Jump to content

Абхазия

From Vikipediya
Абхазия
байроғи
[[{{{давлат_номи}}} байроғи|Байроқ]]
Абхазиянинг жойлашуви.

Абхазия, Абхазия Республикаси (абх. Аҧсни Апснй, гурж. აფხაზეთი Апхазети, арм. Աբխազիա Абхазиа, рус. Абхазия Абхазия)- Гуржистон Республикаси таркибида. 1921-йил 4-мартда ташкил топган. Закавказенинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Жануби-ғарбий қисми Қора денгизга туташади. Майдони 8,7 минг км². Аҳолиси 530 мингдан ортиқ киши (1999-йил). 5 туман, 7 шаҳар, 4 шаҳарча бор. Пойтахти – Сухуми шаҳри

Табиати

[edit | edit source]

Абхазия ҳудудининг кўпчилик қисми Катта Кавказ тоғ тизмасининг этаклари ва ён бағирларида жойлашган (Гагра, Бзиб, Абхазия, Кодори тизмалари). Айрим жойларда тоғларнинг бал. 3-4 минг м га етади. Довонлар ҳам бор. Қора денгиз бўйлаб торгина текислик чўзилган. Жанубий-шарқида Колхида пасттекислиги жойлашган. Фойдали қазилмалари: тошкўмир, қурилиш материаллари, барит, симоб, полиметалл рудалар. Иқлими – нам субтропик, тоғларда – мў’тадил совуқ ва совуқ. Соҳилда январ температураси 4°, 7°, тоғларда −2° гача; июлда соҳилда 22°, 24°, тоғларда 16°, 18°. Ёғин миқдори пасттекисликларда 1300-1500 мм, тоғларда 2400 ммгача. Дарёлари: Бзиб, Кодори, Галидзга, Гумиста; кўллари: Рица, Амткели. Пасттекислик ва тоғ этаклари ботқоқ, аллювиал, подзол, айрим жойлар сариқ, қизил тупроқли. Баландлашган сари чиринди карбонатли, қўнғир тоғ-ўрмон ҳамда тоғ-ўтлоқ тупроқлар учрайди. Мамлакат ҳудудининг 55 % дан кўпроғи ўрмон (самшит, бук, дуб, қорақайин, каштан, граб дарахтлари), юқорироқда оқ қарағай, ундан баландда субалп ва алп ўтлоқлари бор. Субтропик ўсимликлардан хурмо, эвкалипт, сарв ва бошқа ўсади. Абхазия ҳудудида Рица, Гумиста, Пицунда-Мюссер қўриқхоналари бор. Асосий аҳолиси абхазлар ва гуржлар. Улар соҳил туманлари ва тоғ ён бағирларида яшайди. Шаҳарлари: Очамчира, Гудаута, Гагра (денгиз портлари), Гали, Ткварчели. Абхазлар ўзларини апсуа деб атайдилар. Давлат тили – абхаз тили.

Тарихи

[edit | edit source]

Абхаз халқининг аждодлари ҳақидаги дастлабки маълумотлар жез асрининг кейинги давридан бошланади. Мил. ав. 1- мингинчи йил ўрталарида Абхазия Колхида қироллигининг бир қисми бўлган. Мил. ав. 2-аср охири −1-асрнинг бошларида Абхазия Понт қироллиги, мил. ав. 65 йилдан Рим қарамоғида бўлган. 4-асрда Ғарбий Гуржистонда вужудга келган Лаз қироллиги таркибига кирган. 4- 6-асрларда бутун Абхазияни Византия забт этган. 8-асрга келиб абхазлар Византияга итоат этмай қўйди. Шу асрнинг 80-йиларида Ғарбий Гуржистон ерлари Абхазия қироллигига бирлаштирилди. 16-асрдан Абхазия Туркияга қарам бўлиб қолди ва абхазлар ерлари иқтисодий-маданий инқирозга учради. 1810-йилда Абхазия Россияга қўшиб олинди. 19-аср бошларида абхазлар Ахчипсоу, Аибга, Дал, Сабал, Псху каби эркин жамоалар тарзида кун кечирган. Ҳар бири бир неча минг кишидан иборат бўлган эркин жамоалар қон-қардошлик гуруҳларига бўлинар ва улар ўртасидаги муносабатлар абхазларнинг анъанавий ҳуқуқига асосланар, ҳамма масалани жамоа оқсоқоли ҳал қилар эди. Асрлар давомида Абхазия князлигининг марказлашув даражаси аввало ҳоким князнинг шахсий обрў-эътиборига боғлиқ бўлган. Кўпинча у ва маҳаллий зодагонлар эркин жамоаларни назорат қилмасди. Абхазия Россияга қўшиб олингач, бир неча ўн йиллар давомида вазият нотинч бўлди. Аҳолининг бир қисми Туркия тарафдори эди. 1864-йилги Кавказ урушидан кейин Абхазия нинг мухторият мақомидан маҳрум этилиши вази-ятни кескинлаштириб юборди. Оммавий норозилик 1866-йилда абхазларнинг ялпи қўзғолонига айланиб кетди. Рус жазо отрядлари қўзғолонни шафқацизлик билан бостирди. Маъмурлар ғалаёнчи абхазларни Туркияга кўчира бошлади. 1877-1878 йиллардаги рус-турк урушида абхазлар Туркия тарафида фаол иштирок этиши сабабли уларни мажбуран Туркияга кўчириш оммавий тус олди. Натижада абхазлар яшаб келган ҳудуд иккига: шимолий-ғарбий (бзиб) ва жануби-шарқий қисмларга бўлиниб қолди. Абхазлар тарк этган ерларга Туркиядан греклар ва арманлар, Россиядан турли миллат ки-шилари, Гуржистондан асосан мегреллар кўчиб кела бошладилар. Шу тариқа ҳозирги Абхазия турли-туман миллатлар юрти бўлиб қолди. 1921-йил 16-декабрда Абхазия шартнома асосида Гуржистон таркибига кирди. 1990-йил декабрдан Абхазия мухтор республикаси, 1992-йил июлдан Абхазия Республикаси. Абхазиядаги 1990-йиллардаги вазиятнинг хусусиятлари ва ўткир гурж-абхаз можаросининг сабаблари кўп жиҳатдан тарихий ўтмишга ва 19-20-асрлардаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ҳарактерига бориб тақалади. Абхазия ғарбий ва шарқий иқтисодий ҳудудларга бўлинади. Хўжалигида аграр соҳа устун. Чой, тамаки, ситрус мевалари, эфир мойли ўсимликлар экилади, маккажўхори етиштирилади. Ўрмончилик ва кўмир қазиб олиш тармоқлари ривожланган. 90-йилларнинг бошигача санаторий-курортлар тизими алоҳида ўрин олган. Денгиз бўйларида боғдорчилик ва токчилик, шунингдек, чорвачилик (асосан қорамолчилик), паррандачилик, пилла-чилик, балиқчилик ва асаларичиликка катта аҳамият берилади. Саноатда озиқ-овқат, тамаки маҳсулотлари, мева консервалари ишлаб чиқарилади. Абхазияда 4 тамаки-ферментация заводи, бир неча чой фабрикаси, Кодори тахта тилиш комбинати бор. Маҳаллий хомашё асосида эфирли мой заводлари, шунингдек чарм поябзал комбинати ва бир неча тикувчилик корхоналари ишлайди. Электр энергияси асосан Тквар-чели электр стансияси ва Сухуми ГЕСида ҳосил қилинади. Машинасозлик ва кимё саноати, қурилиш материаллари корхоналари бор. Абхазия ҳудудини Сухуми – Черкасия темир йўл ва автомобил йўллари кесиб ўтади. Асосий денгиз порти – Сухуми шаҳри Муҳим иқлимий курортлар Сухуми, Гагра, Гудаута, Новий Афон, Пицундада жойлашган. Маданияти. Абхазия да ўрта умумий таълим мактаблари, ўрта махсус ўқув юртлари, олий ўқув юртлари (Сухуми университети, Субтропик хўжалик институти), илмий тадқиқот инсти-тутлари, клуб муассасалари, музейлар, ботаника боғи ишлаб турибди. Абхаз тилида газ. ва журлар нашр этилади. Абхаз, гурж ва рус тилларида радио эшиттиришлар олиб борилади. Ретрансляция телекўрсатуви мавжуд. Халқ оғзаки ижодида қаҳрамонлар ҳақидаги эртаклар, ривоятлар, овчилик ҳақидаги ҳикоялар, банди қилиб қўйилган Абрскил ҳақидаги қадимги ривоят, халқ қўшиқлари машҳур. Халқ шоири Д.Гулиа абхаз адабиётининг асосчиси ҳисобланади. Чўпон ва овчи қўшиқлари, деҳқончилик ва урф-одатлар билан боғлиқ қўшиқ ва лапарлар абхаз мусиқасига асос бўлган. Абхазия ҳудудида жез даврининг долмен деб аталган сағаналари, қадимий юнон ва Рим давридан қолган иншоотларнинг вайроналари (Диоскурия- Себастополис, Анакопия ва бошқалар), Византия даври (ВИ-ВИИИ-асрлар) меъморий ёдгорликлари – Новий Афондаги устунли бир гумбазли иморат, неолит ва жез замонларидаги одам ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари, нақшли керамика ва бронза буюмлар сақланиб қолган. ХИВ-асрнинг бошларидаги мини-атюралар, ХИВ-ХВИ-асрлардаги фрескалар машҳур. Ҳозирги замон тасвирий санъатининг шаклланишида 1918-йил очилган Сухуми бадиий мактаби муҳим рол ўйнаган. Абхазиянинг биринчи профессионал рассоми А.Шервашидзе (Чачба) бўлган. И. Сомая, Н. Тебукашвили, Ч. Кукуладзе, В. Месхи, М. Эшба, Б. Гогоберидзе каби санъаткорлар машҳур. Қадимдан амалий-безак санъати ривожланган.[1]

Абкҳазиа

Ушбу табақа Россия, Никарагуа, Венесуэла ва Науру,[2][3] ҳамда бошқа баҳсли минтақалар – Жанубий Осетия ва Транснистрия томонидан тан олинган.[4]

Гуржистон ҳукумати ва дунёнинг кўп мамлакатлари Абхазияни Гуржистон ҳудудининг бир қисми, деб ҳисоблашади.[5] Гуржистон ҳукумати уни Абхазия Мухтор Республикаси, деб номлайди. 2008-йил 28-августда Гуржистон парламенти Абхазияни „Россия босиб олган ҳудуд“, деб аташ ҳақида қарор қабул қилди.[6][7]

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. Абхазия ва Жанубий Осетиянинг халқаро тан олиниши.
  3. Баррй, Эллен. „Абкҳазиа Ис Реcогнисед – бй Науру“. Неw Ёрк Тимес (2009-йил 15-декабр). Қаралди: 2009-йил 29-декабр.
  4. „Абхазия, Южная Осетия и Приднестровье признали независимость друг друга и призвали всех к этому же“ (Русча). Неwсру (2006-йил 17-ноябр). Қаралди: 2008-йил 26-август.
  5. Тинй Науру реcогнисес Георгиаъс отҳер ребел энcлаве (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-08-18 санасида архивланган), 16-декабр, 2009
  6. Ресолутион оф тҳе Парлиамент оф Георгиа деcларинг Абкҳазиа анд Соутҳ Оссетиа оccупиэд территориэс (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-09-03 санасида архивланган), 28-август 2008-йил.
  7. Абкҳазиа, С.Оссетиа Формаллй Деcларед Оccупиэд Территорй.(Wайбаcк Мачине сайтида 2008-09-03 санасида архивланган) (WебCите сайтида 2009-07-23 санасида архивланган) Cивил Георгиа. 2008-08-28