Бриология
Appearance
Бриология (юн. брён — йўсин, мох ва логос — таълимот) — ботаниканинг йўсинларни ўрганувчи бўлими. Бриология сўнгги йилларда алоҳида фан сифатида ривож топди. Ҳозирги вақтда Бриологиянинг бриоценология, бриоскология, бриогеография, бриофизиология каби соҳалари бор. Бриология торф ҳосил бўлиши, йўсинлар ўсган ерларда астасекин тупроқ ҳосил бўлиши каби хўжалик учун аҳамияти катта жараёнларни ўрганади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |