Jump to content

Пенициллин

From Vikipediya

Пенициллин — кимёвий тузилиши бир-бирига яқин табиий ва ярим синтетик антибиотиклар гуруҳи. Тиббиёт амалиётида илк бор қўлланилган, П.ни Пениcиллиум туркумига мансуб замбуруғлар ишлаб чиқаради. 1928-йилда америка бактериологи А. Флеминг замбуруғларнинг бактерияларга таъсир этувчи хоссаси борлигини тасодифан аниқлаган. Аммо, фақат 1941-йилда А. Флеминг, инглиз патологи Х.Флори билан бирга моғор замбуруғининг булон филтратидан П.ни ажратиб олиб, 1945-йил П. ва унинг юқумли касалликларни даволашда самарадорлигини кашф этганлари учун Нобел мукофо-тига сазовор бўлди.

Ҳозирги тиббиётда табиий ва ярим сунъий П.лардан фойдаланилади. Табиий П.га бензилпенициллиннинг натрийли ва калийли тузи, бицилин -1, -3, -5 ва феноксиметилпенициллинлар ки-ради. П. молекуласининг асосий қисмини 6-аминопенициллин кислота ташкил қилиб, бу беталактам ва тиазолин ҳалқаларидан ташкил топган мураккаб гетероциклик бирикма ҳисобланади. Табиий П.нинг таъсир доираси тор. Табиий П. стафилококк, стрептококк, пневмококк, гонококк, менингокок-клар, газли гангрена, қоқшол, ботулизм, куйдирги, дифтерия, захм каби касалликларнинг қўзғатувчиларига жуда фаол таъсир этади. Шунинг учун у пневмония, септик эндокардит, жароҳатланиш оқибатида келиб чиққан касалликлар, сарамас, перитонит, систит, остеомиелит, дифтерия, скарлатина ва бошқа касалликларда қўлланади.

Ярим суний П.га биологик ва кимёвий йўллар билан олинадиган ҳар хил моддалар киради. П. кислотасидаги бензил радикали ўрнига ҳар хил бошқа радикаллар қўшилиши натижасида ярим сунъий П.нинг бир қанча авлодлари олинди, булар антибактериал доираси, пенициллиназага чидамлилиги ва бошқа хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади. Ярим сунъий П.нинг за-ҳарлилиги кам, организмдаги суюкдик ва тўқимага енгил сўрилади.

П.нинг актибактериал таъсир меха-низми, ҳужайра девори синтезининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, бунда пептидогликам (муреин) моддасини синтез қилувчи реаксия тўсиб қўйилади. Шу сабабли П. гуруҳи дорилари, асосан, ўсувчи бактерия ҳужайраларига таъсир қилади. Шу билан бирга маълум бир бактериялар х,ужайра деворининг синтези бузилса ҳам ўз хаёт фаолиятини сақлаб қолиб, Л - шаклдаги микроорганизмга айланиши мумкин.

П. гуруҳи антибиотикларини кўллашда бактерияларни уларга нисбатан таъсирчанлиги эътиборга олинади ва ши-фокор маслаҳатига кўра қўлланади.

П.нинг ножўя таъсирига, асосан, аллергик реаксиялар, парентерал йўл билан юборилгандаги асоратлар (оғриқ, абссесс, флебит ва бошқалар), дисбактериоз мисол бўла олади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил