Jump to content

Байрон Жорж Ноэл Гордон

From Vikipediya
Бйрон (1830)

БАЙРОН (Вугоп) Жорж Ноэл Гордон (1788.22.1, Лондон - 1824.19.4, Мисолунги, Гресия) — инглиз шоири, Кембриж унтида ўқиган. Лордлар палатаси аъзоси (1809-йилдан). "Чайлд Ҳаролд зиёрати" достонини (1812, 1817-18) яратди. Шарқ достонлари туркумидаги "Кофир", "Абидослик келин" (1813), "Қароқчи", "Лара" (1814), "Коринф қамали", "Паризод" (1816) каби достонлари Низомийнинг "Лайли ва Мажнун", Фирдавсийнинг "Юсуф ва Зулайҳо" асарлари таъсирида ёзилган. Байрон 1817-1822-йилларда Италияда яшайди. "Тассо шикояти" (1817), "Мазепа" (1818) поэмалари, "Манфред" (1817), "Хотин" (1821) драмаларида адолацизликка қарши курашга чақиради, инсон ва дунё муаммоси етакчи мавзу бўлган. Байрон 1818-йилда "Дон Жуан" шеърий романини ёзишга киришган. Асарда инсон ва муҳит масаласи биринчи ўринга чиққан. Бунда Байрон романтизмдан реализмга ўтган (асар тугалланмаган). Унинг қатор шеърлари, "Чайлд Ҳаролд зиёрати", "Манфред", "Шийлон тутқуни", "Шийлон сонета" достонлари ўзбек тилида нашр қилинган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил