Jump to content

Ави Wигдерсон

From Vikipediya
Ави Wигдерсон
Таваллуди 9-сентябр 1956-йил
Ҳайфа, Исроил
Фуқаролиги Исроил ва АҚШ
Соҳаси Информатика
Математика
Иш жойлари Малака ошириш институти
Академик раҳбарлари Ричард Липтон
Машҳур шогирдлари Дорит Аҳаронов
Ран Раз
Машҳур ишлари Зиг-заг маҳсулоти
Мукофотлари Неванлинна мукофоти (1994)
Гöдел мукофоти (2009)
Кнутҳ мукофоти (2019)
Абел мукофоти (2021)

Ави Wигдерсон (ивритча: אבי ויגדרזון) (талаффузи: Ави Вигдерзон); 9-сентябр 1956-йилда туғилган[1]) – Исроиллик математик ва компютер инженери. Wигдерсон Принcетондаги Илғор тадқиқотлар институти математика мактабининг Ҳерберт Ҳ. Маасс профессоридир[2]. Унинг илмий қизиқишлари мураккаблик назарияси, параллел алгоритмлар, графиклар назарияси, криптография, тақсимланган ҳисоблаш ва нейрон тармоқлардан иборат. Wигдерсон 2021-йилда назарий информатика соҳасидаги ишлари учун Абел мукофоти билан тақдирланган[3].

Ҳаёти

[edit | edit source]

Ави Wигдерзон 1956-йилда Исроилнинг Ҳайфа шаҳрида туғилган[4]. 1980-йилда Течнионда бакалавриат босқичини тамомлагач, АҚШда жойлашган Принcетон университетига аспирантурада ўқиш учун борган. Wигдерзон 1983-йилда Ричард Липтон раҳбарлигида „Ҳисоблаш мураккаблиги бўйича тадқиқотлар“ номли докторлик диссертациясини ёқлаганидан сўнг, компютер фанлари бўйича фан номзоди илмий даражасини олган[5].

Фаолияти

[edit | edit source]

Wигдерзон Беркелейдаги Cалифорния университетида, Сан Жосе, Калифорния тадқиқот марказида ва математика фанлари тадқиқот институтида қисқа вақт ишлагандан сўнг, 1986-йилда Қуддус яҳудий университетига тўлиқ ишга жойлашган.

У 1999-йилда АҚШдаги Илғор тадқиқотлар институтига ишга жойлашган. 2003-йилда эса Қуддус яҳудий университетида тўлиқ кунлик асосда ишлашдан бош тортган[6].

Wигдерсон 2011-йилда Америка санъат ва фанлар академиясининг, 2013-йилда эса Америка Қўшма Штатлари Миллий фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган. У 2018-йилда „назарий информатика ва математикага қўшган ҳиссаси“ учун АCМ илмий ходими этиб тайинланган.

Мукофотлари

[edit | edit source]

1994-йил Wигдерсон „ҳисоблаш мураккаблиги назарияси“ учун Неванлинна мукофоти билан тақдирланган[7]. 2009-йил Омер Реинголд ва Салил Вадҳан билан бирга графикларнинг зиг-заг маҳсулоти устида ишлагани учун Гöдел мукофотини қўлга киритган[8]. Wигдерсон 2011-йилда Америка санъат ва фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган[9]. 2013-йилда Миллий фанлар академиясига сайланган[10]. У 2018-йилда „назарий информатика ва математикага қўшган ҳиссаси“ учун АCМ Феллоw аъзоси бўлган[11]. 2019-йилда Wигдерсон „тасодифийлаштирилган ҳисоблаш, криптография, схема мураккаблиги, исбот мураккаблиги, параллел ҳисоблаш ва асосий график хусусиятларини тушуниш каби соҳаларда информатика асосларига қўшган ҳиссаси учун“ Кнутҳ мукофотига сазовор бўлган[12].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Wигдерсон, Ави (22-май 2014-йил), Ресумé (ПДФ), қаралди: 7-март 2016-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. „Фаcултй | ИАС Счоол оф Матҳематиcс“. www.матҳ.иас.эду (2008-йил 4-август). Қаралди: 19-июн 2020-йил.
  3. „Ави Wигдерсон ГС '83 Абел мукофоти билан тақдирланди“. Тҳе Принcетониан. Қаралди: 2021-йил 4-апрел.
  4. „Ави Wигдерсон анд тҳе Сеcонд Голден Эра оф Тҳеоретиcал Cомпутинг - Идеас | Институте фор Адванcед Студй“ (эн). www.иас.эду (2021-йил 16-март). Қаралди: 2021-йил 19-март.
  5. Wигдерсон, Ави. Студиэс ин cомпутатионал cомплехитй (эн), 1983. 
  6. Қисқача ҳаёти (Wайбаcк Мачине сайтида 12-июн 2010-йил санасида архивланган) фром Wигдерсонъс wеб сите, ретриэвед 3-май 2010-йил
  7. „Ролф Неванлинна Призе | Интернатионал Матҳематиcал Унион (ИМУ)“. 2008-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-июл.
  8. „2009 Гöдел Призе“. 2021-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-июл.
  9. „Ави Wигдерсон“ (эн). Америcан Аcадемй оф Арц & Сcиэнcес. Қаралди: 2021-йил 19-март.
  10. Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес Мемберс анд Фореигн Ассоcиатес Элеcтед, Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес, 30 Април 2013.
  11. 2018 АCМ Феллоwс Ҳоноред фор Пивотал Ачиэвеменц тҳат Ундерпин тҳе Дигитал Аге, Ассоcиатион фор Cомпутинг Мачинерй, 5 Деcембер 2018
  12. „АCМ СИГАCТ - Кнутҳ Призе“. www.сигаcт.орг. 2019-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-апрел.

Ҳаволалар

[edit | edit source]