Jump to content

Уруш

From Vikipediya

Уруш – ижтимоий гуруҳлар, миллат (халқ)лар, давлатлар ўртасидаги низоларнинг куч, одатда, қуролли кучлар ёрдамида қал қилиниши. У.да асосий ва ҳал қилувчи восита сифатида қуролли кучлардан, шунингдек, курашишнинг иқтисодий, сиёсий, ғоявий ва бошқа воситаларидан фойдаланилади. У.лар давлатлар олиб борадиган ички ва ташқи сиёсат натижасидир. У. келиб чиқишининг омиллари турлича бўлиб, бу омиллар У.нинг хусусияти ва содир бўлган даврига боғлиқ. Ҳар қандай крили тўқнашувни У. деб бўлмайди. У. Ол диндан тайёргарлик кўрилган, муайян мақсад йўлида олиб бориладиган ҳарбий ҳаракатлардир. У. ҳолати давлатлар ўртасида қуролли тўқнашувсиз ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, икки давлат ўртасида У. ҳаракатлари тўхтатилгандан кейин улар ўзаро сулҳ тузишмаса, У. ҳолати давом этаверади. Бироқ, энди улар ўртасида қуролли тўқнашувлар юз бериши шарт эмас. У.ларни қуйидагича таснифлаш мумкин: жаҳон У.лари; маҳаллий У., фуқаролар уруши; миллий озодлик У.лари Жаҳон У. лари дунёда етакчилик даъвосини қиладиган давлатларни қамраб оладиган катта ҳарбий кучларнинг қуролли тўқнашувидир. Маҳаллий У.лар, асосан, икки ёки бир неча мамлакатлар ўртасида олиб бориладиган У.лардир. Бундай урушларнинг келиб чиқиши ҳам томонларнинг олиб борадиган сиёсати ва унинг натижаларига боғлиқ. Миллий озодлик У.лари мамлакатни мустамлакачилик зулмидан озод бўлиши учун олиб борилган. Тарихда У.лар дунё сиёсий харитасининг қайта шаклланишига, чегараларни қайтадан белгиланишига сабабчи бўлган. У.лар туфайли кўп давлатлар ўзин и сақлаб қолмай, империяларга қўшилиб кетган. У.лар айрим давлатларнинг парчаланиши, бўлинишига олиб келиб, уларни пароканда аҳволга солиб қўйган.

У.ларнинг саноатлашуви (яъни қуролланиш соҳасида, шунингдек, қуролли кучларни „ҳарбий машина“ сифатида ташкил қилишда саноат и.ч.и усулларини қўллаш) маҳаллий У.ларнинг умумжаҳон У.ига айланишига сабаб бўлди. 20-аср бошланишидан аввал энг йирик У.ларда ҳам аҳолининг кичик қисми, одатда, жангда бевосита қатнашаётган аскарлар ва жанг содир бўлаётган ер аҳолиси иштирок этар эди. Биринчи жаҳон уруши кўп жиҳатдан ҳарбий кучларнинг ривожланишини белгилаб берди. Бу У. ҳам миқёси, ҳам иштирок этган давлатлар сони жиҳатдан номига яраша эди. Ундаги курбонлар сони аввал содир бўлган У.лардагидан кўп баравар ортиб кетди. Бу У.дан сўнг инсониятга қирғин келтирувчи қуроллар яратилишига зўр берила бошланди. Иккинчи жаҳон урушида ва ундан кейинги ҳарбий ҳаракатларда нафақат ҳарбий, балки тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони акл бовар қилмас даражада катта бўлди. Умуман, тадқиқотчилар кейинги 3 асрда минг ва ундан ортиқ одам ҳалок бўлган. У.ларни ҳисоблаб чиқиб, қуйидаги рақамларни қайд этишади: 18-асрда 68 та, 19-асрда 205 та, 20-асрда 237 та У. бўлган, уларда қурбон бўлганлар сони 18-асрда 4,4, 19-асрда 8,3 ва 20-асрда 100 млн. кишидан ортган. Сўнгги 5,5 минг йил мобайнида эса, жами 14,5 мингга яқин катта ва кичик У. (шу жумладан, 2 та жаҳон У.и) бўлган, уларда 3,6 млрд.дан ортиқ киши ҳалок бўлган, эпидемиялар ва очарчиликдан улган. Ҳозирги шароитда 1980-йиллар охиридан „совуқ уруш“ тугаганлиги муносабати билан жаҳон ядро У. и хавфи камайди. Бироқ локал У. деб аталган У.лар – диний, ҳудудий ва миллий жанжаллар, қабилавий адоват ва бошқа билан боғлиқ ҳарбий низолар давом этмокда. Жаҳон ҳамжамияти давлатлар ўртасида куч билан хавф солиш ва куч ишлатишни инкор этувчи муносабатлар тизимини вужудга келтиришга интилиб келади. 1945-йилда БМТ Уставига У.дан халқаро муаммоларни ҳал этишнинг воситаси сифатида воз кечиш принсипи киритилган. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида У.ни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланган (150-модда).