Jump to content

Шомонлик

From Vikipediya


Дин

Ўз-ўзини диний англаш турлари

Монотеизм  · Дуализм  · Политеизм  · Деизм · Теизм  · Ицизм · Пантеизм · Пандеизм

Ибтидоий динлар

Тотемизм  · Анимизм  · Фетишизм  · Шомонизм

Дунё динлари

Буддизм · Баҳоийлик

Иброҳимий динлар

Яҳудийлик · Христианлик · Ислом

Дҳармик динлар

Ҳиндуийлик · Жайнизм · Сикҳизм · Буддизм

Узоқ Шарқнинг анъанавий динлари

Даосизм · Конфуцийлик · Синтоизм

Бошқа динлар

Тангричилик  · Зардуштийлик

Асосий ғоялари

Тангри · Руҳ · Гуноҳ  · Муқаддаслик · Руҳ фалсафаси · Иймон  · Догма · Муқаддас китоблар  · Ўлимдан кейинги ҳаёт  · Ибодат  · Ибодатхона

Динларнинг рўйхати

г · м

Шомонлик (шаманлик, эвенк тилида шаман — жазавага тушиш) – диний эътиқод шаклларидан бири. Ёвуз ва эзгу руҳларга, уларнинг инсон ҳаётига таъсирига ишониш шаҳарнининг асосини ташкил этади. шаҳарда унинг руҳонийлари – шомонлар руҳлар билан алоқа боғлай оладиган, бўлажак воқеаларни олдиндан айтиб бера оладиган шахслар деб, уларга сиғинилади. Махсус кийим кийган, чилдирма ушлаган ва бошқалар турли нарсалар тақинган шомоннинг халқ ўртасида рақс тушиб ва жазавага кириб, руҳлар билан „алоқа боғлаши“ ҳамда улардан маълум йўлйўриқ олиши шаҳрининг асосий маросими ҳисобланади. Бу диний эътиқодда оддий диндорларга белгиланган кенг маросимчилик белгилари ва ибодатхоналар йўқ. Шомонларга беморлар ўзларини даволаш мақсадида мурожаат қилиб турадилар. Ш. Африка, Шимолий ва Шарқий Осиёнинг кўп халқларида (туркий халқлар орасида Ислом кириб келишидан олдин), Сибирда, индейслар ва бошқалар халқларда тарқалган. Шомонликка муносиб кўрилганларни махсус белгилари ва кўплаб қобилиятлар талаб қилинган. Ортиқча бармоқ билан туғулганлар, яъни шаманларнинг олтинчи бармоғи бўлиши лозим эди. Шомонлар қўшиқ, мусиқа, рассомчилик, рақс, сўзамонлик ва ҳайкалтарошликни яхши билишлари керак эди. Уларнинг маросимларда айтиладиган қўшиқлари даволаш ва жодулаш хусусиятига эга бўлган. Улар ўтиб кетган аждодлари арвохларига сиғинишган. Улардан мадад сўрашиб қурбонлик маросимларини ўтказишган. Уларнинг асосий иш қуроллари,,бубин номли чилдирма, қамчи, чангқовуз, морин хур бўлган. Махсус кийимларида мистик рамзлар бўлган. Уларнинг рақслари табият жонворлари ҳаракатини эслатарди, бунга сабаб ўлган аждодлар арвохлари ҳайвон қиёфасига кириб, улар ёнига келишига ишонишарди. Ўзбекистон халқлари орасида ҳам шомонлар бор, уларни ҳамма,,бахши номи билан яхши билади. Улар ҳам аждодларига атаб қурбонликлар қилишади, башорат, жоду ва даволаш ишларини бажаришади. Улар иш қуролида ҳам доира, қамчи, чангқовуз, ханжарларни кўришимиз мумкин ва бу иш қуроллари доим қурбонлик қилинган жонзотлар қони билан қонланиб турган.


Манбалар

[edit | edit source]