Jump to content

ГСМ

From Vikipediya
ГСМ логоси

ГСМ (Глобал Сйстем фор Мобиле Cоммуниcатионс – Мобил Ахборот Алмашинувининг Глобал Тармоғи, эски номи Гроупе Спécиал Мобиле) – мобил телефонлар учун ҳизмат кўрсатадиган дунёдаги энг машхур стандарт (2007 йил маълумотлари).

Маълумот

[edit | edit source]

ГСМ стандартидан дунёнинг 212 мамлакат ва ерларида, 2 миллиарддан ортиқ киши фойдаланишади. Стандартининг кенг тарқалганлиги Мобил Тармоқ Операторлари орасида Ҳалқаро роуминг (Роаминг) ҳизматини кенг жорий қилиш билан биргаликда, фойдаланувчилар учун шахсий мобил телефонларини бошқа мамлакатларда ишлатиш имконини беради. ГСМ тармоғида Идентификацияланиш (Идентифиcатион) СИМ модул орқали амалга оширилади. ГСМ идентификация жараёни учун А3 ва(ёки) А8 алгоритмидан, овоз ва бошқа ахборотларни узатишда А5 (кейинчалик А5/1, А5/2 ишлаб чиқилган) алгоритмидан фойдаланади. ГСМ мобил тармоқ стандартларининг 2-чи авлоди (Сеcонд Генератион-2Г) ҳисобланади. ГСМ стандарти 850 МҲз, 900 МҲз, 1800 МҲз, 1900 МҲз частотали диапазонларда ҳизмат кўрсатади. 2та частотали диапазонда ишловчи телефон аппаратлар дуал-банд, 3 ва 4 частотали диапазонда ишловчи телефонлар тегишли равишда три-банд ва қуад-банд телефонлар деб аталади. Куп операторлар ҳизматларини 900Мҳз ва 1800 МҲз диапазонида амалга оширишади. 900 МҲз диапозонда, уплинк й’ани ахборот узатиш учун 890МҲздан 915МҲзгача булган 124та ташувчи частотаси булган 25МҲзли диапозондан фойдаланилади. Доwнлинк й’ани ахборот қабул учун 935МҲздан 960МҲзгача бўлган диапазон қўлланилади. ГСМ Мобил Қурилма МҚ (Мобиле Эқуипмент) ва Асосий Стансия АС (Басе Статион)дан иборат. Мобил қурилма ўз навбатида мобил телефон аппарати ва СИМ (оддий халқ тилида сим-карта)дан иборат. ГСМ нинг камчилиги Мобил Қурилманинг Асосий Стансияга шубхасиз ишонувчанлигидир. Яъни Стансия