Jump to content

Бракитерапия

From Vikipediya

Брахитерапия - радиация терапиясининг бир тури бўлиб, ёпиқ нурланиш манбаси даволанишни талаб қиладиган ҳудуднинг ичига ёки ёнига жойлаштирилади.

Брахитерапия одатда бачадон бўйни, кўкрак, тери, қизилўнгач саратони учун самарали даволаш усули сифатида қўлланилади.

Даволаш натижалари шуни кўрсатдики, брахитерапиянинг саратон касаллигини даволаш тезлиги жарроҳлик ва ташқи нурли радиотерапия (ТНР) билан солиштириш мумкин ёки бу усуллар билан биргаликда қўлланилганда яхши натижа беради. Брахитерапия ўзи ёки ТНР ва кимётерапия каби бошқа даволаш усуллари билан биргаликда қўлланилиши мумкин.

Дозани юбориш муддати

[edit | edit source]

Радиация манбаларини ўсимта мавжуд ҳудудга жойлаштириш вақтинчалик ёки доимий бўлиши мумкин.

Вақтинчалик брахитерапия нурланиш манбаларини олиб ташлашдан олдин маълум бир вақтга (одатда бир неча дақиқа) жойлаштиришни ўз ичига олади. Муайян даволаниш муддати турли хил омилларга боғлиқ бўлади, керакли дозани юбориш тезлиги ва саратон тури, ҳажми ва жойлашиши. Кучсиз доза тезлиги (КДТ) ва импулси доза тезлиги (ИДТ) брахитерапиясида манба одатда олиб ташланишидан олдин 24 соатгача жойида қолади, юқори доза тезлиги (ЙДТ) брахитерапиясида эса бу вақт одатда бир неча дақиқани ташкил қилади.[1]

Доимий брахитерапия уруғларни кўчириб ўтказиш деб ҳам аталади, ўсимта ёки даволаш жойига кичик КДТ радиоактив уруғлар ёки гранулаларни (тахминан гуруч донаси ҳажмида) жойлаштириш ва уларни секин секин парчаланиш учун доимий равишда қолдиришни ўз ичига олади. Бир неча ҳафта ёки ойлар давомида манбалар чиқарадиган радиация даражаси деярли нолга тушади. Фаол бўлмаган уруғлар даволаш жойида қолади. Простата сратонини даволашда дои, ий брахитерапиядан фойдаланилади.

Жараён

[edit | edit source]
Бракитерапия процедурасининг одатий босқичлари

Дастлабки режалаштириш

[edit | edit source]

Брахитерапияни ўтказиш учун олдин клиник текширувдан ўтказилади. Ўсимтанинг шакли ва ҳажмини ва унинг атрофдаги тўқималар ва органлар билан алоқасини ўрганиш учун рентгенография, ултратовуш, компютер томографияси (КТ) ва магнит-резонанс томография (МРТ) лардан фойдаланилади.Ушбу манбаларнинг кўпчилигидан олинган маълумотлар ўсимта ва унинг атрофидаги тўқималарнинг 3Д тасвирларини яратиш учун ишлатилиши мумкин.

Бу маълумотлардан нурланиш манбаларини тақсимлашни оптимал режаси тузилади. Бу нурланишни даволаш жойига етказиш учун ишлатиладиган манба ташувчиларни (апликатор) қандай жойлаштиришни кўриб чиқишни ўз ичига олади. Апликаторлар радиоактив бўлмаган игна ёки пластик катетердир. Амалдаги апликаторнинг ўзига хос тури даволанаётган саратон турига ва мақсадли ўсманинг хусусиятларига боғлиқ бўлади.

дастлабки режалаштиришда даволаниш вақтида кам нурланиш оладиган ва кўп нурланиш оладиган нуқталар пайдо бўлишининг олдини олишга ёрдам беради, чунки улар даволанишнинг муваффақияцизлигига ва ён таъсирга олиб келиши мумкин.[2]

Киритиш

[edit | edit source]

Радиоактив манбаларни ўсимта жойига етказиб беришдан олдин, апликаторларни тўғри жойлаштириш керак.

Рентген, флороскопия ва ултратовуш каби тасвирлаш усуллари одатда апликаторларни тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш ва даволаш режасини янада такомиллаштириш учун ишлатилади.[3] КТ сканерлари ва МРТ ҳам ишлатилиши мумкин. Апликаторлар киритилгандан сўнг, улар ҳаракатланишига йўл қўймаслик учун ёпишқоқ лента ёрдамида терига нисбатан ушлаб турилади. Апликаторлар тўғри ҳолатда эканлиги тасдиқлангандан сўнг, батафсил даволанишни режалаштириш учун қўшимча тасвирлаш амалга оширилиши мумкин.

2003-йилдан 2012-йилгача АҚШ шифохоналарида брахитерапия (ички нурланиш терапияси) билан касалхонага ётқизиш даражаси 45-64 ёшдаги катталар орасида йиллик ўртача 24,4 фоизга ва 65-84 ёшдаги катталар орасида ўртача 27,3 фоизга камайган.

Радиация манбалари

[edit | edit source]

Брахитерапия учун тез-тез ишлатиладиган нурланиш манбалари (радионуклидлар).[4]

Радионуклид Тури Ярим ҳаёт Энергия
Сезий-131 (131 Cс) Электрон ушлаш, э 9,7 кун 30,4 кеВ (ўртача)
Сезий-137 (137 Cс) б - зарралар, г-нурлар 30,17 йил 0,512, 0,662 МеВ г-нурлари
Кобалт-60 (60 Cо) б - зарралар, г-нурлар 5,26 йил 1,17, 1,33 МеВ г-нурлари
Иридиум-192 (192 Ир) г-нурлари 73,8 кун 0,38 МеВ (ўртача)
Ёд-125 (125 И) Электрон ушлаш, э 59,6 кун 27,4, 31,4 ва 35,5 кеВ
Палладий-103 (103 Пд) Электрон ушлаш, э 17,0 кун 21 кеВ (ўртача)
Рутениум-106 (106 Ру.) б - заррачалар 1,02 йил 3,54 МеВ
Радий-226 (226 Ра) а- зарралар 1599 йил

Тарихи

[edit | edit source]

Брахитерапия 1901-йилда Пер Кюри Анри-Александре Данлосга ўсимтага радиоактив манба қўйиш мумкинлигини таклиф қилган пайтдан бошланади.[5][6] Радиация ўсимтанинг кичрайишига сабаб бўлганлиги аниқланди.[6] ХХ аср бошларида брахитерапияни қўллаш усуллари Париждаги Кюри институтида Данлос томонидан ва Ню-Ёркдаги Сент-Люк ва Мемориал касалхонасида Роберт Аббе томонидан кашф қилинган.[3] :Ч. 1[6]

Париждаги радий тадқиқот лабораториясида америкалик физик Уилям Дуэйн радий сулфат эритмаларидан радон-222 газини олиш усулини аниқлади. Таркибида 1 грамм радий бўлган эритмалар “соғилган” ва ҳар бирида тахминан 20 милликюрили радон изотоплари ҳосил қилинган. Бу изотоплар эндокуриотерапия деб номланган брахитерапиянинг дастлабки шаклида фойдаланиш учун Париж бўйлаб тарқатилди.

Дуэйн 1913-йилда АҚСҲга келди ва Гарвардда физика профессори ёрдамчиси ва Гарвард саратон комиссиясининг физика бўйича тадқиқотчиси сифатида биргаликда ишлади.[7] 1901-йилда ташкил этилган сратон комиссияси Дуэйнни саратон касаллигини даволашда радий эманациясидан фойдаланишни текшириш учун ёллаган.[8] 1915-йилда у Бостонда биринчи "радиум сигирини" яратди ва минглаб беморлар ундан ҳосил бўлган радон-222 билан даволандилар.[9]

Интерстициал радий терапияси 1930-йилларга келиб кенг тарқалган. Радон билан тўлдирилган олтин уруғлари 1942-йилдан[10] 1958-йилгача[11] ишлатилган. Олтин уруғлар Гино Фаилла томонидан тахминан 1920-йилда гамма нурларини ўтказаётганда бета нурларини ҳимоя қилиш учун танланган.[12]

Кобалт игналари Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам қисқа муддат фойдаланилган.[3]

Иридий машҳур бўлишидан олдин радон ва кобалт радиоактив тантал ва олтин билан алмаштирилди.[3] Биринчи марта 1958-йилда ишлатилган иридий бугунги кунда брахитерапия учун энг кўп ишлатиладиган сунъий манба ҳисобланади.[3]

«Маълумот Ўзбекистон Миллий Университети Физика Факултети томонидан таржима қилинди»

  1. Флйнн А „Исотопес анд деливерй сйстемс фор брачйтҳерапй“,. Радиотҳерапй ин праcтиcе: брачйтҳерапй. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 2005. 
  2. Поттер, Р.; Кирисиц, C.; Фидарова, Э.; Димопоулос, Ж.; Бергер, Д.; Тандеруп, К.; Линдегаард, Ж. (2008). „Пресент статус анд футуре оф ҳигҳ-преcисион имаге гуидед адаптиве брачйтҳерапй фор cервих cарcинома“. Аcта Онcологиcа. 47-жилд, № 7. 1325–1336-бет. дои:10.1080/02841860802282794. ПМИД 18661430.
  3. 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Тҳе ГЕC ЭСТРО ҳандбоок оф брачйтҳерапй Гербаулет: . Леувен, Белгиум: Эуропеан Соcиэтй фор Тҳерапеутиc Радиологй анд Онcологй, 2002. ОCЛC 52988578. Гербаулет, Алаин; Пöттер, Ричард; Мазерон, Жеан-Жаcқуэс; Меэртенс, Ҳарм; Лимберген, Эрик Ван, эдс. (2002). Тҳе ГЕC ЭСТРО ҳандбоок оф брачйтҳерапй. Леувен, Белгиум: Эуропеан Соcиэтй фор Тҳерапеутиc Радиологй анд Онcологй. ОCЛC 52988578.
  4. Алех Рижндерс. Пҳотон Соурcес фор Браcйтҳерапй. пп 185-194 ин Радиотҳерапй анд Брачйтҳерапй, Эдс. Йвес Лемоигне, Алессандра Cанер. НАТО Сcиэнcе фор Пеаcе анд Сеcуритй Сериэс Б: Пҳйсиcс анд Биопҳйсиcс. Спрингер Сcиэнcе & Бусинесс Медиа, 2009 ИСБН 9789048130955 Пг 191
  5. Гупта ВК. (1995). „Брачйтҳерапй – паст, пресент анд футуре“. Жоурнал оф Медиcал Пҳйсиcс. 20-жилд. 31–38-бет.
  6. 6,0 6,1 6,2 Наг С. „А бриэф ҳисторй оф брачйтҳерапй“. 22-декабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-сентабр 2009-йил.
  7. Бридгман. „Биограпҳиcал Мемоир оф Wиллиам Дуане 1872-1935“. www.насонлине.орг. Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес. Қаралди: 16-июн 2021-йил.
  8. Wебстер, Эдwард W. (1993). „Тҳе оригинс оф Медиcал Пҳйсиcс ин тҳе УСА: Wиллиам Дуане, Пҳ.Д., 1913-1920“ (ПДФ). Медиcал Пҳйсиcс. 20-жилд, № 6. 1607–1610-бет. Бибcоде:1993МедПҳ..20.1607W. дои:10.1118/1.597159. ПМИД 8309432. 13–июн 2021–йилда асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 16 Жуне 2021.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  9. Бруcер, Маршалл (1993-йил ноябр). „Wиллиам Дуане анд тҳе радиум cоw: Ан Америcан cонтрибутион то тҳе эмергинг атомиc аге“. Медиcал Пҳйсиcс. 20-жилд, № 6. 1601–1605-бет. Бибcоде:1993МедПҳ..20.1601Б. дои:10.1118/1.596947. ПМИД 8309431. Қаралди: 15 Жуне 2021. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  10. Голдстеин, Н. (1975). „Радон сеэд импланц. Ресидуал радиоаcтивитй афтер 33 еарс“. Арчивес оф Дерматологй. 111-жилд, № 6. 757–759-бет. дои:10.1001/арчдерм.1975.01630180085013. ПМИД 1137421.
  11. Wинстон, П. (1958-йил июн). „Cарcинома оф тҳе Трачеа Треатед бй Радон Сеэд Имплантатион“. Тҳе Жоурнал оф Ларйнгологй & Отологй. 72-жилд, № 6. 496–499-бет. дои:10.1017/С0022215100054232. ПМИД 13564019. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  12. Оак Ридге Ассоcиатед Университиэс. „Сеэдс (cа. 1940с - 1960с)“. ОРАУ Мусеум оф Радиатион анд Радиоаcтивитй. Қаралди: 12-октабр 2021-йил.