургиясига асос срдди, унинг назариётчиси ва амалиётчиси бўлди. 1776-йил Петербургда биринчи доимий театр ишлай бошлади, шу театр "асосида 1780-йил Петр театри, 1776-йил Москва Болшой театри (Катта театр), 1824-йил Малий театр (Кичик театр) ташкил топди. 1832-йил Петербургда Александр (ҳозирги Пушкин номидаги) театр биноси курилди. 18-аср охири – 19-аср бошларида крепостной театрлари кенг ёйилди.

1812-йил Ватан урушидан кейин рус саҳнасида Wиллиам Шакеспеаре, Фриэдрич Шиллер, Денис Фонвизин, Василий Капнист, Иван Крилов, Владислав Озеров асарлари кўрсатилди. Кўнгилочар таржима асарларини Александр Грибоедов, Николай Гогол, Александр Пушкин, Александр Островский песалари сиқиб чиқарди. Гликерия Федотова, Александр Южин, Владимир Давидов каби актёрлар саҳна маданиятини юқрри кўтардилар. 1898-йил Константин Станиславский билан Владимир Немирович-Данченко томонидан Москва Бадиий театри ташкил этилди. 20-аср бошларида Москва ва Петербургда бир қатор янги театрлар, тажриба театр студиялари, вилоятларда турли йўналишдаги театрлар иш бошлади. 20-йиллар охири – 30-йиллар бошларида ишчи ёшлар театрлари оммалашди. Кўпчилиги ҳаваскор ва ярим профессионал жамоалардан иборат бўлган бу театрлар кейинчалик профессионал театрларга негиз бўлди. Айниқса, 30-йиллар саҳнасида инқилобийтарихий песалар устунлик қилди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўпгина театрлар шарққа кўчирилди, фронт театрлари ва артистлар бригадалари ташкил этилди. Урушдан кейинги йилларда театр санъатининг ривожи нотекис ва зиддиятли бўлди. Бу соҳага ҳокимиятнинг аралашуви кўпгина театр жамоалари, айрим санъат арбоблари ва актёрлар ижодига асоратли таъсир қилди.

50-йиллар охири – 80-йилларда рус мумтоз адабиёти ва драматургияси асарларини янгича талқин қилувчи спектакллар пайдо бўдди. Фёдор Достоевский, Лев Толстой, Антон Чехов, Жан Молер песалари билан бир қаторда Борис Василев, Фёдор Абрамов, Василий Шукшин, Владимир Войнович киссалари саҳналаштирилди. 80-йилларда театрларнинг фаолият шароити тубдан ўзгарди, сензура бекор қилинди, спектаклларнинг раҳбар органлар томонидан "қабул килиниши" барҳам топди. Юрий Любимов, Георгий Товстоногов, Леонид Хейфец, Рубен Симонов, Павел Хомский, Юрий Ерёмин каби режиссорлар тарихий ва замонавий мавзулардаги асарларни зўр маҳорат билан саҳналаштирдилар, актёрлардан – Юлия Борисова, Кирилл Лавров, Иннокентий Смоктуновский, Михаил Улянов ва бошқа театр тараққиётига муҳим ҳисса қўшдилар. Россияда опера ва балет санъати, шунингдек, қўғирчоқ театри, сирк санъати ҳам ривожланган. Юқорида санаб ўтилган театрлардан ташқари Москвада Евгений Вахтангов номидаги, Моссовет номидаги, Санкт-Петербургда В. Комиссаржевская номидаги театр, Аркадий Райкин номидаги сатира театри, Москвада Сергей Образсов номидаги қўғирчоқ театри, "Кремл балети" театри ва бошқа театрлар машхур. Театр учун кадрлар Россия театр санъати академияси, Борис Шчукин номидаги, Михаил Шчепкин номидаги театр билим юртлари, театр бадиийтехника билим юрти, сирк ва эстрада санъати билим юрти ва бошқа ўқув юртларида тайёрланади.

Киноси

1908-йилдан Санкт-Петербургда Александр Дранковнинг, Москвада Александр Ханжонков ва Иосиф Ермолевнинг кино фирмалари ташкил этилди. Илк киночилар халқ қўшикдари, мумтоз адабиёт асарлари асосида филмлар яратишди ("Стенка Разин ва княз қизи", режиссор Владимир Ф. Ромашков, 1908; "Севастопол мудофааси", режиссор Василий Михаилович Гончаров ва Александр Алексеевич Ханжонков, 1911). 1910-йилларда "Дворянлар уяси" (режиссор В.РоссияГардин), "Қарға моткаси" (режиссор Яков Протазанов) филмлари суратга олинди. 20–30-йилларда режиссорлардан Сергей Эйзенштейн, Александр Ивановский, Г. Рошал, Всеволод Пудовкин, Дзига Вертов тарихий ва ҳажвий филмларни томошабинларга тақсим этди. "Ҳаётга йўлланма" номли биринчи овозли бадиий филм (режиссор Н. Экк) 1931-йил яратилди. Шундан кейин "Александр Невский" (режиссор Эйзенштейн), Петр 1 (режиссор Владимир Петров) каби тарихий, "Қувноқ йигитлар", "Волга Волга" (режиссор Григорий Александров), "Тракторчилар" (режиссор И. Пирев) каби ҳажвий филмлар экранга чиқарилди. Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги йиллар кинематографиясининг кўпчилик асарлари ватанпарварлик, фантехника инқилоби, жумладан, космосни забт этиш мавзуларига бағишланди ("У ватанни ҳимоя қилади", режиссор Фридрих Эрмлер; "Турналар учмокда", режиссор Михаил Калатозов; "Инсон такдири", режиссор Сергей Бондарчук; "Оловнинг бўйсундирилиши", режиссор Даниил Храбровицкий ва бошқалар). Мумтоз адабиёт асарларини экранлаштириш доим катта ўрин олиб келди. Жумладан, Фёдор Достоевскийнинг "Жиноят ва жазо" (1970, режиссор Л.А.Кулижанов), Максим Горкийнинг "Егор Буличев ва бошқалар" (1973, режиссор Юрий Соловев) ва "Васса" (1983, режиссор Глеб Панфилов), Михаил Булгаковнинг "Қочиш" (1971, режиссор А.Алов, В. Наумов), Чеховнинг "Дашт" (1977, режиссор С. Бондарчук), И. Гончаровнинг "И.И.Обломов ҳаётининг бир неча куни" (1980, режиссор Никиа Михалқов), Алексей Толстойнинг "Петрнинг ёшлиги" (1981, режиссор Сергей Герасимов) асарлари суратга олинди. Режиссор В. Меншовнинг "Москва кўз ёшларга ишонмайди" ва А. Миттанинг "Экипаж" филмлари Россия кинематографиясида ижтимоий ва маънавий йўналишга эътибор кучайганидан дарак берди. 60–80-йилларда Г.Чухрай, Василй Шукшин, Глеб Панфилов, Н. Михалқов, Э. Рязанов каби режиссорлар баракали ижод қилдилар. 90-йилларда вояга етган режиссорлар авлоди кекса кино арбоблари билан ижодий баҳс юритиб, мафкура соҳасидагина эмас, бадиий воситалар, ифода усуллари борасида ҳам янги йўлларни излай бошлади. Россияда ҳужжатли, илмиёммабоп ва мултипликация киноси ҳам ривожланган.

Россияда "Мосфилм", "Ленфилм", "Максим Горкий номидаги киностудия", "Союзмултфилм" студияси, турли вилоятларда бадиий ва ҳужжатли филмлар студиялари бор. Режиссор, оператор ва бошқа кадрлар Москвадаги Давлат кинематография интида, ссенарийчи ва режиссорлар 2 йиллик олий курсларда тайёрланади. Бундан ташқари, Санкт-Петербург, Ростов Дон, Қозон, Воронеж, Загорскда кинотехникумлар бор.

Ўзбекистон-Россия муносабатлари

Ўзбекистон – Россия алоқалари узок, тарихга эга. Олтин Ўрда давлати соҳибқирон Амир Темур зарблари остида барҳам топганидан кейин Рус давлати билан Ўрта Осиё ўртасида элчилик муносабатлари ўрнатишга ҳаракат бошланди. Масалан, 1464-йил Рус ҳукумати ўз элчиларини бу ерга юборди. 1490-йил темурий Султон Ҳусайн Бойқаронинг элчилари Москвага борди. 16-аср ўрталарида Рус давлати Аштархон (Астрахон) ва Козон хонликларини босиб олганидан кейин иккала томон бирбирига чегарадош ва қўшни бўлиб қолди. Рус давлати ҳам Бухоро ва Хива хонликлари билан алоқалардан манфаатдор эди.

16-асрнинг 2-ярми, 17–18-асрларда икки ўртада дипломаток ва савдосотиқ алокалари фаоллашган. Россия йилномаларида кўрсатилишича, Бухоро амирлиги, Хива, Қўқон хонликларидан элчилар савдосотиқни кўпайтириш таклифи билан Петербургга борган. 19-асрнинг 60-йилларидан Урта Осиё Россия томонидан босиб олингач, бу ерлар Россиянинг хом ашё манбаи бўлиб қолди. Ўрта Осиёдан пахта, ипак ва бошқа юбориш ва бу ерга саноат моллари келтириш йўлга қўйидди. 1917-йил октабр тўнтаришидан кейин Ўзбекистон – Россия алокалари Совет хукумати сиёсати доирасида ягона иктисодиёт режасига биноан, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва кооперациялаш йўлида амалга оширидди.

20-асрнинг 90-йилларидан икки мамлакат ўртасида тенг ҳуқуқли алоқалар ўрнатила бошлади. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 1998, 2001 ва 2004-йилларда Россияга қилган ташрифлари, Россия Президенти Владимир Путиннинг 2000 ва 2003-йилларда Ўзбекистонда бўлган вақтида эришилган битимлар ва имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, илмий ва маданий ҳамкорликка ҳуқуқий асос яратди. 1998–2007-йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни чукурлаштириш ҳақидаги шартнома бу асосни янада кенгайтирди. Россия Федерацияси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия асосий мувофиқдаштирувчи орган вазифасини бажаради. У икки томонлама иқтисодий алоқаларнинг устун йўналишларини белгилаш, қулай ҳамкорлик шарцҳароитларини вужудга келтиришга, хўжалик юритувчи субъектларни хусусийлаштириш жараенларида иштирок этишига, Ўзбекистон ва Россия регионларининг ҳамкорлигига кўмаклашиш билан шуғулланади. 2003-йил Ўзбекистон билан Россия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд. 149,1 млн. АҚСҲ долларига етди. УзР дан Россияга пахта толаси, енгил автомобил, мевасабзавот маҳсулоти ва бошқа юборилади. Россиядан механик ва электр машинаускуна, транспорт воситалари, қора металл, пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, доридармон, ёғоч, кимё саноати маҳсулотлари ва бошқа келтирилади. Икки мамлакат ишбилармонларининг ҳамкорлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси да 520 та қўшма корхона барпо этилган. Улар орасида Россия сармояси 100% бўлган ўнлаб корхона бор. Улар озиқ-овқат, тўқимачилик, ёғочни қайта ишлаш, доридармон ишлаб чиқариш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият юритади. Россиянинг салкам 40 та компанияси, жумладан, "Аэрофлот", "Автоваз", "Зарубежнефтгаз", "ЛУКойл", "Техмашимпекс" ва бошқа ўз ваколатхоналарига эга. Россияда ўзбек резидентлари иштирокида ташкил этилган 167 корхона, шу жумладан, 72 қўшма корхона бор. Россия соҳасида, айниқса, авиасозлиқда аввалги кооперация алоқалари сакданиб қолган. Ўзбек газини Россия орқали ўзга давлатларга ўтказиш, шунингдек, янги нефт ва газ манбаларини қидириб топиш, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Россиянинг "Газпром" аксиядорлик жамиятлари бирлашмаси билан "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳамда "Ўзбекнефтгаз" билан "ЛУКойл" ўртасида маҳсулотни тақсимлашга оид баённома тайёрлаш ҳакида имзоланган ҳужжатлар бу борада муҳим воқеа бўлди. Икки мамлакат регионларининг иқтисодий ҳамкорлиги узлуксиз ривожланмокда. Москва шаҳри ва вилояти, Санкт-Петербург, Ярославл вилояти, Бошқирдистон, Мордовия, Татаристон республикалари, Сибир ва Урал регионларининг ишбилармон доираларидан Ўзбекистон Республикаси га делегациялар келиб туради, улар Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари билан ўзаро манфаатли шартномалар тузди. Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, "УзДЕУавто", "Ўзавтойўл" билан тузилган шартномалар шу жумлага киради.

Илмий ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Жиззах вилояти Зомин туманидаги Супа платосида Халқаро радиоастрономия расадхонасини барпо этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро шартномани амалга ошириш бўйича олимлар ҳамкорлиги бунга мисол бўлади. Икки мамлакат Фанлар Академиясилари ва уларнинг интлари илмий алоқалари йўлга қўйилган. 2001-йил февралда Тошкентда очилган Россия халқаро илмий ва маданий ҳамкорлик маркази ("Росзарубежсентр")нинг ваколатхонаси зиммасига аниқ гуманитар масалаларни ҳал қилиш вазифаси кжлатилган. "Росзарубежсентр" билан Ўзбекистон Бадииёт акадимяси ўртасида тузилган шартномага биноан турли тадбир, кеча ва кўргазмалар ўтказиш одат тусига кирган. Маданият ва санъат, хусусан, тасвирий ва амалий санъат вакиллари ўзаро ижодий алоқа қилиб турадилар, жумладан, 2003-йил Москвада Ж. Умарбеков ва бошқа ўзбек рассомларининг кўргазмалари уюштирилди. 1997-йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадииёт акадимяси Москвадаги Рассомлар марказий уйида ҳар йили ўтказиладиган нуфузли халқаро кўргазманинг доимий иштирокчисидир. Ўзбекистондаги Рус маданият маркази ва "Узбекистан–Россия" дўстлик жамиятининг фаолияти маданий алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтиришга ёрдам беради.[4]

Мамлакат тузилиши

Россиянинг давлат тузулишни 1993-йил қабул қилинган Конституцияга асосан белгиланади.

Давлат бошлиғи Россия Федерацияси Президенти – ҳамда олий ҳарбий қомондон ҳисобланади – 4 йилга сайлов асосида сайланади.

Россиянинг қонун чиқарувчи органи 2 палатадан иборат бўлиб Федерация Кенгаши ва Давлат Думасидан иборат. Президент давлат думасини ишдан четлаш ҳуқуқига эга.

Давлат думасини ярими бир мандатли округлар тизими бўйича сайланади, иккинчи ярими эса, партия рўйхатлари бўйича (2006-йил 7-декабрдан бошлаб партия рўйхатлари бўйича)


Манбалар