Вашингтон (штат)
| |||||
---|---|---|---|---|---|
Штат | |||||
| |||||
Штат лақаби: | |||||
Мамлакат | АҚШ | ||||
Пойтахт | Оттава | ||||
Энг йирик шаҳарлар | Сеаттле Спокане Таcома | ||||
Майдон • Бутун |
АҚШ: 18-ўринда 184,665 км² | ||||
Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 14-ўринда 6,287,759 | ||||
ЙИМ |
АҚШ: 14-ўринда $261,549 миллион | ||||
Иттифоққа кириш • Сана |
42-бўлиб 11 ноябр 1889 | ||||
Вақт | УТC-8 (ПСТ) | ||||
Қисқартма | WА [53] | ||||
Штат гули | Cоаст Рҳододендрон | ||||
Штат дарахти | Wестерн Ҳемлоcк |
Вашингтон — АҚШнинг шимолиғарбидаги штат. Шимолида Канада билан чегарадош. Майдон 176,6 минг км2. Аҳолиси 5,2 млн.дан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Маъмурий маркази — Олимпия шаҳар. Энг йирик шаҳри — Сиэтл. Вашингтон ҳудудининг кўп қисми тоғлар ва ясси тоғлардан иборат. Январнинг ўртача температураси ғарбида 4°, шарқида —2°, —3°, июлники ғарбида 16—17°, шарқида 20—23°. Йиллик ёғин 400–2000 мм. Тоғларида игна баргли ўрмонлар бор. Дарёлари (Колумбия ва унинг ирмоқлари) серсув. Бир қанча ГЕС қурилган. Гидроэнергияга бойлиги жиҳатидан АҚСҲ штатлари орасида 1-ўринда. Рангли ва қора металлургия тармокларидан алюминий, ферроқотишма, электркимё ва атом саноатлари тараққий этган. Пюжет-Саундда кемасозлик корхоналари ва ҳарбийденгиз базаси бор. Авиаракета саноати Сиэтлда ("Боинг" заводи) жойлашган. Вашингтон АҚШда ёғоч тайёрлаш ва ёгоч саноати бўйича 1-ўринда туради. Фанера ва қоғоз ишлаб чиқарилади. Балиқ-консерва саноати ривожланган. Вашингтонда Канададан келтирилган нефтни қайта ишловчи завод қурилган. Қишлоқ хўжалиги кам тараққий қилган. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг ярми экинзор, қолгани яйлов. Денгиз бўйи раёнлари сут чорвачилигига ихтисослашган. Колумбия платосида буғдой экилади, мева етиштирилади. Денгиз бўйларида балиқ овланади. Вашингтондан муҳим автомобил ва транспорт йўл ўтган. Асосий портлари — Сиэтл ва Такома.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |